Технология ва туризм учун долзарб муаммолар.
1960 йиллардан бошлаб
интернет орқали технологик давр бошланди. 1990 йилларда смартфонлар, 2010 йилда
автомобиль навигатция тизими каби мобиль иловалар сайёҳлар учун қулайликларни
тақдим этган бўлса, 2010 йиллардан буёғига эса буткул технологик хизматлар таклиф
этилмоқда. Кун сайин эътибор берилиб ривожланаётган турли ва хилма-хил маданиятлар,
табиий муҳит ва хизмат кўрсатиш сифати хорижий меҳмонларни Фарғона водийси
минтақасига жалб қилишда давом этмоқда. Минтақадаги ҳар бир вилоятда туризм саноати
сўнгги 3 йилликда ўсиш натижаларига эришаётганлигини кўришимиз мумкин. Ҳудудда
туризм ривожланиши учун истиқболли янги йўналишларни тўғри жойлаштириш мақсадга
мувофиқ бўлади. Бироқ, туризмнинг ўсиш потенциалига кўплаб омиллар, жумладан,
глобаллашув, транспорт ва туризм инфратузилмасидаги ўзгаришлар ва минтақалараро
саёҳатларнинг кўпайиши таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, бизнинг фикримизча,
масалан, виза ва трансчегаравий расмиятчиликлар ва ташриф буюрувчи сайёҳларнинг
фавқулотда ҳолатлар, масалан, табиий офатлар, соғлиқ учун фавқулодда вазиятлар
(эпидемия) ва хавфсизлик муаммолари каби масалаларни хал этилганлигини келтириш
ўринли бўлади.
Туризм индустриясида технологиянинг афзалликлари.
Бугунги кунда
технологик инқилоб натижасида яратилган замонавий бозор муҳити аста-секин туризм ва
ахборот технологияларига таъсир кўрсатмоқда ва туризм саноатининг маҳсулдорлиги ва
рақобатбардошлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Англиялик олимлар томонидан
олиб борилган илмий тадқиқотларга кўра
1
21-асрда компьютер технологияларидан
оператив фойдаланиш туризм саноати учун муҳим жараёнга айланди. Шундай қилиб,
туризм индустрияси тез суръатлар билан ўсиб бораётганлиги сабабли технологияга талаб
ва таклиф туризм индустриясининг муҳим ҳамкорига айланди. Технология саноат ва
жамиятнинг асосий тизимини ўзгартиради.
2
Бундан ташқари, туризм саноатида
технологиядан кенг фойдаланиш операцион самарадорликни ошириш ва харажатларни
камайтиришда муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли, ахборот технологияларидан
фойдаланиш мураккаб муаммоларни ҳал қилишда қўлланилади ва одамлар, ташкилотлар
ва саноат ўртасидаги алоқалар бўшлиғини тўлдиради.
3
Бугунги кунда саёҳатчилар учун сайёҳлик хавфсизлигини таъминлашда ҳам
технологиянинг роли ва ўрни муҳим бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, сўнгги йигирма йил
ичида туризмда хавфсизлик масалалари янада катта аҳамиятга эга бўлганлиги шубҳасиз
1
Sheldon, P. (1994). Information technology and computer systems. In S. Witt and L. Moutinho (eds.), Tourism Marketing
and Management Handbook. London: Prentice Hall: pp.126–30
2
Buhalis, D. (1998). Strategic use of information technologies in the tourism industry. Tourism Management, 19(5), pp.409-421.
3
Buhalis, D. and O’Connor, P. (2005). Information communication technology revolutionizing tourism. Tourism Recreation
Research, 30(3), pp.7-16
Do'stlaringiz bilan baham: |