ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР, ЎҚУВ-ТАРБИЯВИЙ ХОДИМЛАР
6.1 Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар муассасага педагог, ўқув-тарбиявий ходим сифатида ишга қабул қилинади.
6.2 Муассаса педагог ҳодимлар, ўқув-тарбиявий ходимлар билан 1 йиллик, 3 йиллик ёки 5 йиллик шартномалар тузади. Ушбу шартномаларни тузишда педагог ходимлар, ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ходимларнинг қобилияти, ишчанлиги, муассаса фаолиятига қўшган ҳиссаси инобатга олинади.
6.3 Педагог ходимлар, ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ходимлар билан тузилган шартномаларда муассасанинг ҳамда педагог ходимлар, ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилади.
6.4 Таълим муассасаси ходимларига иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланиши ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа имтиёзлар берилиши мумкин.
6.5 Таълим муассасаси иш ҳақида мўлжалланган мавжуд маблағлар доирасида
мустақил равишда ставкалар, мансаб окладларига табақалаштирилган устамалар белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.
ТАЪЛИМ МУАССАСИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ 7.1 Раҳбарият ва бошқарувнинг юқори органи
7.1.1 Муассасанинг олий раҳбарлик органи ‒ илмий-педагогик кенгаш, муассасанинг ижроия органи директор ҳисобланади.
7.1.2 Муассис муассаса фаолиятига тегишли барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
7.1.3 Муассиснинг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:
а) муассаса фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, бошқа ташкилот бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш; б) муассасаУстав фондининг миқдорини ўзгартириш;
в) муассаса Устав ҳужжатларигаўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
г) муассасанинг ижро этиш органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини
муддатидан илгари тугатиш;
д) муассасанинг тафтиш комиссиясини сайлаш ва унинг ваколатларини
муддатидан илгари тугатиш;
е) йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;
ё) муассасанинг соф фойдасини муассасага ўтказиш тўғрисида қарор қабул
қилиш;
ж) муассаса органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш
(қабул қилиш);
з) муассаса томонидан облигацияларни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул
қилиш;
и) аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик
ташкилотлари ҳамда уларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп
миқдорини аниқлаш;
й) бошқа юридик шахсларга ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида
қарор қабул қилиш;
к) муассасани қайта ташкил қилиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
л) тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш;
м) ушбу Устав ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидан келиб
чиқадиган бошқа ҳужжатлар билан танишиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |