К-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 24 минг сўм
- хисобот даврининг охирида товарлар таннархи бўйича ҳисобварақ ёпилиши:
Д-т 9910 «Якуний молйявий натижа» - 20 минг сўм
К-т 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи» - 20 минг сўм
- молиявий натижанинг аникланиши ва ҳисобдан чиқарилиши:
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 4 минг сўм
К-т 8710 «Тақсимланмаган фойда» - 4 минг сўм.
Чакана савдо корхоналарида товарлар хисоби одатда сотиш нархлари бўйича
юритилади,
шунинг учун савдо устамаси 2980 «Савдо устамаси» ҳисобварағи кредитига кирим қилинади.
Чакана савдо корхоналарида юқорида келтирилган
мисол бухгалтерия хсоби
хдюобварақларида қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 2920 «Чакана савдодаги товарлар» — 24 минг сўм.
К-т 6010 «Товар етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган хисобвараклар» — 20
минг сўм.
К-т 2980 «Савдо устама» — 4 минг сўм.
Товарлар сотилишидан тушумнинг келиб тушиши:
Д-т 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» — 24 минг сўм.
К-т 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» -24 минг сўм.
— хисоб-китоб варағи:
Д-т 5110 «Ҳисоб-китоб варағи» — 24 минг сўм.
К-т 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» -24 минг сўм.
Сотилган товарлар ва устама қиймагини ҳисобдан чиқариш қуйидаги ўтказма
билан акс
эттирилади:
Д-т 2980 «Савдо устамаси» - 4 минг сўм
Д-т 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи» - 20 минг сўм
К-т 2920 «Чакана савдодаги товарлар» - 24 минг сўм.
Муомала чиқимлари ҳисоби 9410-9430 «Давр харажатлари» хисобварағида юритилади.
Ушбу хисобварақ дебетига ой давомида савдо корхонасининг харажатлари жамланади. Ой
охирида ушбу харажатлар ўтказма билан ҳисобдан чиқарилади:
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа».
К-т 9410-9430 «Давр харажатлари».
Аҳолидан сотиш учун товар қабул қилинадиган тижорат дўконларида унинг хисоби 004
«Комиссияга қабул қилинган товарлар» балансдан ташқари хисобварағида юритилади. Қабул
қилинаётганда товар қиймати ушбу хсобварақ дебетига ёзилади,
товарлар сотилганида бу
хисобварақ кредитланади.
Сотиш учун товар топширган корхона комитент деб номланади. Ҳар
бир комитент учун
комитент варақаси очилади, комитентдан товар олиниши юкхатлар билан расмийлаштирилади.
Сотиш нархлари бўйича товарларни сотиш қуйидаги ўтказма билан акс этгирилади.
Д-т 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» — 24 минг — кассага:
К-т 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 4 минг сўм.
К-т 6990 «Бошқа мажбуриятлар» — 20 минг сўм.
Кассадан комитентга берилди:
- мол-мулкни узоқ муддатли ижарага бершццан олинган даромадлар;
- валюта хисобварақлари, шунингдек чет эл валютаси билан амалга оширилган операциялар
бўйича мусбат курс фарқлари;
- қимматли қоғозлар, шўьба корхоналари ва бошқаларга қўйилган маблағлар қайта
баҳоланишидан олинган даромадар;
- молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар.
Ҳисобот йили давомида юқорида қайд этилган даромадлар 9500 «Молиявий
фаолиятдан
келадиган даромадларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» ҳисобварақларнинг кредитида хисобга
олинади, ҳисобот даврининг охирида эса улар якуний молиявий натижага ҳисобдан чиқарилади.
Мисол. Корхона ҳисобот даври мобайнида қуйидаги молиявий даромадларни олган: шўьба
корхоналарига амалга оширилган инвестициялар бўйича ҳисобланган дивидендлар - 50 минг сўм,
берилган заём бўйича ҳисобланган фоизлар - 40 минг сўм, дебиторлик қарзи бўйича мусбат курс
фарқи акс эттирилган - 70 минг сўм, узоқ муддатли ижарага берилган объектлар бўйича фоизлар
тан олинган - 100 минг сўм. Ушбу операциялар қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 4840 «Олинадиган дивидендлар» - 50 минг сўм
К-т 9520 «Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» - 50 минг сўм
Д-т 4830 «Олинадиган фоизлар» - 40 минг сўм
К-т 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромаддар» - 40 минг сўм
Д-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақиар» - 70 минг сўм
К-т 9540 «Валюта курсларидаги фарқдан олинадиган даромадлар» - 70 минг сўм
Д-т 4830 «Олинадиган фоизлар» - 100 минг сўм
К-т 9550 «Узоқ муддатли ижарадан олинадиган даромадлар» - 100 минг сўм
Ҳисобот даврининг охирида ушбу харажатлар ҳисобдан чиқарилади:
Д-т 9520 «Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» - 50 мингсўм
К-т 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» - 40 минг сўм
Д-т 9540 «Валюта курсларидаги фаркдан олинадиган даромадлар» - 70 минг сўм
Д-т 9550 «Узоқ муддаши ижарадан олинадиган даромадлар» - 100 минг сўм
К-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 260 минг сўм
Шунингдек, фавқулоддаги фойдалар ҳам даромадлар таркибига киритилади. Фавқулоддаги
фойдалар бандлари - бу кўзда тутилмаган, гайриодатий тавсифга эга бўлган, хўжалик юршувчи
субъектнинг одатдаги фаолият доирасидан четда бўлган воқеалар ёки
операциялар натижасида
олинган ва олиниши кутилмаган фойдалардан иборат. Буларга асосий фаолиятдан олинган бошқа
даромадлар бўлимида акс эттирилиши лозим бўлган олдинги давр бўйича даромадлар ёки фой-
данинг айрим бандлари киритилмайди.
Ҳисобот даври мобайнида фавқулодда фойдалар 9710 «Фавқулодда фойдалар»
хисобварағининг
кредитида акс эттирилади, ҳисобот даврининг
охирида эса ушбу фойдалар
якуний молиявий натижага киритилади.
Мисол. Содир этилган ёнгин натижасида ишлатишга яроқли бўлган 27 минг сўм суммадаги
материаллар кирим қилинган:
Д-т 1090 «Бошқа материаллар» - 27 минг сўм
К-т 9710 «Фавқулодда фойдалар» - 27 минг сўм
Ҳисобот даврининг охирида фавқулодда фойдалар ҳисоб-варағи ёпилади:
Д-т 9710 «Фавқулодда фойдалар» - 27 минг сўм
К-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 27 минг сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: