Саримсоқ етиштириш технологиясининг ўзига хос хусусиятлари



Download 15,23 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi15,23 Kb.
#263599
Bog'liq
Саримсоқ

Саримсоқ етиштириш технологиясининг ўзига хос хусусиятлари


Саримсоқ – пиёзсимон ўсимлик бўлиб, қисқарган поя-тўп ва паллалардан иборат мураккаб пиёзбош ҳосил қилади. Барги ясси, чизикли асосан думалоқ найсимон. Улар асослари билан бир-бирига қаттиқ ёпишиб, сохта поя ҳосил қилади.
Сохта поя марказидан уругълаётган саримсоқнинг гул пояси (карнайи) ўтади.
Саримсоқнинг палласи калин, зич эт билан копланган битта ёки бир нечта ўсиш нуктаси бўлган кўртакдир. Паллалар саримсоқ тубига бирикади ва умумий қуруқ пустга уралади. Саримсоқ – совуққа чидамли ўсимлик. У 3-5 градус ҳароратда кўкариб чиқа олади ҳамда -7-8 градус совуқга бардош бера олади. Саримсоқнинг ўсиши учун оптимал ҳарорат ривожланишининг биринчи даврида 5-10 градус , паллалар ҳосил қилаётганда 15-20 градус ва етилаётганда 20-25 градус бўлиши керак. 20 градус дан юқори ҳароратда илдизларнинг ўсишини тўхтатиб қўяди. Лекин саримсоқнинг жанубий (қургъоқчилик) раёнларида етиштирилаётган навлари иссиқка чидамлилиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистонда саримсоқни қуйидаги навлари етиштирилади: Ўзбекистон бинафша ранг саримсогъи – тезпишар, Андижон саримсогъи – тез пишар, тунгон саримсогъи – тез пишар. Алмашлаб экишда, саримсоқ бодринг, карам ва картошка экилган ерларга экилгани маъқўл, чунки бу экинлардан кейин дала ерларига саримсоқ пиёз
бодринг, полиз экинлари, қовоқча, қўлча қовоқ, эртанги карам ҳамда картошкадан кейин экилса мақсадга мувофиқдир. Саримсоқ пиёзларга органик ва минерал ўгъитлар қуйидаги миқдорда тавсия этилади: чириган гунг гектарига 20-30 т, азот гектарига 200 кг, фосфор 140-160 кг, калий 60-75 кг. Саримсоқ пиёзни биринчи центябрдан 15 центябргача эккан маъқўл. Саримсоқ пиёз асосан палласидан экилади. экилаётганда паллаларнинг огирлиги 10-20 гр.дан кам бўлмаслиги керак. Паллаларни экиш миқдори гектарига 8-14 тс. Айни пайтда саримсоқ пиёзни уругъ донасини ҳам экса бўлади. Бунда экиш миқдори гектарига 50-100 кг. Саримсоқ пиёз лентасимон 2 ва 3 қаторлаб экилади, лентанинг ва қатор ораларининг кенглиги 70 см бўлиши керак. қаторлар экилганда улар оралиги 15 см,
икки қаторларда эса 20 см бўлади. қатордаги ўсимликлар оралиги эса 6-8 см колдирилади. Шундай килиб экиш схемаси: 50Қ20х5-6 см, 40Қ15Қ15х7-8 см. 1 га ерда ўсимликнинг сони 450-600 минг донани ташкил этади. Саримсоқ пиёз ўсув даврида 4-6 марта қўлтиватсия қилинади. қишга кириш олдидан кузда саримсоқ 2-3
марта сугъорилади. Баҳорда ҳаммаси бўлиб 4-5 марта сугъорилади.
Ўзбекистон шароитида саримсоқ зараркунандалардан пиёз пашшаси , касалликлардан сохта ун-шудринг касаллиги билан зарарланади. Бунинг олдини олиш учун ўсимлик ёппасига чиқа бошлаганда 0,2% ли техник хлорофос ёки 0,2% ли БИ-58 эритмаси пуркалади, 2,5 мл метафосни гектарига 15-20 кг.дан сарфлаб
чанглатилади. Сохта ун-шудринг касаллигини олдини олиш мақсадида 1% ли бордо суюқлиги пуркалади.
Download 15,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish