Интерфаол методлар
: «Кейс-стади» (ѐки «Ўқув кейслари»), «Блиц-
сўров», «Моделлаштириш», «Ижодий иш», «Муносабат», «Режа», «Суҳбат».
Стратегиялар:
«Ақлий ҳужум», «Бумеранг», «Галерея», «Зиг-заг»,
«Зинама-зина», «Музѐрар», «Ротация», «Т-жадвал», «Юмалоқланган қор».
График органайзерлар
: «Балиқ скeлети», «БББ», «Концептуал
жадвал», «Венн диаграммаси», «Инсерт», «Кластер», «Нима учун?»,
«Қандай?».
Хулоса
сифатида
шуни
таъкидлаш
жоизки,
олий
таълим
муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараѐнини ташкилллаштиришда замонавий
ўқитиш услублари ва таълим технологияларининг ўрни беқиѐсдир ва улардан
самарали фойдаланиш юқори малакали кадрлар тайѐрлаш имконини яратади.
65
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ СОҲАСИДА МАЛАКАЛИ КАДРЛАРНИ
ТАЙЁРЛАШ АСОСЛАРИ
Парсиев С.С., Қудратова С. М., Эркинов Ф. К., ТАТУ
Ёшларни ўқитиш, уларга таълим бериш, келажак учун муносиб кадрлар
қилиб тарбиялаш доимо ҳар бир давлатнинг биринчи навбатдаги
вазифаларидан бири бўлиб келган.
Республикамиз Президенти Ш. М. Мирзиѐевнинг бевосита ташаббуси ва
раҳбарлигида қабул қилинган ҳамда изчил равишда амалга оширилаѐтган
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегияси Республикамизда ривожланиш тараққиѐтнинг
янги
босқичини
бошлаб
берди.
2017-2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳараакатлар стратегиясининг ―IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг
устувор йўналишлари‖ бўлимида таълим ва фан соҳасини ривожлантириш
бўйича вазифалар белгиланди. Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг
«Таълим тўғрисида» ги қонунда ҳам мамлакатимизда жаҳон андозалари
талабларига жавоб бера оладиган юксак малакали мутахассис кадрлар тайѐрлаш
вазифалари белгиланган. Жумладан, мазкур қонуннинг асосий мақасади -
таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга
жавоб берувчи малакали кадрлар тайѐрлашнинг миллий тизимини яратишдан
иборатдир. Телекоммуникация соҳасининг шиддат билан ривожланиб бориши,
интернет тармоғининг кундалик ҳаѐтимизга кириб келиши ушбу соҳа
мутахассисларидан юқори билимга ва тажрибага эга бўлиш талаб этилмоқда.
Бунинг исботи сифатида 2020 йилнинг 16 март кунидан бошлаб
Республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида талабаларга масофадан
туриб ZOOM платформасида on-line равишда дарс машғулотларининг олиб
борилишини келтириш мумкин. Бу жараѐн ҳозирги вақтга қадар давом этмоқда
ва ҳар биримиздан фақат дарс машғулотларини олиб бориш эмас, балки
Интернет тармоқлари орқали дарс машғулотларига мос бўлган маълумотларни
жойлаштириш, топшириқларни сифатли тайѐрлаш ва талабаларга етказиш ва
назоратга олиш, масофадан туриб давоматни таъминлаш каби ўта масъулиятли
ишларни бажариш талаб этилмоқда. Бу жараѐнни ташкил этишда масофавий
таълимнинг ўзига хос ижобий ва салбий томонлари кўриниб қолди. Ҳар
биримиздан ижобий томонларини янада такомиллаштириш, салбий
томонларини эса бартараф этиш кундалик иш фаолиятимизга айланиши талаб
66
этилади. Бу шароитда дарс машғулотларини юқори савияда олиб бориш,
талабалар билан доимий равишда мулоқатда бўлиш, талабалар томонидан
топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариш ва доимий мониторинг олиб
бориш ҳам талабадан ва профеор-ўқитувчилардан катта масъулият талаб этади.
Биз масофавий таълим деганда ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ
таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни ахборот-
коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан
фойдаланган ҳолда масофадан туриб олишга қаратил жараѐнни тушунишимиз
керак бўлади.
Жаҳонда, жумладан юртимизда глобаллашув, бозор иқтисодиѐти,
эгалланган билимларнинг қисқа даврда эскириши ва тезкор ахборот
алмашинуви
даврида
телекоммуникация
соҳасида
юқори
малакали
рақобатбардош кадрлар тайѐрлаш самарадорлигини оширишда янги
билимларнинг яратилиши, сақланиши ва уларни ўз вақтида оқилона
узатилишининг зарурати кечиктириб бўлмайдиган вазифага айланиб бормоқда.
Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳазаларни умумлаштирган холда
телекоммуникация соҳаси бўйича билимли, иқтидорли, масъулиятли,
ватанпарвар, кенг дунѐқарашли, маънавиятли ва юқори малакали
рақобатбардош кадрлар тайѐрлашнинг асослари сифатида қуйидагиларни
келтириш мумкин:
- олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораѐтган педагог
ходимларнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, уларни моддий ва
маънавий рағбатлантириш;
- илмий даражали ўқитувчиларнинг олий таълим муассаларидаги салоҳият
даражасидаги нормативларини қайта кўриб чиқиш, олий таълим сифатини
юксалтириш мақсадида маъруза ўқишга аксарият ҳолларда фақат илмий
даражаси ва унвони бор ўқитувчиларни жалб этиш;
-
олий таълим муассасаларида юқори малакали бакалаврлар ва магистрлар
тайѐрлаш самарадорлигини баҳолаш ва ошириш механизмларини ишлаб чиқиш
ва амалда тадбиқ этиш;
-
телекоммуникация соҳасидаги муаммоларни инновацион лойиҳалар
сифатида шакллантириш ва олий таълим муассасасининг мутахассислик
кафедраларига олиб келиш ва профессор-ўқитувчилар билан биргаликда илмий
изланишлар олиб бориш;
- бакалавриат таълим йўналишларини имтиѐзли диплом билан тугатган
бакалаврларни ўз хоҳишларига кўра мос магистратура мутахассисликларига
имтиѐзли шартларда ўқишга кириш имкониятларини кенгайтириш.
67
Ушбу вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилиши телекоммуникация
соҳаси бўйича юқори малакали мутахассисларни тайѐрлаш жараѐнида пайдо
бўлаѐтган муаммоларни самарали ечиш имконини беради ва таълим сифатини
ошириш ва самарадорлигини оширишда асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |