Эритмалар концентрациясини аниқ ифодалашнинг турли хил усуллари: процент (оғирлик ва хажмий), моляр, нормал ва бошқа концентрациялар бор. Оғирлик процент концентрацияси 100 г эритмада эриган модданинг граммлар сони билан ифодаланади. Масалан сульфат кислотанинг 10 % эритмасида 100 гр. эритмада 10 гр. кислота бўлади ёки бошқача айтганда 90 гр. сувга 10 гр. кислота туғри келади. - Эритмалар концентрациясини аниқ ифодалашнинг турли хил усуллари: процент (оғирлик ва хажмий), моляр, нормал ва бошқа концентрациялар бор. Оғирлик процент концентрацияси 100 г эритмада эриган модданинг граммлар сони билан ифодаланади. Масалан сульфат кислотанинг 10 % эритмасида 100 гр. эритмада 10 гр. кислота бўлади ёки бошқача айтганда 90 гр. сувга 10 гр. кислота туғри келади.
- Моляр концентрация ёки молярлик 1 л эритмада эриган модданинг моллар сонини кўрсатади. 1 литрида 1 моль эриган модда бор эритма моляр эритма дейилади. Эритманинг молярлиги М харфи билан белгиланади. Масалан 1М(1молярлик) Н2SO4 бу сульфат кислотанинг бир моляр эритмасидир.1л шундай эритмада 98 г Н2SO4 бўлади. Моляр концентрациянинг ўлчов бирлиги моль/л билан ифодаланади.
- Нормаль концентрация – бунда 1 л эритмадаги модданинг грамм-эквивалентлари сони билан ифодаланади. 1 литрда бир граммэквивалент эриган модда бор эритма нормаль эритма дейилади. Нормаллик одатда н. харфи билан белгиланади. Масалан 1н. Н2SO4 .Бу сульфат кислотанинг нормаль эритмасидир ва 1 литр шундай эритмада 1 г-экв , яъни 49 г Н2SO4 бўлади.
- Эритмаларнинг мухитини рН ёрдамида шундай аниқлаш мумкин: нейтрал рН=7, кислотавий рН<7 , ишқорий рН>7 . Водород ионларининг концентрацияси , рН катталиги ва эритманинг мухити орасидаги боғлиқлик қуйидаги схема орқали ифодалаш мумкин.
Водород кўрсатгичи хақида тушунча. - Водород кўрсатгичи хақида тушунча.
- Водород ионлари концентрациясининг тескари ишора билан олинган ўнли логарифми водород курсаткичи рН (пе-аш деб ўқилади) дейилади.
- pН=- Lg(Н+)
- бунда (Н+) – водород ионларининг концентрацияси, г-ион/л. Ўз навбатида гидроксил ионлари концентрациясининг тескари ишора билан олинган манфий ўнли логарифми гидроксил кўрсаткич рОН дейилади.
- рОН =- Lg(OH-)
- бунда (OH-)- гидроксил ионларининг концентрацияси, г-ион/л.
- рН ва рОН катталиклар эритманинг кислотавий ёки ишқорийлигини миқдорий жихатдан характерлайди. Масалан рН=2 бўлган эритмада 10-2 г-ион/л водород ионлари бўлади, бу эса НCl ёки бошқа кучли кислота эритмасининг кислоталилиги 0,01М бўлишига мувофиқ келади; рН=3 бўлган эритмада эса 10-3 г-ион/л водород ионлари бўлади ва у НCl эритманинг кислоталилиги 0,001М бўлган холга туғри келади. Равшанки биринчи эритманинг кислоталилиги иккинчи эритманинг кислоталилигидан 10 марта каттадир.
- Агар рН=1;2;3;4 бўлса кучли кислотали, агар рН= 5;6 бўлса кучсиз кислотали, агар рН= 8;9;10 бўлса кучсиз ишқорий, агар рН=11;12;13;14 бўлса кучли ишқорий эритма бўлади.
7>
Do'stlaringiz bilan baham: |