199
Талабанинг мустақил таълимини тўғри ташкил этишнинг асосий
шартлари қуйидагилардан иборат:
- мустақил таълимни мажбурий режалаштириш;
- ўқув материаллари устида жиддий шуғулланиш;
- таълимнинг тизимлилиги;
- ўз-ўзини назорат.
Мустақил
таълимнинги
самарадорлигини
оширишда
педагогик
шароитларни яратиш ҳам кам бўлмаган аҳамиятга эга:
1) таълим олувчида ижобий мотивациянинг мавжудлиги;
2) когнитив вазифаларни аниқ баѐн қилиш ва уларни бажариш йўлларини
тушунтириш;
3) ўқитувчи томонидан ҳисобот шаклини, иш ҳажмини,
уни топшириш
вақтининг муддатини аниқ белгиланиши;
4) баҳолаш мезонлари ва консултатив ѐрдам кўринишларининг
белгиланиши;
5) талабаларнинг олинган янги билимлари шахсий қадрияти сифатида
эканлигини ҳис қилиши.
Мустақил таълим ҳар доим ўқитувчининг моҳирона раҳбарлиги остида
бўлган ўқув фаолиятининг самарали туридир. Талабанинг ижодий қобилиятини
шакллантириш ўқитувчининг ижодий фаолияти билан яқин алоқада амалга
оширилади. Шу муносабат билан талабаларнинг ўрганилаѐтган мавзуга ижодий
муносабатини шакллантириш, билимларни ўзлаштиришга ижодий муносабатни
рағбатлантириш ва мустақил равишда ишлаш орқали ушбу билимларни
мунтазам равишда тўлдириш жуда муҳимдир.
Ўқитувчининг вазифаси талабанинг ижодий фикрлашига зарур йўналиш
бериш, тегишли
вазият ва шароитларни яратиш, ижодий изланишни
рағбатлантириш, изчил изланишлар, таҳлиллар ва маълум бир муаммони ҳал
қилишнинг янги, ўзига хос усулларини излашга туртки беришдир. Тўғри
шаклланган мақсад ва вазифалар ижодий фикрлашни ривожлантиришга ѐрдам
беради.
Шу муносабат билан, лойиҳа усули тобора кўпроқ эътиборни жалб
қилмоқда.
Ўрганган нарсаларимнинг барчаси нимага кераклигини ва бу билимларни
қаерда ва қандай қўллашим мумкинлигини биламан
- бу замонавий билимларни
академик билимлар ва прагматик кўникмалар ўртасида оқилона
мувозанат
топишга интилаѐтган лойиҳавий таълим технологияларининг тезисидир
200
Лойиҳа усули талабаларнинг билим қобилиятини ривожлантириш, ўз
билимларини мустақил равишда ривожлантириш қобилияти, ахборот маконида
ҳаракат қилиш қобилияти, танқидий фикрлашни ривожлантиришга асосланган.
Лойиҳа усулидан фойдаланиш қобилияти ўқитувчининг юқори
малакасининг кўрсаткичи, унинг илғор ўқитиш ва ривожлантириш методикаси.
Ушбу технологияларни биринчи навбатда постиндустриал жамиятда инсоннинг
тез ўзгарувчан ҳаѐт шароитларига мослашиш қобилиятини таъминловчи XXI
аср технологияларига ишора қилишлари бежиз эмас.
Умуман олганда лойиҳалар устида ишланган қуйидаги олти босқичга
эътибор қаратилади:
-
тайѐрлов босқичи;
-
режалаштириш босқичи;
-
тадқиқот босқичи;
-
хулосалар босқичи;
-
тақдимот ѐки ҳисоботлар босқичи;
-
натижа ва жараѐнларни баҳолаш босқичи.
Педагог бу жараѐнларда маслаҳатчига айланади ва у қуйидагиларни
амалга ошириб боради:
-
таълим манбаларини топишда талабага ѐрдамлашади;
-
ўзи ҳам ахборот манбаъи сифатида гавдаланади;
-
талабани қўллаб қувватлайди ва рағбатлантиради;
-
бутун жараѐнни бошқаради ва йўналтиради;
-
доимий тескари алоқани таъминлайди.
Бу технологиянинг самарадорлиги қуйидагиларда намаѐн бўлади:
1)
ижодий фикрлаш ривожланади;
2)
Ўқитувчининг роли сифат жиҳатидан ўзгариб бормоқда:
билим ва
тажрибани эгаллаш жараѐнида унинг устунлиги четга сурилиб, у нафақат
талабани ўргатиши, балки билим олишига ѐрдам бериши керак.
3)
Тадқиқот фаолияти элементлари киритилади;
4)
Таълим
олувчининг
шахсий
фазилатлари
шаклланади
(гуруҳлилойиҳаларда унинг шахсий ҳиссаси пайдо бўлади, шундан жамоада
ишлаш кўникмаси, ечимларни қабул қилишда масъулиятни ўзига олиш
хусусияти шаклланади ).
Do'stlaringiz bilan baham: