Йиллар бўйича Озарбайжон ЯИМ ҳажми[4]
Йиллар
2012 2013
2014
2015 2016
2017
2018 2019
2020
млн. манат
53 995 57 708,2 58 977,8 54 380 60 425,2 70 135,1 80 092 81 896,2 72 432,2
%
102.2 105.8
102.8
101.1 96.9
100.1
101.4 102.5
95.7
2021-йилнинг 11 ойи давомида ялпи ички маҳсулот ҳажми 80 688,2 миллион
манатни ташкил қилди.
2021-йил 11 ойлик ялпи ички маҳсулотнинг таркиби[5]:
✓
саноат - 41,6%
✓
савдо; автомобилларни таъмирлаш - 10,1%
✓
транспорт ва сақлаш - 7%
✓
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 6,4%
✓
қурилиш – 4,9%
✓
ахборот ва алоқа – 1,8%
✓
туристларни жойлаштириш ва овқатланиш - 1,2%
✓
маҳсулот ва импортга соф солиқлар - 8,8%
“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT,
STRATEGIES”
346
✓
бошқа тармоқлар - 18,2%
Балиқчилик
хўжаликлари
ривожини
таъминлашда
кичик
бизнес
ва
тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти катта ҳисобланади
Озарбайжоннинг энг йирик тармоқларидан бири бу Балиқчилик тармоғидир.
Балиқчилик
хўжаликлари
ривожини
таъминлашда
кичик
бизнес
ва
тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти катта ҳисобланади
Озарбайжон кўп йиллардан буён минтақада аквакультура бўйича етакчи бўлиб
келган. 70-йилларнинг охири 80-йилларнинг бошларида Озарбайжонда йилига 40-60 минг
тоннага яқин балиқ етиштириларди, асосан сазан балиғи. Ўша пайтда ҳар бир кишига
йилига тахминан 8-10 килограмм балиқ тўғри келган. Бугунги кунда бу кўрсаткич 2,5
килограммни ташкил этади.
Озарбайжон Республикаси еттинчи балиқчилик зонасига киради ва аквакультурани
ривожлантириш учун энг қулай иқлими билан ажралиб туради. Каспий денгизининг
республика ҳудудидаги қирғоқ чизиғининг узунлиги 955 км, Кура, Аракс дарёлари,
Мингчаур, Шамкир ва бошқалар каби улкан сув ҳавзалари, денгиз, чучук сув
аквакультураси, шунингдек, ҳудуддаги катта-кичик кўллар фаол ўзлаштириш имконини
беради. Озарбайжонда асосан сазан, ўтхўрлар, турли хил осётр ва лосос балиқ турлари
етиштирилади[6].
Озарбайжон Республикасида аквакультура Экология ва табиий ресурслар вазирлиги
тасарруфидаги давлат корхоналари, хусусий тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахслар
томонидан амалга оширилади. Айни пайтда Экология ва табиий ресурслар вазирлиги
тизимида 12 та давлат балиқ инкубатори ишлаб турибди. Улардан 4 таси ўстирилган
балиқларни табиий сув ҳавзаларига, хусусан, Каспий денгизига чиқариш учун балиқ
турларини кўпайтиришга ихтисослашган.
Каспий денгизи ва Кура дарёсининг қуйилиш қисми балиқларга бой, шу жумладан,
осётр балиқ зотларига ҳам.
Каспий денгизи ва Кура дарёсининг балиқ заҳираларидан фойдаланиш заводлари
Аран иқтисодий районида (балиқ консервалари ишлаб чиқариш заводи) фаолият юритиб,
унинг таркибига Мингачевир, Хожигабул киради.
Бундан ташқари, Ланкаран-Астара иқтисодий районидаги Ланкаран балиқ заводи,
Губа-Хачмаз иқтисодий районидаги Худат балиқ заводи балиқ маҳсулотларини қайта
ишловчи асосий корхоналар ҳисобланади. Республика сув ҳавзаларида, чучук сувли
кўлларда, шунингдек, бошқа сув хўжаликларида балиқ етиштириш корхоналари мавжуд
бўлиб, уларнинг кўп қисми Нефтчала вилояти ҳудуди ва Кура дарёсининг қуйилиш
қисмида жойлашган. Сансу ва Хожигабул кўлларида ҳам балиқ етиштирилади.
Энг йирик Банкинский балиқ заводи Кура дарёсининг қуйилиш қисмида жойлашган.
Бу ерда балиқ овланиб, қора икра ишлаб чиқарилади.
Балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан 10 та корхона, шу жумладан, 2
та хорижий корхона шуғулланади. “Hovsan Balig Konserv” ОАЖ, “Caspian Fish So
Azerbaijan” масъулияти чекланган жамияти ва бошқа йирик корхоналар шулар
жумласидандир. 2010-йилда 1,7 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 1999 йилдан
2010 йилгача бўлган давр учун нодавлат секторининг улуши икки баравардан ортиқ ошиб,
99,8 фоизга етди. 366 киши меҳнат қилаётган ушбу соҳага оид корхоналарнинг аксарияти
Абшерон ярим ороли ҳудудида, жумладан, Боку шаҳрида, Ланкарон ва Нефтчала
вилоятларида жойлашган. 2010-йилда Россияга 0,2 минг тонна музлатилган балиқ,
Германия, Швейцария ва бошқа мамлакатларга 0,3 тонна осётр балиғи икраси экспорт
қилинган. Балиқларнинг икра экспорти 2005 йилга нисбатан 97,3 фоизга ёки 10,6 тоннага
камайган.
Озарбайжон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳисоботларига кўра, 2019-йил
давомида республикага балиқ, қисқичбақалар, моллюскалар ва бошқа сув умуртқасизлари
импорти 23,789 миллион долларга баҳоланган, бу эса ўтган 2018-йилга нисбатан 21,4
фоизга кўпдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |