Сценарийлар тўплами 2 Кириш



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/59
Sana08.04.2022
Hajmi1,54 Mb.
#538029
TuriСценарий
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59
Bog'liq
2 5318946207274369733

 
 
Билимдонлар беллашуви 
Беллашув учун каттароқ зал танлангани мақсадга мувофиқдир. Гуруҳлар 
ва гуруҳ аъзолари сонига қараб стол, стуллар қўйилади. Адабиётлар рўйхати 
беллашув ўтказилишидан 1-ой олдин берилади. Беллашув ўтказишдан олдин 
ҳар бири 8-10 нафардан иборот бўлган 2 та билимдонлар гуруҳи тузилади. 
Уларга мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари, олий ўқув юртларининг 
бакалавриат ва магистратура йўналиши талабалари, турли соҳа эгалари
бўлган фойдаланувчилар киритилиши мумкин. Беллашув ташкилотчилари
саволларни тузиб икки гуруҳга мўлжаллаб қўяди. Берилаётган саволларга доир 
адабиётлар тайёр туриши керак. Беллашувга тайёрланиш жараёнида
қатнашувчилар ўша манбаларни пухта ўқиб чиқишлари зарур. 
“Бобур ” номидаги вилоят ахборот- кутубхона маркази 
Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими 
Ўқув жараёнига ёрдам кафедраси» 
2013 йил “ОБОД ТУРМУШ “ йилига бағишланган 
“ЮРТ ОБОД КЎНГИЛ ОБОД ”
мавзусидаги заковат беллашуви
СЦЕНАРИЙСИ 
Олиб борувчи:
Ассалому алайкум бугунги 2013 йил “ОБОД ТУРМУШ “ йилига 
бағишлаб ўтказилаётган “ЮРТ ОБОД КЎНГИЛ ОБОД ” мавзусидаги
заковат беллашувимизга ташриф буюрган азиз устозлар, меҳмонлар ва 
даврамиз қатнашчилари . 
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан 2013йилнинг “Обод
турмуш йили” деб эълон қилинганлиги барча ҳамюртларимизни, жумладан
оддий ўзбек аёли сифатида менинг ҳам кўнглимни ғурур ва ифтихорга
тўлдирди.Чунки, ўлкамизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, қабул
қилинган қатор қонун ва давлат дастурлари инсон манфаати, ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлашга, ҳаётимизнинг янада обод бўлишига
эришишимизда дастурамал вазифасини ўтамоқда. 


13 
Мухтарам юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлагандек, «Ватанимизни
ҳар томонлама обод қилиш, тинч ва фаровон ҳаёт барпо этиш – миллий
ғоямизнинг асосидир» . Дарҳақиқат, Президентимизнинг йилга ном бериш 
негизида, авваламбор, ҳар бир одам, ҳар бир оила, қолаверса, бутун 
ҳалқимизнинг 
хаёлидан 
ўрин 
олган 
вазифаларни 
амалга 
ошириш, 
тараққиётимизни жадаллаштириш, ҳаётимизни янада фаровон қилиш каби 
эзгу мақсад-муддаолар ўз ифодасини топади. Истиқлолимизнинг ҳар бир йили
мазмун-моҳияти билан бир-бирини тўлдириб, тадрижий давом этиб 
келмоқдаМустақил Ўзбекистон бугунги кунда шу заминда яшаётган одамлар 
учун чин маънода обод турмуш, фаровон ҳаёт яратишга қодир мамлакатга 
айланди. 
Ободлик кўнгилдан бошланади, деб бежиз айтишмаган. Ҳалқимиз
қадим-қадимдан ўзи яшаган кўчани, қолаверса, оила ва маҳалласини обод
қилиб келган. Мустақиллигимизнинг 21 йили давомида юртимизда олиб
борилган бунёдкорлик ишлари туфайли замонавий кўркам бинолар, 
ҳашаматли саройлар қад ростлаб, обод шаҳарларимиз,файзли
қишлоқларимизнинг чиройига чирой қўшди. 
Оилаларимиз тўкин-сочинликда, фаровонликда умргузаронлик
қиляпти.Меҳр-оқибатли бўлиб ҳамжиҳатлик билан юртимиз ободлиги
йўлида ҳизмат қиларканмиз, турмушимиз тинч ва ҳаётимиз фаровон
бўлиши шуҳасиз.
 
Бугунги “ЮРТ ОБОД КЎНГИЛ ОБОД ” мавзусидаги заковат 
беллашувимизда 1 ва 2 -маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг талабалари
беллашмоқдалар. Келинг, уларни даврага қарсакларингиз остида таклиф 
қилсак. Марҳамат. Қатнашувчилар даврага. Дастлаб 1-чи маиший хизмат касб-
ҳунар коллежининг “_________________________”гуруҳ талабаларини 
даврага таклиф этамиз. Марҳамат.
Гуруҳ сардори 
Гуруҳ аъзолари:
Қарсакларингиз остида 2-маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг 
“Алгоритм” гуруҳ аъзоларини таклиф этсак-да, гуруҳ сардори ва 
иштирокчилари билан таништирсак. Марҳамат.
Гурух сардори ___________________________________________ 
Гуруҳнинг аъзолари:

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish