Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА ОММАВИЙ ОЧИҚ ОНЛАЙН



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА ОММАВИЙ ОЧИҚ ОНЛАЙН 
КУРСЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Худойберганов Ш.К. ,ТДТУ, Сабирова У.Ш.. ТАТУ 
Коронавирус пандемияси бутун дунѐда таълим олиш тарзини ўзгартириб 
юборди. Минглаб талабалар ўқишга бормай, уйидан туриб ўқишни давом 
эттиряптилар. Коронавирус пандемиясининг олд чизиғида биринчи навбатда, 
тиббиѐт ходимлари тасаввур қилинса, кейинги қисмида эса, унинг 
оқибатларини бартараф қилиш жараѐнида кўп минг сонли олий таълим 
муассасалари профессор-ўқитувчилари, умумий ўрта таълим мактабларининг 
устоз-мураббийлари фаол иштирокини ҳис қилиш мумкин. Кечагина 
аудиторияда ўтилган дарсларнинг тўсатдан онлайн платформага кўчгани 
таълим берувчи устозлар учун ҳам катта тажриба-синов мактаби бўлди. 
Мамлакатимиздаги эпидемилогик вазият ва синовли кунларда 
юртимизнинг барча таълим муассасаларида жуда қисқа фурсат ичида онлайн 
дарслар йўлга қўйилди. Дастлаб, мазкур ўзгаришлар шубҳасиз, муайян 
ноқулайликларни келтириб чиқарди, аммо пандемия сабабли кузатилаѐтган 
ўзгаришлар ва таълимдаги янги ечимлар, ҳозирги давр учун зарур бўлган 
инновацияларни таълим соҳасига киритилишига сабаб бўлди. Ҳозирда ZOOM 
платформаси орқали онлайн дарслар ташкил қилиниб, университетнинг ҳар бир 
профессор-ўқитувчиси бу платформага видеомаъруза, маърузалар матни, 
мавзулар бўйича тақдимот материаллари, мустақил иш, очиқ ва ѐпиқ тестларни 
киритиб, ўз вақтида талабаларнинг билимларини баҳолаб боряптилар. Онлайн 
дарс — бу янгича услуб ва анъанавий дарсдан тубдан фарқ қилади. Демак, ҳар 
бир ўқитувчи-педагог энди аудиториядаги ѐндашувларни қисман унутиб, 
виртуал аудиторияларга мослашиши зарур, чунки бу дарсларнинг ҳам ўзига 
яраша жиддий талаб ва шартлари бор. 
Онлайн дарслар воситасида талаба-ѐшларимиз кўпроқ мустақил
ишлашга, илмий ижод билан шуғулланишларига, китобларни мутолаа 
қилишларига имконияига эга бўлдилар, педагог-ўқитувчиларимиз эса хориж 
олимлари иштирокида ташкил қилинаѐтган онлайн видеоконференцияларда 
қатнашиб, касбий маҳоратларини ривожлантириш учун мунтазам ишлашга 
интиляптилар. 
Президентимиз Шавкат Мирзиѐев халқимизга мурожаатида ўқувчи ва талаба 
ѐшларга қарата шундай деди:-Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор 
ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, 


148 
билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам 
қолдирманг!
 
Айни сўзлар олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари 
зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Бу, амалга оширилаѐтган ишларда ўз 
аксини топмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
2020 йил 27 мартдаги ―Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни 
жорий этиш тўғрисида‖ги 233-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, таътил 
вақтида ўқув жараѐнини узлуксизлигини таъминлаш ҳамда талабаларнинг 
билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида 
вилоятимиздаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари томонидан 
фанлар бўйича тайѐрланган видеодарслар тайѐрланди. Улар таълим 
муассасаларининг Youtube.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаларига 
жойлаштирилган.
 
Ҳозирги вақтда ўқитиш ва тарбиялашнинг янги технологияларига сифат 
жиҳатдан тез ўтиш учун объектив асос юзага келди, чунки иқтисодий ва 
ижтимоий ҳаѐтдаги инновацион жараѐнлар ўз-ўзидан таълимда ҳам тубдан 
ўзгартиришларни тақозо этмоқда. Ҳеч бир ўқитувчи-педагог эртами-кечми бу 
жараѐнга қўшилмасдан четда қолиши мумкин эмас. Масофавий ўқитиш ҳар 
қандай соҳада ҳам жаҳон таълим марказларининг услубий адабиѐтлари, 
замонавий ҳамда сўнгги ахборотларни олиш, жамлаб фойдаланиш 
имкониятларини беради. 
Мамлакатимизда технологияларнинг кенг миқѐсда жорий этилиши билан 
онлайн тарзда ўқитишни бир қатор ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни 
ечишда ҳам жорий этиш мумкин. Таълим соҳасига бўлган талабаларнинг 
эҳтиѐжларини қондиришда қулайликлар яратиш билан республикамизнинг 
малакали рақобатбардош мутахассисларга бўлган эҳтиѐжи ҳам қондирилади. 
Олий таълим муассасаларида йиғилган илмий ютуқлар, мутахассис ходимлар 
ва 
уларнинг 
иштирокида 
юртимизнинг 
иқтисодий 
салоҳиятини 
мустаҳкамлашдек устувор режаларни амалга ошириш вазифасини қўймоқда. 
Масофавий ўқитишни ҳар тамонлама такомиллаштириш борасида 
оммавий очиқ онлайн курсларни ташкил этиш катта аҳамиятга эга. 
Оммавий очиқ онлайн курслар (МООС) масофавий таълим моделининг 
бошқа кўриниши бўлиб, уларни МООС — Massive open online courses деб ҳам 
номланади. Бу жаҳон таълим тизимидаги оммалашган тенденциялардан бири 
хисобланади. Агар электрон ўқитишда таълим олувчи мустақил равишда 
(амалда педагогнинг иштирокисиз) материални ўзлаштиришга қодир бўладиган 


149 
электрон 
ахборот-таълим 
муҳити 
мавжуд 
бўлиши 
жиддий 
шарт 
ҳисобланишидан келиб чиқадиган бўлсак, шундай таълим айнан оммавий очиқ 
он-лайн курсларни ўзлаштиришга мисол бўлади. МООСнинг дастлабки 
мақсади таълимни очиқ қилиш, турли мамлакатлардан бўлган кўп сонли таълим 
олувчиларнинг бепул олий таълим олишлари учун имконият яратишдан иборат. 
МООСни университетларнинг анъанавий он-лайн курсларидан қуйидаги 
иккита асосий белгилари ажратиб туради: 1) очиқлик — исталган киши он-лайн 
курснинг иштирокчиси бўлиши мумкин; 2) масштаб — курсда чекланмаган 
сондаги одамлар иштирок этиши мумкин. МООС исталган фанни ва соҳани 
қулай вақтда ва таълим олувчи учун мос жадалликда ўрганиш имконини 
беради. Бу моделда муайян таълим олувчи амалда тьютор билан контактда 
бўлмайди, аммо бу камчиликни таълим олувчилар жамоаси билан электрон 
ахборот-таълим муҳитидаги мулоқот тўлдиради. Шунинг учун бу моделдан 
малака ошириш, мустақил таълим олиш учун фойдаланиш қулай. Ушбу 
моделни қўллаш тьютор томонидан таълим олувчиларнинг мустақил 
ўрганишлари учун материалларни жиддий тайѐрлаш, назорат тизимини 
батафсил ўйлаб чиқиш, аудиториядаги ва тармоқдаги ўзаро фаолиятни 
самарали қўшиб олиб бориш ва бошқаларни назарда тутади. Шунингдек, 
масофавий ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари анъанавий таълимга нисбатан 
афзалликларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. 
Хусусиятлари бўйича соҳа мутахассислари фикрлари турлича бўлишига 
қарамасдан, деярли барча муаллифлар масофавий ўқитишнинг қуйидаги асосий 
хусусиятлари 
мослашувчанлик, 
модуллилик, 
қулайлик, 
иқтисодий 
самарадорлик, алоқанинг тезкорлиги, қамровнинг кенглиги, технологиклик, 
ижтимоий тенглик, тьюторнинг янгича роли, сифатнинг ўзига хос назорати 
ҳақида қуйидаги фикрларни билдиради.


150 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish