Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

Литература 
1. Дербенов Ч. Ю. Информационные системы и информационно-
коммуникационные технологии в бизнесе: Учебное пособие. — Ростов-на-
Дону: Медиаграф, 2016. — 152 с.
2. Раклов В. П. Картография и ГИС: Учебное пособие. — 2 изд.– М.: 
Академический проект, 2014. –224 с.
3. Чудновский А. Д., Жукова М. А. Информационные технологии 
управления в туризме: Учебное пособие. — 4 изд., стер.– М.: Кнорус, 2016. — 
102 с.
Ашурова М.Х., катта ўқитувчи, 
Бухоро давлат университети 
“ТУРИЗМ” ФАНИНИ ЎҚИТИШДАГИ ИННОВАЦИЯЛАР ВА ИЛҒОР 
ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР 
Олий таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнини модернизациялаш, 
педагог мутахассислар тайёрлаш тизими сифат даражасини оширишда 
ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш, уларни соҳага оид 
замонавий касбий билим, малака ва кўникмалар билан қуроллантириш, илмий-
техник инновациялардан мустақил равишда, ижодий фойдаланиш ҳамда 
истиқболли вазифаларни ҳал қила олиш кўникмаларини ривожлантириш муҳим 
вазифалардан саналади.
Таълим босқичларининг ўзаро мазмунан боғлиқлиги, узвийлиги ва 
узлуксизлигини таъминлаш; олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этишнинг 
илғор педагогик технологияларини жорий қилиш, бу борада ўқув-услубий 
мажмуалар сифатини таъминлаш, педагогик технологияларни жорий этишда 
профессор-ўқитувчиларнинг компьютер ва Интернетдан фойдаланиш бўйича 
саводхонлигини доимий ошириб бориш; олий таълимнинг ахборот-ресурс ва 
замонавий ўқув адабиётлари билан таъминотини янада ривожлантириш; мазкур 
йўналишларда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш олий таълим 
муассасалари, хусусан, педагог кадрларининг фаолият йўналишлари таркибини 
белгилайди.
Замонавий жамият ўзининг тез ва чуқур ўзгарувчан тавсифига эга бўлиб, 
бундай ўзгаришлар жамоатчилик тузилмалари, жумладан, мустақил давлатлар, 
шахс ва жамият ўртасидаги муносабатлар, демографик сиёсат, урбанизация 
жараёнларида кўзга яққол ташланмоқда. Таълим ҳам глобал умумҳамжамият 
тузилмасининг алоҳида таркибий қисми сифатида жамиятда бўлаётган барча 
ўзгаришларни ҳисобга олиши, ана шу асосда ўз тузилиши ва фаолият 
мазмунини ўзгартириши зарур.


343 
Бугунги кунда таълимнинг жамият ривожланиш суръатларидан ортда 
қолаётганлиги, таълим жараёнида қўлланилаётган технологияларнинг 
замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермаслиги ҳақидаги масала дунё 
ҳамжамияти томонидан тез-тез эътироф этилмоқда. Чунки таълим ҳам 
ижтимоийлаштириш вазифасини бажарувчи сифатида жамиятдаги ўзгаришлар 
ортидан бориши ҳамда унинг ривожланишига ўз таъсирини ўтказиши керак. 
Бироқ жамият ривожланиши ва таълим тизими ўртасидаги муносабат мураккаб 
кўринишга эга бўлиб, юқори даражадаги жўшқинлик билан фарқланади. 
Таълим барча фаол ва суст ўзгаришлар таъсирини қабул қилавермайди, 
жамиятда бўлаётган воқеаларга эса ўз таъсирини ўтказади. Ана шу нуқтаи 
назардан таълимдаги ўзгаришлар фақатгина натижа сифатида эмас, балки 
жамиятнинг келгусидаги ўзига хос ривожланиш шартидир. 
Маълумки, фан ва техника жадал суръатлар билан ривожланаётган бугунги 
кунда кўплаб илмий билимлар, тушунча ва тасаввурлар ҳажми кескин ортиб 
бормоқда. Бу, бир томондан, фан-техниканинг янги соҳа ва бўлимларининг 
тараққий этиши туфайли унинг дифференциаллашувини таъминлаётган бўлса, 
иккинчи томондан, фанлар орасида интеграция жараёнини вужудга 
келтирмоқда. 
Маълумки, бугун барча давлатлар таълимга имкон қадар кўп янгилик 
киритишга интилмоқда. Бугунги янгиликлар уларга уюшган, режали, оммавий 
ёндашувни талаб этади. Янгиликлар келажак учун узоқ муддатли 
инвестициялардир. Новаторликка қизиқиш уйғотиш, янгилик яратишга 
интилувчан шахсни тарбиялаш учун таълимнинг ўзи янгиликларга бой бўлиши, 
унда ижодкорлик руҳи ва муҳити ҳукм суриши лозим. Ана шундай 
долзарбликдан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда педагогиканинг мустақил 
соҳаси – инновацион педагогика жадаллик билан ривожланиб бормоқда. 
Инновацион таълимнинг асосий мақсади таълим олувчиларда келажаккка 
масъулият ҳиссини ва ўз-ўзига ишончни шакллантиришдир. Ж.Боткин 
бошчилигидаги олимлар гуруҳи “Рим клуби” маърузасида инновацион 
таълимни анъанавий, яъни “норматив” таълимга муқобил сифатида билимларни 
эгаллашни асосий тури сифатида тавсифлади. Нормативли таълим 
“такрорланувчи вазиятларда фаолият хулқ-атвор қоидаларини ўзлаштиришга 
йўналтирилган” бўлса, инновацион таълим янги вазиятларда биргаликда 
ҳаракатланиш қобилиятини ривожлантиришни кўзда тутади. 
Инновацион фаолият мазмуни ва унинг мақсади. Таълим сифатини 
таъминлаш - битирувчиларнинг касбий тайёргарлик даражси билан бирга ўқув 
жараёнининг қандай ташкил этилиши ва унинг белгиланган сифат мезонларига 
жавоб беришида кўринади.
Ушбу вазифа бир қатор қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларда, хусусан, 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини 
мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият 
эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий 
ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш мисолида аниқ мақсадларга 
йўналтирилган кўрсатма ва тамойиллар кўринишида ўз аксини топган.


344 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мазкур 
муаммонинг ижтимоий-иқтисодий ва амалий аҳамиятини “Мустақилликнинг 
дастлабки йиллариданоқ бутун мамлакат миқёсида таълим ва тарбия, илм-фан, 
касб-ҳунар ўргатиш тизимларини тубдан ислоҳ қилишга катта зарурат сезила 
бошлади” деб асослайди. Шу боис, ҳозирги даврда таълим самарадорлигини 
ошириш, 
мутахассисларнинг 
касбий 
компетентлик 
даражасини 
ривожлантириш, педагог кадрларни инновацион фаолиятга йўналтириш, олий 
таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига инновацион таълим ва ахборот-
коммуникация технологияларини татбиқ этиш, илғор хорижий тажрибаларни 
ўзлаштириш 
ва 
мақсадли 
йўналтириш 
олий 
таълим 
тизимини 
модернизациялашдаги долзарб вазифалар сифатида белгиланди.
Олий таълим тизимини модернизациялаш (ингл. modern – янгиланган, 
замонавий, текор ўсиш) таълим жараёнига нисбатан инновацион ёндашувни 
талаб этади.
Глобаллашув жараёнларида 
таълимга 
инновацион 
ёндашувнинг 
ижтимоий-педагогик зарурияти. Ҳозирги глобаллашув жараёнларида таълимга 
инновацион ёндашувнинг ижтимоий-педагогик зарурияти қуйидагилар билан 
ўлчанади:
1. Фан-техника тараққиёти ва ижтимоий-иқтисодий янгиланиш узлуксиз 
таълим тизими, хусусан, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнини илғор 
хорижий тажрибаларни ўрганиш, таълимдаги инновацион ёндашувлар ва 
ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш;
2. Талаба-ёшлардаги маълумотлилик даражаси, интелектуал салоҳият, 
ижтимоий фаоллик, ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат 
қилувчи шахсга йўналтирилган ўқитишнинг самарали ташкилий шакллари, 
технологияларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш;
3. Педагогик инновацияларни ўзлаштириш ва уни татбиқ этишга нисбатан 
ўқитувчининг касбий-инновацион компетентлигини ривожлантириш зарурати.
Дарҳақиқат, таълимга инновацион (инглизча innovation - янгилик 
киритиш) ёндашув ғояси таълим мазмуни ва натижаларининг шахсга 
йўналганлиги, таълим мазмуни, шакл, метод ва воситаларини фан ва 
техниканинг сўнгги ютуқлари, илғор тажрибалар, замонавий методикалар 
билан уйғунлаштиришга қаратилганлиги билан анъанавий ёндашувдан фарқ 
қилади.
Инновацион жараёнларнинг кечиши. Ҳозирги давр таълим тараққиёти 
янги йўналиш-инновацион педагогикани майдонга олиб чиқди. «Инновацион 
педагогика» термини ва унга хос бўлган тадқиқотлар -арбий Европа ва АҚШда, 
60-йилларда пайдо бўлди. Инновацион фаолият Ф.Н.Гоноболин, С.М.Годнин, 
В.И.Загвязинский, 
В.А.Кан-Калик, 
Н.В.Кузьмина, 
В.А.Сластенин, 
А.И.Шчербаков ишларида тадқиқ этилган. Бу тадқиқотларда инновацион 
фаолият амалиёти ва илғор педагогик тажрибаларни кенг ёйиш нуқтаи 
назаридан ёритилган. 
Х.Барнет, Дж.Бассет, Д.Гамильтон, Н.Гросс, Р.Карлсон, М.Майез, 
А.Хейвлок, Д.Чен, Р.Эдем ишларида инновацион жараёнларни бошқариш, 


345 
таълимдаги ўзгаришларни ташкил этиш, инновациянинг «ҳаёти ва фаолияти» 
учун зарур бўлган шарт-шароитлар масалалари таҳлил килинган. 
Янгилик киритишнинг ижтимоий-психологик аспекти америкалик 
инноватик Э.Роджерс томонидан ишлаб чиқилган. У янгилик киритиш 
жараёни қатнашчиларининг тоифалари таснифини, унинг янгиликка бўлган 
муносабатини, уни идрок қилишга шайлигини тадқиқ этади. 
Олий мактаб ўқитувчисининг инновацион фаолияти олий мактаб 
педагогикасининг бош муаммоларидан биридир. 
Инновация (инглизча innovation) – янгилик киритиш, янгиликдир. 
А.И.Пригожин инновация деганда, муайян ижтимоий бирликка-
ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга янги, нисбатан турғун унсурларни киритиб 
борувчи мақсадга мувофиқ ўзгаришларни тушунади. Бу инноватор 
фаолиятидир. 
Тадқиқотчилар 
(А.И.Пригожин, 
Б.В.Сазонов, 
В.С.Толстой, 
А.Г.Кругликов, А.С.Ахиезер, Н.П.Степанов ва бошқалар) инновацион 
жараёнлар таркибий қисмларини ўрганишнинг икки ёндашувини ажратадилар: 
янгиликнинг индивидуал микросатҳи ва алоҳида-алоҳида киритилган 
янгиликларни ўзаро таъсирининг микро сатҳи. 
Биринчи ёндашувда, ҳаётга жорий этилган қандайдир янги ғоя ёритилади.
Иккинчи ёндашувда, алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларнинг ўзаро 
таъсири, уларнинг бирлиги, рақобати ва натижада бирининг ўрнини иккинчиси 
эгаллашидир. 
Бу концепция янгилик киритишга нисбатан ўлчанадиган жараён 
эканлигидан келиб чиқади. 
Педагогикага оид адабиётларда инновация жараённинг схемаси берилади. 
У қуйидаги босқичларни қамраб олади: 
1. Янги ғоя туғилиши ёки янгилик концепциясини пайдо қилиш босқичи, 
у кашфиёт босқичи деб ҳам юритилади. 
2. Ихтиро қилиш, яъни янгилик яратиш босқичи. 
3. Яратилган янгиликни амалда қўллай билиш босқичи. 
4. Янгиликни ёйиш, уни кенг татбиқ этиш босқичи. 
5. Муайян соҳада янгиликнинг ҳукмронлик қилиш босқичи. Бу босқичда 
янгилик ўзининг янгилигини йўқотади, унинг самара берадиган муқобили 
пайдо бўлади. 
6. Янги муқобиллик асосида, алмаштириш орқали янгиликнинг 
қўлланиш доирасини қисқартириш босқичи. 
7. В.А.Сластенин янгилик киритишни мақсадга мувофиқ йўналтирилган 
янгилик яратиш, кенг ёйиш ва фойдаланиш жараёни мажмуи, унинг мақсади 
инсонларнинг эҳтиёжи ва интилишларини янги воситалари билан қондириш 
деб билади. 
Илмий йўналишларда янгилик ва инновация тушунчалари фарқланади. 
Янгилик - бу восита: янги метод, методика, технология ва бошқалар. 
«Инновация» - бу таълим: маълум босқичлар бўйича ривожланадиган 
жараён. 


346 
В.И.Загвязинский «янги» тушунчасига таъриф бериб, педагогикадаги 
«янги» фақатгина бу ғоя эмас, балки ҳали фойдаланилмаган ёндашувлар, 
методлар, технологиялардир, лекин бу педагогик жараённинг унсурлари 
мажмуан ёки алоҳида олинган унсурлар бўлиб, ўзгариб бўлиб, ўзгариб 
турувчи вазиятда ва шароитда таълим ва тарбия вазифаларини самарали ҳал 
этишнинг илғор бошланмаларини ўзида акс эттиради. 
Таълим тизимига киритилаётган ҳар қандай инновация ахборот ва 
методик таъминотнинг мавжудлигини кўзда тутади. Шу сабабли, олий таълим 
муассасалари ўқув жараёнига инновация киритишда илғор педагогик 
тажрибаларни ўрганиш, таҳлили қилиш ва умумлаштириш ҳамда педагогик-
психологик фанларнинг ютуқларини амалиётга татбиқ этиш, замонавий 
педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан 
фойдаланиш 
орқали 
ўқув 
жараёнлари 
мазмуни 
ва 
методларини 
такомиллаштириш муҳим йўналишлардан саналади.
Бу эса ўз навбатида ўқув машғулотларини ташкил этишнинг самарали 
шакллари сифатида маъруза (муаммоли маъруза, маъруза-семинар, виртуал-
технологик маъруза, визуал маъруза, бинар маъруза, кириш маърузаси, 
маъруза-конференция, ахборотли маъруза, маъруза баҳс-мунозара, шарҳловчи 
маъруза, on-Line маъруза) тренинг, видеотренинг, вебинарлар, интернет 
конференциялар, инновацион ўқитиш методлари сифатида эса муаммоли 
методлар, интерфаол методлар, амалий ўйинлар, ўқув лойиҳалари, 
портфолиолар, 
график 
органайзерлар, 
ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланиш заруратини юзага чиқаради. 
«Туризм» 
фанини 
интерфаол 
ўқитиш-билиш 
фаолиятини 
ривожлантиришнинг махсус ташкилий шаклидир.
Замонавий педагогик-психологик тадқиқотларнинг амалий йўналиши 
сифатида бугунги кунда педагогикада ўқитишнинг бир неча методлари 
фарқланади:
1. Пассив – таълим олувчи ўқитишнинг “объекти” сифатида намоён 
бўлади ( тинглайди ва кўради);
2. Актив – таълим олувчи ўқитиш жараёнининг “субъекти” сифатида 
намоён бўлади( мустақил иш, ижодий тпшириқлар);
3. Интерфаол – педагог ва таълим олувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги. 
Интерфаол сўзи инглизча сўз бўлиб, «inter» - ўзаро ва «act» - ҳаракат қилмоқ 
маъноларини билдириб, уларнинг умумий мазмуни интерфаол - яъни ўзаро 
ҳаракат қилмоқ маъносини англатади. Бундай ўзаро ҳаракат турларига “талаба–
ўқитувчи” ва “талаба-талаба”нинг мақсадли ҳаракатларини киритиш мумкин. 
Интерфаол ўқитишда ўқитувчи ўқув фаолиятниниг фаол ташкилотчиси бўлиб, 
ўқувчи бу фаолиятнинг субъекти сифатида намоён бўлади.
Интерфаол ўқитиш бу билиш фаолиятини ривожлантиришнинг махсус 
ташкилий шакли бўлиб, интерфаол ўқитиш жараёнида таълим олувчи 
ўқитишнинг объектидан ўзаро ҳамкорликнинг субъектига айланиши, ўқув 
жараёнида фаол иштирок этиши билан тавсифланади.


347 
Ўқитишнинг интерфаол методлари ҳаётий вазиятларни моделлаштириш, 
ролли ўйинлардан фойдаланиш, муаммоларни ҳамкорликда ечишда кўриб 
чиқилади.
Интерфаол ўқитиш талабалардан ахборотларни ўзлаштириш жараёнида 
фаоллик, ижодкорлик, мустақилликни шакллантирибгина қолмай, таълим 
мақсадларининг тўлақонли амалга ошишига ёрдам беради. Бунда таълимнинг 
қуйидаги концепциялари фундаментал асос сифатида ҳизмат қилади:

ўқитувчининг жадал фаолияти – ўқув фаолиятининг асосий 
кўриниши сифатида намоён бўлиб, у мазкур ҳаракатнинг субъекти 
ва ташкилотчиси сифатида фаолият кўрсатади;

ўқув фаолиятининг асосий негизи ва натижаси, мазкур фаолиятнинг 
субъекти – талаба ҳисобланади;

муваффақиятли ўқув фаолиятининг асосий кўрсаткичи, унинг 
натижаси ўқувчининг фикрлаш усулларини ўрганиш ва амалий 
масалаларни ижодий ҳал этиш, эркин, мустақил ҳаракат қила олиш 
кўникмаларини шакллантиришдан иборат;

ўқув фаолиятнинг асосий кўрсаткичи ўқув топшириқлари 
хисобланади. Бунда таълим жараёнининг асосий субъекти бўлган 
талабада фикрлаш, билиш ҳаракати усулларини ривожлантирувчи 
ўқитиш тактикаси муҳим ўрин тутади;

ўқув фаолиятини амалга ошириш жараёни талабадан ўзининг 
шахсий билиш маҳорати ва кўникмаларини ўзлаштириб олиши 
учун замин ҳозирлашдан иборат.

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish