ЭКОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎРГАНИШДАГИ ИННОВАЦИОН
ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Қодиров Ф.М., Саидова Г.Э., Агзамова М.Р., ТАТУ
2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган
вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, республика ҳудудларидаги экологик
муаммолар ечимига таълим тизимини жорий қилиш билан ҳисса қўшиш, ўсиб
келаѐтган ѐш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик онги ва
экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим ва
тарбия жараѐнини самарали ташкил этиш долзарб масалалардан бири
ҳисобланади.
Экологик муаммоларнинг тобора глобал аҳамият касб этиб бораѐтганлиги
инобатга олиниб, сўнгги йилларда муҳим устувор вазифалар билан бир қаторда
атроф муҳит муҳофазаси, экологик маданият, экологик таълим-тарбия,
экологик маърифат масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Экологик таълимнинг долзарблиги мамлакатимиз табиати, экотизимлари,
атроф муҳитни беқарорлик ва издан чиқишдан асраш, аҳолининг экологик
221
маданиятини ошириш, ушбу ўта жиддий, ҳаѐтий масалаларга аҳолининг барча
қатламлари, айниқса, ѐшлар ҳисса қўшиши зарурлиги билан белгиланади.
Бироқ, экологик таълимни амалга ошириш жараѐнининг тизимли таҳлили
экологик таълимни ташкил этишда бу борадаги ислоҳотларни тўлиқ рўѐбга
чиқаришга тўсқинлик қилувчи жиддий муаммо ва камчиликлар сақланиб
қолаѐтганлигини кўрсатмоқда.
Глобал ўзгаришлар даврида таълим-тарбияга эхтиѐж ортиб боради. Чунки
ҳаѐт ўзгариш суръатлари тезлашади. Бу бир томондан, турли халқлар ҳаѐт
сохаларида имконият доирасида умумий жиҳатларни, қулайликларни яратиб
берса, иккинчи томондан ахборот макони кенгаяди. Турли мақсад ва
манфаатларга йўналтирилган ҳар хил ғоя, қарашлар, уни тарғибот қилиш
технологиялари ижтимоий онг ва тафаккурига таъсир кўрсатиш мақсадида
―жозибадор‖лигини оширган холда самарадорликка эришиш учун ҳаракат
қилади.
Таълим муассасаларида ўқитиш жараѐнида ўқувчилар онгини ҳозирги
экологик муаммолар моҳиятини очиб берувчи билимлар билан бойитиш ва шу
билимларни уларнинг амалий фаолияти, ижтимоий меҳнати билан
мустаҳкамлаб бориш мақсадга мувофиқ. Бундай масъулиятли вазифани ҳал
қилиш учун ўқитувчидан шу соҳа бўйича билимга, педагогик маҳоратга, юксак
экологик маданиятга эга бўлиш, шунингдек, тинимсиз изланиш, ўрганиш талаб
қилинади.
Замонавий мутахассис экологик тафаккурга эга бўлиши ва уларнинг
экологик оқибатларини ҳисобга олган ҳолда тўғри қарор қабул қила олиши
керак. ―Экология‖ фанини ўрганиш экологик саводхонликни оширишга ѐрдам
беради. Замонавий таълимни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларидан
бири илғор ахборот технологиялари ва педагогик ғоя ва ѐндашувларни ўзаро
боғлашдир.
Интерфаол таълим – билиш фаолиятини ташкил этишнинг махсус шакли.
Бу жуда аниқ ва олдиндан мақсадларни назарда тутади. Мақсад – ўқувчи ѐки
тингловчи ўз муваффақиятини, ўқув жараѐнини ўзи унумли қиладиган ақлий
компетентлигини ҳис этадиган қулай ўқув муҳитини яратиш, билим ва
кўникмалар бериш ҳамда машғулот тугагандан сўнг муаммоларни ҳал қилиш
устида ишлаш учун база яратишдир.
Ўзбекистон Республикасида рўй бераѐтган сиѐсий, иқтисодий ва
ижтимоий ўзгаришлар жамиятнинг турли соҳаларига, жумладан, таълимга
нисбатан янгича ѐндашувларни тубдан белгилаб бермоқда.
222
Ҳозирги вақтда кимѐ саноатининг ривожланиши инсоният учун кўплаб
қулайликлар яратмоқда, қолаверса атроф - муҳит билан боғлиқ айрим
муаммолар мавжуд. Бу муаммоларни ҳал етиш учун ихтисослашган кадрлар
тайѐрлашда муҳим рол ўйнайдиган кам чиқинди технологиялар яратилмоқда.
Замонавий мутахассис экологик тафаккурга эга бўлиши ва уларнинг
экологик оқибатларини ҳисобга олган ҳолда тўғри қарор қабул қила олиши
керак.
―Экология‖ фанини ўрганиш экологик саводхонликни оширишга ѐрдам
беради. Мазкур фаннинг дарсларида қўйидагиларга алоҳида эътибор берилади:
– ҳозирги даврда мавжуд экологик муаммолар ва уларни ҳал этиш
йўллари;
– атроф-муҳитни муҳофаза қилишни бошқаришни ташкил етиш;
– табиатдан оқилона фойдаланишни бошқаришнинг экологик механизми
ва тамойилларини таърифлайди;
– атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилишнинг муқобил ечимлари, саноат
корхоналарининг атроф-муҳитга таъсири, экологик таълим ривожланашида
инновацион технологияларнинг роли, нефт ва газ саноатидаги экологик
муаммолар ва уларнинг ечимлари, кимѐ ва кимѐвий технологияларда атроф-
муҳит муҳофазаси;
– экологик барқарорликни таъминлаш орқали инсонлар саломатлигини
асраш, соҳада экологик тоза, ресурс ва энергия тежовчи технологияларни
қўллаш.
Замонавий педагогик тушунчаларда ўрганиш фақат ўқитувчидан
ўқувчига билимларни узатиш жараѐни сифатида қаралмайди. Замонавий
ахборот технологиялари талабаларга турли замонавий ўқув воситаларини
тақдим этади. Анъанавий дарслик ва қўлланмалардан ташқари, талабаларга
қўйидагилар таклиф қилиниши мумкин:
– компьютер ўқув дастурлари;
– электрон ўқув қўлланмалар;
– билимларни синаш ва назорат қилишнинг компьютер тизимлари;
– электрон маълумотномалар ва энциклопедиялар;
– ўқув аудио ва видео материаллар;
– интернетга жойлаштирилган ахборот материаллари.
POPS формуласи - бу усул мунозарали масалаларни, муайян позитсияни
эгаллаш керак бўлган машқларни муҳокама қилишда, шунингдек, ижтимоий
муаммолар билан боғлиқ бошқа дарсларни ўтказишда фойдалидир.
223
Мақсад: Дарс давомида талабалар аргументлар ѐки фикрларни ишлаб
чиқиш ва уни ривожлантириш учун масалани оддий форматда тақдим этиш.
Бу уларга ўз фикрларини ойдинлаштиришга, шунингдек, фикрларини
аниқ ва лўнда шаклда шакллантириш ва тақдим этишга ѐрдам беради.
Амалга ошириш тартиби: PAMN усулининг 4 та босқичини ўз ичига
олган материаллар тарқатилади.
P – позиция - фикрингизни билдиринг.
А – асослаш - фикрингизни сабабини келтиринг.
М – мисол - сабабини тушунтириш учун мисол келтиринг.
N – натижалар - фикрингизни умумлаштиринг.
Мисол учун,
P – мен бино ичида чекаѐтган одамларга қаршиман.
А – чекиш хонадаги ҳамма учун зарарли.
М - тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тамаки чекиш ўпка саратонига олиб
келади, деб кўрсатди.
N - шу сабабли бино ичида чекишга қаршиман.
―Ақлий хужум‖ нинг эвристик диалоги бир қатор психологик-педагогик
қонуниятларга асосланган, лекин улар шакллантирилишидан олдин бу методни
педагог сифатида муҳокама қилиш керак. Ушбу методни ихтирочиларининг
таъкидлашича, ғояларни якка тартибда емас балки биргаликда ишлаб чиқариш
самаралироқдир. ―Ақлий хужум‖ жараѐнида ижодий муаммони ҳал қилишда
иштирокчиларнинг фаоллигини ошириш воситаси сифатида ишлайди.
Таълим тизимида таълим муассасаларининг ахборот ресурслар, кадрлар
ва ахборот базаси янада мустаҳкамланиб, таълим жараѐни энг янги ўқув-
услубий мажмуалар ва илғор педагогик технологиялар билан тўла
қондирилмоқда.
Экологик билим ва тушунчалар, табиатни муҳофаза қилиш, экологик
хавфсизлик масалалари жаҳон ҳамжамиятининг умумий глобал муаммоси
ҳисобланади. Ҳар бир халққа хос бўлган экологик таълим ва тарбия миллий
характер, урф-одат ва анъаналар ва миллий ўз-ўзини англаш ва уларнинг
намоѐн бўлиши, ўзгариши ва ривожланиши каби масалалар ҳам эколгик тарбия
доирасида тадқиқ қилинади.
224
Do'stlaringiz bilan baham: |