SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 68
маънавий тараққиёти ва
маънавий тарбия, З.Қодирова глобаллашувда
толерантлик, Н.Шермуҳамедова миллий юксалишнинг илмий
-
методологик
жиҳатлари, Б.Умаров миллий юксалиш зиддиятлари, У.Саидов миллий юксалиш
жараёнида Шарқ ва Ғарб диалоги масаласи, эканлигига оид тадқиқот ишлари олиб
борилган. Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғоянинг
зарурати
ва унга бўлган эҳтиёжнинг ортишига оид илмий тадқиқотлар Ж.Яхшиликовнинг
“Миллий ғоя
-
тараққиёт стратегияси”
номли монографиясида шунингдек,
Қ.Қабулов ўзининг докторлик диссертациясида миллий манфаатларни
уйғунлаштиришда толерантлик масаласини, Б.Мамарасулов миллий ғоянинг
субстанционал
ва
институционал
хусусиятларини,
И.Cуванов
“Шахс
маънавиятини юксалтиришда миллий ғоя ва ўзликни англаш диалектикаси”
илмий тадқиқот ишларида
асослаган
.
Бизнингча, файласуф
Т.Парсонснинг жамият барқарорлигида
ҳақидаги
функционал ёндашувига, яъни “Ҳаракатлар жамият барқарорлигига таъсир қиладиган
жараёнлар сифатида намоён бўлади. Булар
-
такрорлаш, интеграция, мақсадга эришиш
ва мослашиш функциялари [
3.30-
79.]” деган фикрига қўшилади. Зеро, бу ҳаракатларни
бирлаштириб турувчи омил сифатида миллий ғояни, яъни ғоянинг ижтимоий таъсир
кучи нуқтаи назардан баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади. Тадқиқотимизда,
давлатнинг вазифаси жамиятнинг энг кичиқ бўғинлари, жамоалар,
ташкилотлар,
идоралар орасидаги мутаносибликни сақлаш ва мустаҳкамлашдан иборат. Агар
давлат бунинг уддасидан чиқа олса, у жамиятни барқарор ривожланишини
таъминлайдиган бошқарувчи (регулятор) вазифасини адо этади
[4.45.]
, деган
қарашига ижобий баҳо берилган.
Муаллиф фикрича, бу давлатнинг стратегик
мақсадларини муайян ислоҳотларни амалга ошириши учун имкон яратади. Мавзуни
ёритишда Қ.Назаровнинг бир жамиятдан бошқасига ўтилаётган даврда ғоялар тизими,
унинг амалиётига доир жараёнлар пировард натижада умумий тизимдаги асосий
боғланишларга бўйсинмай қолади, уни бошқа сифатга ўтишини заруратга
айлантиради. Бу сифат ўзгариши янги ғоялар тизимининг шаклланишига олиб келиши
мумкин. Ушбу жараён
эса диалектик инкорни инкор, ворисийлик ва янгиланиш
сифатида амалга ошади
[5.244.],
деган фикрига қўшилади. Таъкидлаш керакки
,
жамиятни, яъни инсониятнинг аввалги ва кейинги мавжудлигига зид бўлмаган
ривожланиш жамият барқарорлигидир. Миллий тикланиш, тараққиёт ва юксалиш
жуда кенг, чуқур, мураккаб тарихий жараён бўлиб, у миллатимиз ҳаётининг
ҳамма соҳаларни: иқтисодиётни ҳам, сиёсий фаолиятни ҳам, маънавиятни ҳам,
илм
-
фан, тил, тарих, урф
-
одатлар, ҳунармандчилик, меъморчиликни ҳам,
инсон
камолоти билан бевосита дахлдор барча омилларни ижобий жиҳатларини
асослайди. Жамият барқарорлигини таъминлашда миллий ғоя муҳим эканлигига
эътиборни қаратади. Бу эса ижтимоий барқарорликка асос бўлади. Шунингдек,
файласуф А.Саитқосимовнинг “ижтимоий барқарорлик
-
ижтимоий тузумнинг