ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
10.1. Муассаса қайта ташкил этилиши (бирлашиши, қўшилиши, ажралиб кетиши, бўлиниши, қайта тузилиши) ва тугатилиши таъсисчининг қарорига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳолларда амалга оширилади.
10.2. Муассаса қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
10.2.1Муассиснингқароригамувофиқ;
10.2.2Муассасанинг ташкил этиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли, агар бузилишларини бартараф этиб бўлмаса, суд муассасанинг рўйхатдан ўтказилишини ҳақиқий эмас, деб топганда;
10.2.3Фаолияти рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун томонидан тақиқлаб қўйилган фаолият амалга оширилган тақдирда суднинг қарорига мувофиқ;
10.2.4Давлат аттестацияси натижасига кўра, лицензия берувчи орган томонидан;
10.2.5Амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда.
10.3 Муассасани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган таъсисчи ёки орган тугатиш ҳақида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга дарҳол ёзма хабар бериши керак, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган муассасанинг тугатилиш жараёнида эканлиги ҳақидаги маълумотларни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўяди.
10.4 Муассасани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган Таъсисчи ёки орган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлайди ҳамда тугатиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
10.5 Тугатиш комиссияси тайинланган вақтдан бошлаб, муассасанинг ишларини бошқариш соҳасидаги ваколатлар унинг ихтиёрига ўтади. Тугатиш комиссияси тугатилаётган муассаса номидан судда иштирок этади.
10.6 Тугатиш комиссияси матбуот органларида муассасанинг тугатилиши ҳамда кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддати ҳақида хабар эълон қилади. Бу муддат тугатиш эълон қилинган вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлиши мумкин эмас.
10.7 Тугатиш комиссияси кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини олиш чораларини кўради, кредиторларни муассаса тугатилиши ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
10.8 Кредиторлар томонидан талабларни қўйиши учун белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин Тугатишкомиссияси оралиқ тугатиш балансини тузади, бу баланс тугатилаётган муассаса мол-мулкининг кредиторлар қўйган талаблар рўйхати, шунингдек, уларни қараб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Оралиқ тугатиш баланси муассасани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган таъсисчи ёки органтомонидан юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
10.9 Тугатилаётган муассаса кредиторларга пул суммаларини тўлаш тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш балансига мувофиқ у тасдиқланган кундан бошлаб амалга оширилади.
10.10 Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатиш комиссиясини тугатиш тузилади. Уни муассасани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган таъсисчи ёки орган муассасани рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
10.11 Мажбуриятлар ва қарзлар тўлангандан сўнг қолган мулк ва пул маблағлари тугатишга мувофиқ белгиланган ҳолда таъсисчига ўтказилади.
10.12 Муассасанинг тугатилиши ҳақида ёзув юридик шахсларнинг ягона реестрига киритиб қўйганидан сўнг муассасани тугатиш тамомланган муассасанинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
Муассис: Юсуфджонов Абдулбоситхон Сапахонович ____________________
(Имзо)
Do'stlaringiz bilan baham: |