белгиланади. Дивидендлар миқдори акциядорлар ёки таъсисчиларнинг умумий мажлисида
тасдиқланади ёки «эълон қилинади». Дивидендлар эълон қилинган куни бухалтерияда улар
бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилади ва қуйидаги ўтказма берилади:
Д-т 8710 «Тақсимланмаган фойда»
К-т 6610 «Тўловга дивидендлар»
Дивидендларни тўлаш, одатда, акциядорлик жамиятининг акцияларига эга бўлган
акциядорларни рўйхатга олиш учун бериладиган маълум бир вақт орасида амалга оширилади.
Рўйхатга олинган санадан кейин акциялар сотиб олган акци-ядорлар эълон қилинган
дивиденддарни олиш ҳуқуқига эга эмас.
Дивидендларни тўлаш қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:
Д-т 6610 «Тўловга дивидендлар»
К-т 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» ёки 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи»
Акциядорлик жамияти дивидендларни акциялар кўринишида тўлаш тўғрисида қарор қабул
қилиши мумкин. Бу акциядорлар учун қўшимча равишда акциялар чиқаршшш назарда тутади,
бу, одатда, тақсимланмаган фойдани «капиталлаштиришга» олиб келади. Акцияларнинг қўшимча
равишда чиқарилган миқдори муомалада бўлган акциялар миқдоридан 20% кам бўлган тақдирда,
бу акциялар нархига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди, шу боис капиталлапггириш акцияларнинг
жорий бозор нархида амалга оширилади. Ушбу фоиз 0% дан кўп бўлган тақдирда, дивидендлар
кўринишида чиқарилган акциялар ҳисоби номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
Мисол. Муомалада 10 минг дона, номинал қиймати 1000 , м бўлган одций акцияларга эга
«Ёкду» АЖ акциялар кўринишида 10% ли дивиденларни эълон қилди. Акцияларнинг Бозор
нархи ҳар бир акция учун 1500 сўм. 10000 х 10% = 1000 дона акциялар кўринишидаги
дивидендлар 1000 х 1500 "= 1500000 сўм деб эълон қилинди. Бунга қуйидаги ўтказма оширилади:
Д-т 8710 «Тақсимланмаган фойда» - 1500 минг сўм К-т 8310 «Оддий акциялар» - 1000 минг
сўм К-т 8410 «Эмиссион даромад» - 500 минг сўм Агар акциялар миқдори 30% миқдорда кўзда
тутилганда, учун қуйидага тарзда амалга оширилган бўлар эди: Д-т 8710 «Тақсимланмаган
фойда» - 3000 минг сўм К-т 8310 «Оддий акциялар» - 3000 минг сўм Ўттан даврда йўл қўиилган
хатолар аниқланганлиги, математик адашишлар, алдаш ёки эътиборсизлик натижасида
маълумотлар нотўғри акс эттирилиши, шунингдек хисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилиши
муносабати билан тақсимланмаган фойданинг қолдиғига тузатиш киритилиши мумкин.
3-сонли БҲМСга мувофиқ, олдинги даврда содир этилган асосий (мухим) хатонинг суммаси
йил бошига тақсимланмаган фойда қолдиғини ўзгартириш йўли билан акс эттирилади. Бундан
ташқари корхона ҳисоб сиёсати ўзгартирилган тақдирда тақсимланмаган фойдага тузатишлар
киритилиши мумкин.
Мисол. Хатоларни тузатиш муносабати билан тақсимланмаган фойданинг ўзгариши.
03 йил 10 ноябрда корхона томонидан қиймати 300 минг сўм бўлган уяли телефон аппарати
сотиб олинди ва бу маъмурий харажатлар хисобварағининг дебетида акс эттирилган хато 2004
йил март ойида, 2003 йил бўйича молия-ҳисобот тегишли идораларга тақдим этилгандан кейин
аниланади. Бу хато тақсимланмаган фойданинг бошланғич сальдосига тузатишлар киритиш йўли
билан тузатилади. Ушбу хато натижасида 2003 йилда фойда солиғи бўйича 60 минг сўм кам
тўланган. Тузатиш киритиш ўтказмаси қуйидагича бўлади:
Д-т 0190 «Бошқа асосий воситалар» - 300 минг сўм К-т 8710 «Тақсимланмаган фойда» - 240
минг сўм К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» - 60 минг сўм
Мисол. Амортизацияни ҳисоблаш усули ёки товар-моддий захираларни баҳолаш
Do'stlaringiz bilan baham: