Ҳудудлар кесимида саноат корхоналарида сифат менежмент тизимларини жорий этилиши тўғрисида маълумот
№
|
Ҳудуд номи
|
Корхоналар умумий сони
|
СМТ жорий этилганлар
|
2019-2020 йилларда (прогноз)
|
сони
|
%
|
Жами
|
45 078
|
6 849
|
15,2
|
4 846
|
1
|
Қорақалпоғистон
|
1 272
|
191
|
15,0
|
144
|
2
|
Андижон
|
4 708
|
513
|
10,9
|
398
|
3
|
Бухоро
|
2 166
|
446
|
20,6
|
258
|
4
|
Жиззах
|
1 629
|
180
|
11,0
|
176
|
5
|
Қашқадарё
|
1 998
|
318
|
15,9
|
249
|
6
|
Навоий
|
1 413
|
348
|
24,6
|
317
|
7
|
Наманган
|
3 383
|
477
|
14,1
|
408
|
8
|
Самарқанд
|
3 083
|
911
|
29,5
|
652
|
9
|
Сурхондарё
|
1 548
|
287
|
18,5
|
152
|
10
|
Сирдарё
|
1 035
|
248
|
24,0
|
117
|
11
|
Тошкент
|
5 258
|
689
|
13,1
|
564
|
12
|
Фарғона
|
4 562
|
659
|
14,4
|
571
|
13
|
Хоразм
|
2 054
|
321
|
15,6
|
181
|
14
|
Тошкент ш.
|
10 969
|
1 261
|
11,5
|
659
|
Манба: “Ўзстандарт” агентлиги маълумотлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2935-сон қарори билан тасдиқланган Дастурга мувофиқ 2017-2020 йилларда республика ҳудудларида 9158 та корхонада ҳалқаро стандартларга мувофиқ менежмент тизимлари жорий этиш белгиланган.
Республикада халқаро стандартлардан фойдаланиш даражаси – 2018 йилда 509 та халқаро стандартларни қабул қилиш белгиланган бўлиб, амалда 445 та (87,4%) қабул қилинган.
Лабораторияларнинг моддий-техник базасини янгилаш – “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги ташкилотлар синов ва ўлчаш лабораторияларига 2018 йилда 12,5 млрд. сўмлик 200 дона (100 %) ускуналар харид қилинган.
Сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишга ёндашиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши лозим:
-истеъмолчиларнинг ва бошқа манфаатдор томонларнинг эҳтиёжларини ва кутишларини аниқлаш;
-ташкилотнинг сифат соҳасидаги сиёсати ва мақсадларини ишлаб чиқиш;
-сифат соҳасидаги мақсадларга эришиш учун зарур бўлган жараёнлар ва масъулиятларни белгилаш;
-зарур ресурсларни белгилаш ва аниклаш ҳамда сифат соҳасидаги мақсадларга эришиш учун ресурслар билан таъминлаш;
-ҳар бир жараёниинг самарадорлигини ва натижалилигини ўлчаш усулларини ишлаб чиқиш;
-ўлчаш натижаларини ҳар қайси жараённинг самарадорлиги ва натижалилигини аниқлаш учун кўлланиши;
-номувофиқликларни олдини олиш ва уларнинг сабабларини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларни аниқлаш;
-сифат менежменти тизимни доим яхшилаш учун жараёнларни ишлаб чиқиш ва қўллаш.
Бундай ёндашиш мавжуд СМТни ишчи ҳолатда сақлаш ва яхшилаш учун ҳам қўлланилади. Юқорида кўрсатилган ёндашишни қабул қилувчи ташкилот ўз жараёнларининг имкониятларига ва ўз маҳсулотининг сифатига ишонч ҳосил қилади, шунингдек, доимий яхшиланиш учун асос яратади.
Таҳлилларга шуни кўрсатмоқдаки, сифат бошқарув тизимини (СБТ) ИСО 9001:2008 стандартларига мувофиқ стандартлаштириш йирик корхона ва экспортер корхоналар учун одатий холга айланиб бормоқда.
Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб миллиондан ортиқ ушбу стандартга мувофиқлик сертификати берилди. Йил сайин Ўзбекистонда хам ИСО 9001:2008 стандартини жорий қилиш истагида бўлган корхоналар ортиб бормоқда.
ИСО 9001:2008 сертификатини олиш ихтиёрий бўлиб, хеч қандай рухсат бериш хусусиятига эга эмас. Унинг лицензия ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлардан асосий фарқи шундаки, у рухсат берувчи эмас, балки
тасдиқловчидир. ИСО 9001:2008 стандарти ташкилотда СБТ жорий қилинганлигини ва ўзгарувчан ташқи ва ички шароитлардан қатъий назар маҳсулот ёки хизматларнинг ўзгармас юқори сифатини кафолатлайди.
Айнан шунинг учун корхонани ривожлантиришнинг энг самарали методларидан бири – бу СБТни жорий қилиш ва уни ИСО 9001 халқаро стандартларига мувофиқ сертификатлаштиришдир. ИСО 9001 бўича сертификация жараёнларидан ўтиб корхона пул харажат қилмайди, балки уни энг яқин ривожланиш истиқболи йўлида тикади.
ИСО 9001 СБТни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш лойиҳасига кетадиган вақт 4 ойдан 7-8 ойгача бўлиши мумкин (300 кишига яқин ходимлари бор, бир турдаги фаолият ва ИСО 9001 СБТ жорий қилиш сохасига эга корхоналар учун).
Жорий қилиш муддатлари ходимлар сони ва корхона бошқаруви тизимининг мураккаблиги, ИСО 9001:2008 СБТнинг жорий қилиш сохалари сони, корхонанинг ўзгаришларга тайёрлиги ва ходимларнинг умумий тайёргарли, корхона рахбариятининг “янги қоидалар” асосида ишлашга мойиллиги ва бошқа омилларга боғлиқ.
Стандарт талабларини жорий қилиш сезиларли ички натижаларга эришишга имкон беради, жумладан:
- фаолият бошқарувчанлиги ва маҳсулдорлигининг ошиши;
- фаолиятнинг шаффофлигини яратиш;
- бракни олдини олиш ёки компенсация тўлаш бўйича харажатларни камайтириш;
- бизнес-жараёнларни оптималлаштириш.
Бизнинг фикримизча, саноат корхоналари учун сифатни бошқариш тизими қуйидаги жиҳатлардан келиб чиққан холда муҳим зарурият ҳисобланади:
-маҳсулот сифатини ошириш учун. Сифат бошқаруви тизимида (СБТ) маҳсулот сифатида нуқсонлар мавжудлиги ёки маҳсулот сифат кўрсаткичларининг тушиб кетиш сабабларини аниқлаш ва маҳсулот сифати яхшиланадиган иш жараёнларини олиб бориш тартибларини ўрнатиш имконини берувчи усуллар ва қуроллар мавжуд. Қайд этиб ўтиш жозики, маҳсулот сифати мунтазам равишда яхшиланиб боради;
ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш учун. Сифатнинг яхшиланиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиши билан яроқсиз маҳсулотлар билан боғлиқ зарар камаяди, хомашё ва материалларга сарфланадиган харажатлар миқдори камаяди;
-корхонада бошқарув тизимини яхшилаш учун. Маҳсулот сифатини яхшилаш билан шуғулланиш орқали мутахассислар тезда шундай хулосага келдики, сифат талабларига жавоб бермасликнинг асосий сабабининг 80 фоизи корхона бошқарувида, қолган 20 фоизи эса ижро бўғинида экан;
сифат бошқарувининг каттагина қисми турли жараёнлар бўйича белгиланган тартиб‑қоидалар мажмуидан иборат. Бунда раҳбарият ўртасида, тузилмавий ва функционал бўйсунувчи қуйи поғоналар ўртасида жавобгарлик ва жавобгарлик доираси тақсимланади ва ўрнатилади. ISO 9000 сифат бошқаруви тизимининг иккинчи тамойили шундай: “бошқарув бу маъмурий фаолият эмас; раҳбарият мақсадлар ва йўналишлар бир бутунлигини таъминлаш, корхона ходимлари корхона мақсадларига эришиш учун тўлиқ жалб бўладиган муҳитни яратиш учун керак”;
корхона рақобатбардошлигини ошириш учун. Маҳсулот сифати яхшиланганда, ишлаб чиқариш самарадорлиги ортганда, корхонада бошқарув тизими яхшиланганда, корхонанинг рақобатбардошлилиги ортади.
-ходимлар фаоллигини ошириш, ишга ижодий ёндошиладиган муҳитни шакллантириш учун. Сифат бошқарув тизимини жорий этишда ходимларнинг фаол иштирок этиши зарурий шартдир. Ходимларнинг ҳамкорлик қилиши ва ушбу жараёнга жалб бўлиши корхона фойдаси учун имкониятларни максимал даражада ишга солиш имконини беради. Бу ISO 9000 сертификатининг учунчи тамойили ҳисобланади.
Амалга оширган тадқиқотларимиз натижалари шуни кўрсатадики, саноат корхонаси ўз сифат тизимини сертификатлашни муваффақиятли амалга ошириши учун қуйидагилар зарур:
корхона раҳбарияти ИСО халқаро стандарти сертификатига эга бўлиш корхонанинг кейинги тараққиёти учун керак эканлигига ишониши керак (яъни, ягона мақсад мазкур сертификатга эга бўлишнинг ўзи бўлиб қолмаслиги керак);
корхона ушбу стандартни жорий этишга юқори даражада тайёр бўлиши керак (чиқарилаётган маҳсулот сифати юқори даражада бўлсагина, ИСО халқаро стандартини жорий этишга эришиш мумкин);
ушбу стандартни жорий этиш учун тайёргарликка эга ва энг муҳими ушбу стандартнинг жорий этилишига хайрихоҳ бўлган ишчилардан таркиб топган жамоа керак бўлади;
керакли ҳажмда моддий, молиявий, интеллектуал ва бошқа турдаги ресурсларни ажратиш;
ишчи ходимларни тайёрлаш ва уларда иштиёқни уйғотиш ‑ сифат “мафкураси”ни шакллантириш.
ИСО стандартлари бажарилиши шарт бўлган сифат стандартига оид минимум талабларни белгилаб беради, дейиш мумкин. Ушбу стандарт қўядиган минимал талаблар кўпроқ техник характерга эга. Аммо, тадқиқот ва кузатувлар натижалари шуни кўрсатадики, сифатни бошқариш тизимининг сертификатланиши корхона маҳсулотларининг юқори сифатда эканлигини кафолатламайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |