Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


ИНДИВИДУАЛ ЛОЙИҲА ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

ИНДИВИДУАЛ ЛОЙИҲА ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА 
ЛОЙИҲАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
 
Мухамадиев А.Ш., Қаршиева С.Б., Ғоибназарова З.М., ТАТУ 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-
5847-сонли Фармони билан тасдиқланган ―Ўзбекистон Республикаси олий 
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш КОНЦЕПЦИЯСИ‖даги 
 
асосий 
вазифалар орасида олий маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини 
оширишда мустақил таълимни ташкил қилишни такомиллаштириш масаласи 
ҳам ўрин олган. Унда мустақил таълим соатлари улушини ошириш
талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли 
таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараѐнида 
компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни 
жорий этиш, ўқув жараѐнини амалий кўникмаларни шакллантиришга 
йўналтириш, бу борада ўқув жараѐнига халқаро таълим стандартларига 
асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий 
материалларни кенг жорий этиш вазифалари белгиланган. 
Бугунги кунда университет таълим йўналишлари ўқув режаларида 
мутахассислик фанлари блогида фанлардан олган билимларини мустақил 
равишда бирор бир муаммони ҳал қилишда фойдаланиш кўникмаларини ҳосил 
қилиш учун индивидуал лойиҳа киритилиб, унга маълум юклама соатлари 
ажратилган. Бу индивидуал лойиҳа педагоглар раҳбарлигида талаба томонидан 
фанлардан олинган назарий ва амалий билимлари асосида маълум бир 
муаммони мустақил равишда амалга ошириш. Демак бу мутақил таълимнинг 
бир тури деб қараш мумкин. Индивидуал лойиҳани ташкил қилишда мустақил 
таълимни ташкил қилиш усул ва воситаларидан ҳам фойдаланиш 
мумкинлигини кўрсатади.
Мустақил таълим кўплаб замонавий таълим технологиялари (фаол, 
интерфаол, муаммоли таълим ва бошқалар) билан таълим жараѐнининг ўзвий 
элементи сифатида ажралиб туради, чунки мустақил таълим фаолияти ўқув 
маълумотларини қабул қилишдаги бўшлиқларни бартараф этишга имкон 
беради; мустақил таълим тингловчиларнинг қобилиятларини очиб беради, ўқув 
мотивациясини рағбатлантиради; ҳаракатлардаги мустақиллик "репродукция" 
даражасидан билим мезонлари сифатида "кўникмалар" ва "ижодкорлик" 
даражаларига ўтишга имкон беради. 


199 
Талабанинг мустақил таълимини тўғри ташкил этишнинг асосий 
шартлари қуйидагилардан иборат: 
- мустақил таълимни мажбурий режалаштириш; 
- ўқув материаллари устида жиддий шуғулланиш; 
- таълимнинг тизимлилиги; 
- ўз-ўзини назорат. 
Мустақил 
таълимнинги 
самарадорлигини 
оширишда 
педагогик 
шароитларни яратиш ҳам кам бўлмаган аҳамиятга эга: 
1) таълим олувчида ижобий мотивациянинг мавжудлиги; 
2) когнитив вазифаларни аниқ баѐн қилиш ва уларни бажариш йўлларини 
тушунтириш; 
3) ўқитувчи томонидан ҳисобот шаклини, иш ҳажмини, уни топшириш 
вақтининг муддатини аниқ белгиланиши; 
4) баҳолаш мезонлари ва консултатив ѐрдам кўринишларининг 
белгиланиши; 
5) талабаларнинг олинган янги билимлари шахсий қадрияти сифатида 
эканлигини ҳис қилиши. 
Мустақил таълим ҳар доим ўқитувчининг моҳирона раҳбарлиги остида 
бўлган ўқув фаолиятининг самарали туридир. Талабанинг ижодий қобилиятини 
шакллантириш ўқитувчининг ижодий фаолияти билан яқин алоқада амалга 
оширилади. Шу муносабат билан талабаларнинг ўрганилаѐтган мавзуга ижодий 
муносабатини шакллантириш, билимларни ўзлаштиришга ижодий муносабатни 
рағбатлантириш ва мустақил равишда ишлаш орқали ушбу билимларни 
мунтазам равишда тўлдириш жуда муҳимдир. 
Ўқитувчининг вазифаси талабанинг ижодий фикрлашига зарур йўналиш 
бериш, тегишли вазият ва шароитларни яратиш, ижодий изланишни 
рағбатлантириш, изчил изланишлар, таҳлиллар ва маълум бир муаммони ҳал 
қилишнинг янги, ўзига хос усулларини излашга туртки беришдир. Тўғри 
шаклланган мақсад ва вазифалар ижодий фикрлашни ривожлантиришга ѐрдам 
беради. 
Шу муносабат билан, лойиҳа усули тобора кўпроқ эътиборни жалб 
қилмоқда. 
Ўрганган нарсаларимнинг барчаси нимага кераклигини ва бу билимларни 
қаерда ва қандай қўллашим мумкинлигини биламан
- бу замонавий билимларни 
академик билимлар ва прагматик кўникмалар ўртасида оқилона мувозанат 
топишга интилаѐтган лойиҳавий таълим технологияларининг тезисидир 


200 
Лойиҳа усули талабаларнинг билим қобилиятини ривожлантириш, ўз 
билимларини мустақил равишда ривожлантириш қобилияти, ахборот маконида 
ҳаракат қилиш қобилияти, танқидий фикрлашни ривожлантиришга асосланган. 
Лойиҳа усулидан фойдаланиш қобилияти ўқитувчининг юқори 
малакасининг кўрсаткичи, унинг илғор ўқитиш ва ривожлантириш методикаси. 
Ушбу технологияларни биринчи навбатда постиндустриал жамиятда инсоннинг 
тез ўзгарувчан ҳаѐт шароитларига мослашиш қобилиятини таъминловчи XXI 
аср технологияларига ишора қилишлари бежиз эмас. 
Умуман олганда лойиҳалар устида ишланган қуйидаги олти босқичга 
эътибор қаратилади: 
-
тайѐрлов босқичи; 
-
режалаштириш босқичи; 
-
тадқиқот босқичи; 
-
хулосалар босқичи; 
-
тақдимот ѐки ҳисоботлар босқичи; 
-
натижа ва жараѐнларни баҳолаш босқичи. 
Педагог бу жараѐнларда маслаҳатчига айланади ва у қуйидагиларни 
амалга ошириб боради: 
-
таълим манбаларини топишда талабага ѐрдамлашади; 
-
ўзи ҳам ахборот манбаъи сифатида гавдаланади; 
-
талабани қўллаб қувватлайди ва рағбатлантиради; 
-
бутун жараѐнни бошқаради ва йўналтиради; 
-
доимий тескари алоқани таъминлайди. 
Бу технологиянинг самарадорлиги қуйидагиларда намаѐн бўлади: 
1)
ижодий фикрлаш ривожланади; 
2)
Ўқитувчининг роли сифат жиҳатидан ўзгариб бормоқда: билим ва 
тажрибани эгаллаш жараѐнида унинг устунлиги четга сурилиб, у нафақат 
талабани ўргатиши, балки билим олишига ѐрдам бериши керак. 
3)
Тадқиқот фаолияти элементлари киритилади; 
4)
Таълим 
олувчининг 
шахсий 
фазилатлари 
шаклланади 
(гуруҳлилойиҳаларда унинг шахсий ҳиссаси пайдо бўлади, шундан жамоада 
ишлаш кўникмаси, ечимларни қабул қилишда масъулиятни ўзига олиш 
хусусияти шаклланади ). 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish