ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 397
Keywords:
desert, pasture, plant, astrakhan fur, livestock, season, crisis, bush,
productivity, natural, climate.
КИРИШ
Ҳозирги
кунда дунёдаги
75
та
мамлакатнинг чўл минтақасида иқлим
шароитларини кескин ўзгариши оқибатида қумли чўлларни деградацияга учраши
ҳамда тупроқларни шўрланиш даражаси ортиб, минглаб гектар майдонларнинг
экологик ҳолати ёмонлашишига олиб келмоқда. Биргина Африка ва Жанубий
Осиёдаги мамлакатларда 183 млн гектар майдон турли даражада шўрланган
.
Бундан ташқари, чўл минтақаси яйловларидан тартибсиз фойдаланиш
натижасида ўсимлик қопламининг муҳим озуқабоп турлари камайиб, пайҳон
бўлмоқда, уларнинг ҳосилдорлиги ҳамда биологик хилма
-
хиллиги пасаймоқда.
Дунё чўл минтақасидаги қишлоқ хўжалиги амалиётида галофитлардан кенг
фойдаланишда, деградацияга учраган чўл яйлов майдонларини қайта тиклаш
ҳамда истиқболли, юқори оқсилли галофитларни танлаб етиштиришдан иборат.
Иқлимнинг глобал ўзгаришида галофитларнинг табиий флорасидан фойдаланиш,
уларни генплазма асосида танлаш, коллекциясини шакллантириш, коллекцион
намуналарни баҳолаш ҳамда галофит бута, ярим бута ва ўтчил экотип,
маҳсулдорлик ва экологик чидамли бўлган
турларни танлаш, уларни
етиштиришнинг юқори самарали технологиясини қўллаш орқали ўсимликларнинг
озуқабоплигига эришиш мумкин.
Республикамизда кейинги йилларда Қизилқум чўлининг шўрланган
тупроқлари ҳолатини яхшилаш ва шу минтақага мос, чорвачилик учун юқори
озуқабоп фитомасса (пичан) тўплашга қодир, янги тўйимли галофит турларини
танлаш ҳамда уларни етиштириш агротехнологияларини янада такомиллаштириш
борасидаги илмий изланишлар долзарб бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 18
мартдаги “Чорвачилик тармоғини
янада
ривожлантириш
ва
қўллаб
-
қувватлаш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”
ги ПҚ–
4243-
сон
қарорларида
чорвачиликда
озуқа
баъзасини мустаҳкамлашга
катта
эътибор
қаратилган
.
Бунда
айниқса
озуқа
базасини
мустаҳкамлашда
озуқабоп экинлар навларини тўғри
танлаб
экиш,
бирламчи
уруғчилик ишларини талаб даражасида олиб бориш бўйича
алоҳида топшириқлар кўрсатиб ўтилган.
Шу жиҳатдан, деградацияга учраган чўл
яйлов майдонлардан юқори самарали, ҳосилдорлиги юқори бўлган озуқабоп
галофитларни етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш борасидаги
илмий изланишлар муҳим аҳамият касб этади.
Чорвачилигимизнингнинг
муҳим
ва
салмоқли
соҳасидан
бири
қоракўлчилик
чўл ва адир минтақалари яйловларидан бутун йил давомида
фойдаланишга мослашган соҳа ҳисобланади.
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |