ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 708
мингдан ортиқ толиблар битирган
.
Мадрасаларда дарс жараёнида талабаларнинг
билим даражалари текширилган танловлар
ўтказилган ва иқтидорлилари ўқишни
давом эттирган
[1: -
Б.149
].
Мадрасалардаги ўқув муддати турлича бўлган. Жумладан, Мирзо Улуғбек
даврида мадрасалардабилим олиш йигирма йилгача давом этган ва
ўқув
режалари ҳам
шу асосда тузилган. Бу маълумотлар бизни кунимизгача сақланиб
қолган вақфномаларда ўз аксини топган
[2:-
Б.
28].
Аммо айрим манбаларда
Улуғбек мадрасасини битирганлиги
ҳақидаги ҳужжат
олиш муддати ўн олти йил
ҳам бўлганлиги ҳақида
маълумотлар учрайди. Жумладан,
Шамсиддин Муҳаммад
ал
-
Балхийнинг мадраса томонидан берилган ҳужжатида (санад) ушбу
маълумотлар келтириб ўтилган
[3:-
Б.1
12-113].
Ўрта
асрларда толиблар мадрасалар ётоқхоналарида яшаб ўқишган,
хусусан, Мавлоно
Мир Ҳусайн Муъаммои
“Ихлосия”
мадрасасида яшаб, таълим
олган.
Бу ҳужжатда
(дипломда) толибларга
дарс ўтиш, ҳуқуқи
берилар эди
.
Санадда (ижозотнома ёки диплом) толибнинг ўзлаштирган фани,
соҳаси
ва
асарлари
қайд
этилган. Ўта қобилиятли битирувчилар ўз мадрасасида ишга олиб
қолинган, жумладан, ўз замонасининг машҳур олим
-
у фузаололари ҳисобланган
Али Қушчи ва Абдураҳмон Жомийлар Мирзо Улуғбек мадрасасида мударрис
сифатида фаолият кўрсатишган
.
Мирзо Улуғбек мактабининг асосий
мударриси Қозизода
Румий 1435 йил
мадрасада дарс бериш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Бугунги кунда ушбу ҳужжат
ЎзФА
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институтининг қўлёзма
фондида сақланмоқда
[4:]
. Қўлёзманинг ўзбекча таржимасини академик
Б.Аҳмедов “Улуғбек” номли рисоласида
нашр
эттириб, қуйидаги жумлаларда
ушбу давр таълим ва тарбия
жараёнини ёритди:
“...Шамсиддин Муҳаммад ал
-
Балхий илм таҳсил қилиш учун
ватанидан узоқ ерларга сафар қилишни ихтиёр
қилди. Мусофирликнинг оғир заҳматларига чидади... У Самарқандда ўн олти йил
чамаси истиқомат қилди.
Мендан олий санад билан ижозат беришимни илтимос
қилди. Мен уни илтимосини қабул қилдим
.
Қозизода Румий номи билан машҳур
бўлган фақир
ул
-
хақир Мусо Ибн Муҳаммад Ибн Маҳмуд 838 йил ражаб ойининг
ўрталари
эди
[3: -
Б.112
-113].
Мадрасани тамомлаган толибга
бош мударрис томонидан муҳр билан
тасдиқланган ҳужжат (шаҳодатнома ёки санад)
берилган.
Ушбу санад Темурийлар
салтанатининг барча худудларида
мударрислик
фаолияти билан шуғулланиш
ҳуқуқини берган
ва
бу мусулмон Шарқида тан олинган расмий
олий таълим
ҳужжати ҳисобланган.
Темурийлар салтанатнинг барча худудларидан келган
толибларни илмий салоҳияти юқори мадрасаларда ўқишга киришга, уни
тугатишга
,
олимларнинг билимини, малакасини ошириши борасида кўплаб
амалий ишларни амалга оширган.
Жумладан
,
Ҳиротдаги Ғиёсия мадрасасига
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |