Сардорлик кўникмалари



Download 128 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi128 Kb.
#120648
  1   2
Bog'liq
Temperament


Сардорлик кўникмалари” бўйича тўплам




Қандай ғайрат (темперамент) га эгасиз?
Темперамент (ғайрат) — бу мижоз, яъни инсон табиатининг туғма хусусияти, инсоннинг ташқи дунё таассуротларини сингдириш, улардан таъсирланиш ва уларга жавоб бериш хусусияти. Адабиётларда 4 хилдаги ғайрат жуда кенг ёритилган:
• сангвиник
• холерик
• флегматик
• меланхолик.
Сангвиник (таъсирчан) — бу хушчақчақ, оёқ-қўли чаққон, сергап, таассуротларга бой, ҳолатини тез ўзгартира оладиган, қийинчиликларни тез енга оладиган, янги шароитларга тез мослаша оладиган кишидир. Қизиқарли ишда сермаҳсул, бошқаларни жалб қилиб, жамоада яхши муҳитни сақлай оладиган одамлар, булар ўз мақсадига эришишда нимадир етмайди, бошлаган ишларини охирига етказа олмайдилар.
Холерик (сержаҳл) — бу серҳаракат, қизғин, катта ҳаётий кучга эга, тез қизишиб кетувчи ва секин ўзига келувчи, ўзини тута олмайдиган, сабрсиз, ташаббускор, иш кетидан қувган, қийинчиликлардан қўрқмай муаммоларни тез ҳал қилувчи, секин, имирсилаб ишлашни ёқтирмайдиган тоифага мансуб кишилардир, Керагидан ортиқ фаоллик, қизиққонлик уларга халақит беради.
Флегматик (бўшанг) — бу тепса-тебранмаслар, секин, оҳиста, оғир, гап кўтарувчи, ҳиссиётларга беэътибор, бир ишни бошқасига ўзгартириши ўта мушкул, атрофдаги ўзгаришларга бехуш, янгиликларни оғир қабул қилувчи, атрофдагилар билан келишувчан кишилардир.
Меланхолик (ғамгин) — бу ғамгинликка мойил, хафақон, тез толиқадиган ва ўзига ишонмайдиган, ташвишсиз, ниҳоятда аразчан, жуда оз куладиган, фаоллиги суст, тортинчоқ, кам ғайрат, арзимаган сабабларга кўзларидан ёш оқиб кетаверадиган кишилардир. Улар қулай шароитда олдига қўйилган масалаларни муваффақиятли бажарадилар. Агар ишда шароит, яъни вазият ўзгарса, қийинчилик туғилса, улар ўзларини панага олиб туришади.
Аммо, қайд қилинган темпераментларнинг бирортаси “соф кўриниш” да учрамайди. Ҳар бир кишида уларнинг ҳар биридан муайян нисбат (пропорция) да мужассамланган бўлади (флегматикларга хос темперамент жуда кам учрайди). Умуман олганда “темперамент” сўзи лотинчадан олинган бўлиб сўзма-сўз “қисмлар нисбати” маъносини билдиради. Айнан тўрт хилдаги таянч темпераментлар кишидаги умумлашган қисмлар нисбатини аниқлаш учун асос хизматини ўтайди. Шу мақсадца 4 хилдаги темпераментларнинг “паспорт” ларини келтирамиз:
Сангвиник “наспорти”



Сангвиникларга хос мижозлар

Жавоблар

1.

Сиз хушчақчақ ва ҳаётдан мамнунсиз


2.

Серғайрат ва ишчансиз


3.

Ишни кўпинча охирига етказа олмайсиз


4.

Ўзингизга ортиқча баҳо беришга мойилсиз


5.

Янгиликни тез илғаб олиш қобилиятига эгасиз


6.

Қизиқиш ва мойилликда беқарорсиз


7.

Омадсизлик ва муваффақиятсизликларни онсонлик билан унутасиз


8.

Турли ҳолатларга осонликча мослашасиз


9.

Ҳар қандай янги ишга ҳафсала билан киришасиз


10.

Агар иш Сизни қизиқтирмаса ундан тез совийсиз


11.

Янги ишга тез киришасиз, бир ишдан бошқа ишга тез ўта оласиз


12.

Ҳар кунги ишнинг бир хиллиги ва сердиққатлилиги, жуда майдалигидан машаққат чекасиз


13.

Одамохун, тез илғовчисиз, янги одамлар билан тез тил топа оласиз


14.

Меҳнатсевар ва бардошлисиз


15.

Чиройли, хушфеъл, аниқ ва тез сўзлаш маҳоратига эгасиз


16.

Кутилмаган мураккаб ҳолатларда ўзингизни тута оласиз


17.

Ҳамма вақт яхши кайфиятда бўласиз


18.

Тез ухлайсиз ва тез уйғонасиз


19.

Кўпинча носаранжомсиз, ўзингизни тута олмай, шошиб қарор қабул қиласиз


20.

Онда-сонда юзаки қарашга мойилсиз, чалғийсиз, диққатингизни бошқа томонга қаратасиз


2. Холерик “паспорти”



Холерикларга хос мижозлар

Жавоблар

1.

Сиз камҳафсаласиз


2.

Ўзингизни тута олмайдиган, сержаҳлсиз


3.

Сабрсизсиз


4.

Кескин ва одамлар билан тик муомала қиладигансиз


5.

Дадил ва ташаббускорсиз


6.

Айрим кишилар Сизни қайсар деб айтишади


7.

Баҳсларда топқирсиз


8.

Сапчиб-сапчиб ишлайсиз


9.

Таваккалга боргувчисиз


10.

Гиначи ва ёмонликни эслаб қолувчи эмассиз


11.

Нутқингизда тезкорлик, ҳиссиётга берилувчанликка эгасиз


12.

Ҳовлиқишга мойилсиз ва унга нисбатан мувозанатлашмагансиз


13.

Шиддатли жанжалкашсиз


14.

Камчиликларга тоқатсизсиз


15.

Иродали қарашларга ва имо-ишора қилишга қобилиятлисиз


16.

Тез ҳаракат қилиш ва ҳал этиш қобилиятига эгасиз


17.

Ҳормай-толмай янгиликка интиласиз


18.

Тезкор ва шиддатли ҳаракатлар соҳибисиз


19.

Қўйилган мақсадга эришишга астойдил ҳаракат қиласиз


20.

Кайфиятингизни кескин ўзгартиришга мойилсиз


3. Флегматик “паепорти”



Флегматикларга хос мижозлар

Жавоблар

1.

Сиз тинч ва вазминсиз


2.

Ишда изчил ва масъулиятлисиз


3.

Эҳтиёткорлик билан ва ўйлаб иш қиласиз


4.

Кута оласиз


5.

Бекорга гапиришни ёқтирмайсиз


6.

Оҳиста, бир текисда дона-дона, кескин гапирмай нутқ сўзлаш ва имо-ишоралар билан муомала қилиш маданиятига эгасиз


7.

Сабрли ва тоқатлисиз


8.

Бошлаган ишингизни охиригача етказасиз


9.

Кучингизни бекорга сарфламайсиз


10.

Ҳаёт тартибига, иш тизимига қаттиқ риоя қиласиз


11.

Зўрайишни енгил қабул қиласиз


12.

Койиш ва маъқуллашни унчалик ёқтирмайсиз


13.

Шаънингизга айтилган зиёнсиз сўзларга эътиборсизроқ қарайсиз


14.

Ўз қизиқши ва муносабатлартгизда қатъийсиз


15.

Ишга секин киришасиз, бир ишдан бошқасига секин ўтасиз


16.

Барчага бараварсиз


17.

Тартиб ва интизомни ёқтирасиз


18.

Янги ҳолатларга қийинчилик билан мослашасиз


19.

Камҳаракат, инертсиз


20.

Ўзингизни тутиб тура оласиз


4. Меланхолнк "паспорти"



Меланхоликларга хос мижозлар

Жавоблар

1.

Сиз уятчан ва тортинчоқсиз


2.

Янги ҳолатларда ўзингизни йўқотиб қўясиз


3.

Нотанишлар билан танишишга қийналасиз


4.

Ўз кучингизга ишонмайсиз


5.

Танҳоликни осон енгасиз


6.

Муваффақиятсизликда ўзингизни йўқотиб қўясиз


7.

Ўзингиз билан бўлишга мойилсиз


8.

Тез чарчаб қоласиз


9.

Бўш, оҳиста, пичирлаб гапиришгача қобилиятингиз бор


10.

Суҳбатдошингиз характерига мослаша оласиз


11.

Кўзга ёш оладиган даражагача таассуротчансиз


12.

Қўллаб-қувватлашга ва танбеҳ беришга ўта мойилсиз


13.

Ўзингизга ва атрофдагиларга юқори талаблар қўя оласиз


14.

Шубҳа, гумон қилишга мойилсиз


15.

Ўта сергак ва жуда осон яраланувчансиз


16.

Ўта хафа бўлувчисиз


17.

Ўз қобиғингизга ўралгансиз, ўз фикрларингиз билан бўлишмайсиз


18.

Кам фаол ва қўрқоқ, ҳадиксирайдигансиз


19.

Одамохунсиз


20.

Ҳамдардлик кўрсатишга ва атрофдагиларга ёрдам беришга тайёрсиз


Тест саволларига жавоб берувчинннг вазифаси — ўзи танлаган мижоз рўпараси (3-устун) га “+” (плюс) ишорасини қўйиб чиқишдан иборат. Шундан сўнг темперамент қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.



Бу ерда:
Фт — темперамент формуласи;
X — холерик темпераменти;
С — сангвиник темпераменти;
Ф — флегматик темпераменти;
М — меланхолик темпераменти;
А — барча (4 хил) мижозлар бўйича белгиланган "+" (плюс)лар сони;
Ax— холерик “паспорти”да белгиланган “+” лар сони;
Ас — сангвиник “паспорти”да белгиланган “+” лар сони;
Аф — флегматик “паспорти”да белгиланган “+” лар сони;
АM — меланхолик “паспорти”да белгиланган “+” лар сони;

Фараз қилайлик, “+” ларни ҳисоблаб чиқиб, формула асосида аниқлаб чиққан темперамент даражаси қуйидагича бўлсин:



Download 128 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish