Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

Орипов М.А., доцент,
Маматова Н.Ҳ., доцент
Бухоро давлат университети 
БУХОРО ВИЛОЯТИ ТУРИСТИК САЛОҲИЯТИДАН КОМПЛЕКС 
ФОЙДАЛАНИШИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
Мамлакатимизда туризмни жадал ривожлантириш долзарб масалалари 
сифатида ҳукуматимизнинг доимий диққат марказида турибди. Масалан, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861- 
сонли 
“Ўзбекистон 
Республикасининг 
туризм 
соҳасини 
жадал 
ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонида 
туризмни ривожланишини жадаллаштириш ва соҳа салоҳиятини тўлароқ 
реализация қилишни таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган. 
Фармонда “...... туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини 


163 
шакллантириш ва изчил амалга ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик 
сектори мақомини бериш, ушбу соҳани барча ҳудудларни ва ўзаро боғлиқ 
тармоқларни комплекс равишдв жадал ривожлантиришнинг етакчи кучига 
айланиш лозим бўлган иқтисодиётни диверсификациялаш, таркибий ўзгариши 
ва барқарор ривожланишнинг қудратли воситасига айлантириш, яратиладиган 
ялпи ички маҳсулотда, маҳаллий бюджет даромадларида туризмни улушини 
кўпайтириш, иш билан таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини 
ошириш бўйича тизимли чора- тадбирларни амалга ошириш” зарурлиги қайд 
этилган. Мазкур фармонни ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда кўплаб 
ишлар амалга оширилмоқдаки, улар натижасида туризм соҳасида силжиш 
юзага келмоқда. Масалан, 2017 йил якунларига кўра Ўзбекистонга 2,69 
млн.нафар фуқаро ташриф буюрган, шу жумладан Бухоро вилоятига 154631 
нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрган. Бухоро вилоятида 2016 йилда 91 та 
туристик ташкилотлар фаолият юритган бўлса, уларнинг сони 2017 йилда 162 
тани ташкил этган. Энг муҳими вилоятда туристларнинг ўртача қолиши 2017 
йилда 2,6 кунни ташкил этган, бу 2016 йилга 2 кунга нисбатан 0,6 кун кўпдир. 
Бу юқори суръат билан ўсган ижобий натижа ҳисобланади. Чунки, келган сайёҳ 
юртимизга қанча кўп қолса, у шунга мос равишда кўпроқ туристик 
хизматлардан фойдаланилади. Бу эса туристик ташкилотларининг даромадини 
ошишига сабаб бўлади ва пировардида туризмни янада ривожланишга асос 
бўлади.
Шу боис, юртимизнинг туристик потенциалидан янада кенгроқ 
фойдаланиш зарур. Чунки, туризм буттун дунёда энг кенг ва тез 
ривожланаётган бозор саналади. БМТ халқаро туризм ташкилотининг 
маълумотларига қараганда , жаҳоннинг ялпи ички маҳсулотининг 10 % туризм 
соҳасида яратилиб, соҳа ёқилғи, кимё ва озиқ- овқат саноатидан кейинги 4 
ўриндаги йирик соҳага айланиб, туризм маҳсулотларинияратишда дунёда банд 
аҳолининг 10 нафаридан 1 нафари фаолият кўрсатмоқда. Франция, Испания, 
Италия каби мамлакатларида эса туризмнинг иқтисодиётдаги солмоғи янада 
ҳам юқорироқдир. Туризм бу мамлакатларда стратегик муҳим соҳа моқомига 
эга бўлганига анча бўлган. Мазкур мамлакатларда туризмни кенг 
ривожланишига асос улардаги бой туристик салоҳияти ва географик жойлашув 
мавқеи билан бирга соҳанинг инфратузилмасини ривожланганлигидир.
Шу боис, юртимизда туризмни ривожлантиришда Ўзбекистон 
Президентининг ПФ-4861-сонли фармонида қайд этилганидек комплекс 
ёндашган ҳолда соҳани концептиуал ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш 
лозим. Бизнингча, Ўзбекистондаги мафтункор табиати, тарихий обида ва 
маданий 
мерос, 
бетакрор 
ҳунармандчилик 
маҳсулотлари, 
юксак 
меҳмондорчилик фазилатлари, анъанавий пазандачилик, зиёрат масканлари, 
тотли мева-сабзавотлари туристларни бефарқ қолдирмайди. Бироқ буларни 
барчасини дунё туристларига кўрсатиш учун биринчи навбатда туризм 
инфратузилмаси ривожлантиришни ҳамда глобал туризм сервис хизматлари 
андозаларига мос хизматлар таклиф этишни тақозо этади. Айниқса, Бухоро 
вилоятида туризмни ривожлантириш учун нафақат Бухоро шаҳри маданий-
тарихий объектларига сайёҳат ва зиёрат туризмни ривожлантиришга, балки 


164 
вилоятнинг барча туманларида мавжуд туристик салоҳиятидан комплекс тарзда 
фойдаланишни таъминлаш куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. 
Бунинг учун дастлаб, Бухоро вилоятида жойлашган тарихий аҳамиятига эга 
меросимизни ўрганиб, у жойларни туристик масканларга айлантиришимиз 
зарур. Масалан, Вардонса (ҳозирги Вардонзе Шофиркон туманида), Ромтин 
(Ромин туманида), Варахша (Жондор туманида), Бойканд
1
(Пойкент, Қоракўл 
тумани) каби эски шаҳарлар қолдиқларини қайта тиклаб, туристик масканларга 
айлантириш мақсадга мувофиқдир.
Мазкур жойларда маданий-тарихий объектларга саёҳат билан бирга эко-
агро, зиёрат, саҳро, 
гестраномия
туризми ва қадимий даволанишни ташкил 
этиш имкониятлари мавжуд бўлиб, улардан комплекс фойдаланиш зарурдир.
Бизнингча, вилоятимиздаги туризм потенциясидан янада самаралироқ 
фойдаланиш учун унинг ҳудудини, тарихини ўрганиб, тарихий –маданий 
объектларни хатловдан ўтказиб, уларни туристик масканларга айлантириш 
орқали ободонлаштириш давр талабидир.
Масалан “Вардонзе” қўрғони (Вардона қалъаси) айни кунда археологик 
қазилмалари натижасида вайронага айланган ва у ердаги “Бурқи Сармаст” 
зиёратгоҳи ҳам қаровсиз ҳолатга келиб қолган. Лекин, бу жойни сайёҳлар учун 
тарихий ва зиёрат масканига айлантириб, атрофида эса саҳро туризми, агро 
туризм ва сайёҳларни қумдан фойдаланиш орқали даволашни йўлга қўйиш 
мумкин.
Таклиф этилаётган туристик масканларни баорпо этилиши аҳолини 
бандлиги ва даромадини ошириш билан бир қаторда, юртимизга хорижий 
сайёҳларни қизиқишини ортишига ҳам асос солади.
Шу боис, Бухоро вилояти туман ва шаҳарларида комплекс ёндашувга
асосланган туризм кластерини ривожлантиришнинг стратегик истиқболли 
концепциясини тайёрлаш даврнинг тақозосидир.

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish