Асримизнинг 40-йилларнинг охирига кадар аудит асосан ёзилган пул операцияларини
тасдикловчи хужжатларни ҳамда молиявий хисоботларда бу операцияларни тўғри
гурухланганлигини текширишдан иборат эди. Бу тасдикловчи аудит деб аталар эди.
1949 йилдан кейин мустакил аудиторлар купрок эътиборни компаниянинг ички назорат
муаммоларига карата бошладилар. Чунки ички назорат тизимининг самаралилигида хатолар
эхтимоли кам ҳамда молиявий маълумотлар етарлича тўлиқ ва аниқ булишлигини такоза этади.
Аудиторлик фирмалари аудит текширувларига караганда купрок маслахатчилик фаолияти билан
шуғуллана бошладилар. Бу тизимли йуналтирилган аудит деб атала бошлади.
Аудит ривожланишининг 3-боскичида текширувларни ва маслахатларни амалга
оширишда мавжуд бўлган таваккалчиллика эътиборни каратиш ва таваккалчилликларни
самарали бошқаришга асосий эътиборни каратди. Бунда
мижоз фаолиятини текшириш, асосан
хатолар ва товламачилик таваккалчиллик максимал бўлган жойларда амалга оширила бошланди.
Бу таваккалчиликка асосланган аудит деб аталади.
70-йилларнинг
бошида аудиторнинг халкаро андозалари яратила бошланди.
Англияда аудитор деб, - молиявий хисоботларни ишончлилигини назорат килиш бўйича
фаолият курсатувчи мутахассислар тушунилади. Францияда эса мустакил аудиторлик
фирмалари молиявий назорат ва хизматнинг куйидаги сахоларида фаолият курсатишади:
*
бухгалтерия хисобини юритувчи, хисоботларни тузувчи ва шу сохада маслахат
хизматини кўрсатувчи фаолият;
*
молиявий хисоботлар ишончлилигини
назоратини таъминловчи, хисоб варакалар
бўйича комиссарлар.
АКШда молиявий хисоботлар тўғрилигини текшириш дипломли жамоа бухгалтерлар
томонидан амалга оширилди.
Хамма ривожланган мамлакатларда бухгалтер-аудитор касбини эгалламокчи бўлган
кишиларга узоқ йиллар давомида ўқиш ва амалий фаолият билан шуғулланишга тўғри келади. Бу
касб эгалари фаолияти доимо аудиторлар палатаси томонидан текшириб берилади ва аудиторлар
палатасидан чикиш аудиторлик фаолиятини давом эттиришни ман этади
Аудитор хизматига бўлган эхтиёж куйидаги шарт-шароитлар сабабли пайдо булди:
*
маъмурият томонидан объектив булмаган ахборотларни берилиши мумкинлиги
(корхона эгаларига, инвесторларга, кредиторларга);
*
кабул килинадиган карорларнинг натижаси ахборотнинг сифатига богликлиги;
*
ахборотни текшириш учун махсус билимларнинг зарурлиги.
Бу шарт-шароитлар мустакил экспертлар хизматига бўлган жамоа эхтиёжининг пайдо
булишига олиб келди. Шу мустакил экспертлар махсус тайёргарликка, малакасига, тажрибага ва
шу турдаги хизматни амалга ошириш учун рухсатномага эга булишни талаб килинар эди.
Аудиторлик хизмати - бу воситачилик хизмати булиб, у молиявий ахборотни хақикийлигини
тасдиклашдир.
Хақикий
ахборотнинг
мавжудлиги
капитал
бозорининг
фаолият
кўрсатиш
самарадорлигини оширишга имкон яратади, ҳамда турли-туман иктисодий карорларининг
натижаларини бахолаш имкониятини беради.
Аудитор текширувини мажбурий булмаган холларда ҳам ўтказиш катта аҳамиятга эга.
Бозор шароитида корхоналар, кредит муассасалари ва бошқа хужалик субъектлари мулки, пул
маблағларини ишлатиш, тижорат операцияларини ва инвестицияларни амалга ошириш бўйича
шартномавий муносабатларини амалга оширадилар. Бу муносабатларнинг ишончлилиги албатта
молиявий ахборотлардан фойдаланиш имконияти билан боглик. Ахборотнинг аниқлигини
мустакил аудиторлар тасдиклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: