27,8
28
28,2
28,4
28,5
28,5
28,9
28,6
28,8
28,9
29,1
29,3
29,3
29,7
28,2
28,4
28,5
28,7
28,9
28,9
29,3
26
27
28
29
30
2012
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
Эркаклар
Аёллар
Жами аҳоли
“SANOAT VA XIZMAT KO‘RSATISH SOHALARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI:
TENDENSIYALAR, BOSHQARUV, STRATEGIYALAR”
377
Салихов Саидамир Алишер ўғли
ТДИУ катта ўқитувчиси
МЕВА – САБЗАВОТ МАХСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ
ЭТИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Аннотация
Ушбу мақолада жаҳонда мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортида корпоратив
логистик тизимларни самарали ташкил этиш мамлакат ва миллий товар ишлаб
чиқарувчилари учун афзаллик ва имкониятлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
экспортга чиқариш стратегиясини ишлаб чиқишда Ўзбекистоннинг жаҳон озиқ-овқат
бозорларида тутган ўрни ва эгаллаган улуши ўрганилган
Аннотация
В данной статье изучается эффективная организация корпоративных логистических
систем при экспорте плодоовощной продукции в мире, преимущества и возможности для
страны и национальных товаропроизводителей, роль и доля Узбекистана в разработке
стратегии экспорта сельскохозяйственной продукции на мировых продовольственных
рынках
Annotation
This article examines the effective organization of corporate logistics systems for the
export of fruit and vegetable products in the world, advantages and opportunities for the country
and national producers, the role and share of Uzbekistan in the development of an agricultural
export strategy in the world food markets
Жаҳонда мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортида корпоратив логистик
тизимларни самарали ташкил этиш мамлакат ва миллий товар ишлаб чиқарувчилар учун
қуйидаги афзаллик томонлари мавжуд:
- мева-сабзавот маҳсулотларининг ички истеъмолдан ортган қисмини жаҳон
бозорларида сотиш мамлакат учун валюта маблағлари ишлаб топиш, валюта
захираларини ошириш ҳамда тўлов балансини рақобарбардош этишга имкон яратади;
- тадбиркорлар учун ўз маҳсулотларини экспорт қилиш, валюта ишлаб топиш,
сотишдан тушган пул тушумлари ва фойдани кўпайиштириш учун қўшимча имкониятлар
очади;
- жаҳон бозорлари, айниқса Европа Иттифоқи каби ривожланган мамлакатлар
бозорларида мева-сабзавот маҳсулотларининг истеъмол, сифат ва экологик хавфсизлик
жиҳатларига қўйиладиган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария,
фитосанитария ва экология стандартлари ҳамда талаблари жуда юқори бўлиб, бу ҳолат
миллий товар ишлаб чиқарувчиларни ўз маҳсулотларининг истеъмол хусусиятлари,
экологик хавфсизлигини мунтазам ошириб бориш ва сифатини жаҳон стандартларига
мослаштиришга олиб келади;
- ички бозор тўйинган шароитда ортиқча маҳсулотларни экспортга чиқариш жаҳон
бозорларининг бир қисмини эгаллаш орқали сотувлар ҳажмини ва даромадларни
оширишга, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш эвазига таъминланадиган маҳсулотлар
таннархини пасайтиришга, сотилмай туриб қоладиган маҳсулотларни йўқотишдан
келадиган зарарларни камайтиришга имкон беради;
- жаҳоннинг турли минтақаларидаги бозорларда фаолият кўрсатиш иқлимдаги
хилма-хиллик ва мавсумийликка боғлиқ ҳолда маҳсулот турлари ҳамда ишлаб чиқаришни
доимо диверсификация қилиш ҳамда жаҳон бозорларида йил давомида маҳсулот сотишга
имконият яратиши мумкин;
- жаҳон бозорларида кучли рақобат муҳитининг мавжудлиги мева-сабзавот
маҳсулотларининг
турлари
ва
сифатининг
яхшиланишига,
қўшимча
сервис
хизматларининг трансформацияланишига олиб келади;
Do'stlaringiz bilan baham: |