226
5.2. Ижарага олувчи ва у билан
бирга доимий яшайдиган
фуқаролар умумий келишувга биноан ва Ижарага берувчини
олдиндан хабардор қилган ҳолда уй-жойда вақтинча бепул
яшовчилар (фойдаланувчилар), шунингдек иккиламчи ижарага
олувчининг хатти-ҳаракатлари
учун Ижарага берувчи олдида
Ижарага олувчи жавобгар бўлади.
5.3. Ижарага олувчи Ижарага берувчига ижара ҳақи тўловининг
ҳар бир кечиктирилган куни учун қарз суммасининг _________ фоизи
миқдорида, лекин ижара ҳақи умумий суммасининг __________
фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.
5.4. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим
даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур
шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
5.5. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган
низолар тарафларнинг
ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган
тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг
ўзгариши, бузилиши,
ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва
ҳақиқийлиги
юзасидан
келиб
чиқувчи
барча
низолар,
келишмовчиликлар ва талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдо-
саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг Регламентига
асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва
мажбурий ҳисобланади.
6. ШАРТНОМАНИНГ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАРИ
6.1. Шартнома бўйича эгаллаб турилган уй-жойга бўлган мулк
ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши шартноманинг ўзгартирилиши ёки
бекор қилинишига олиб бормайди.
Бунда янги мулкдор илгари
мазкур шартнома шартлари асосида Ижарага берувчига айланади.
6.2. Ижарага олувчи ва у билан бирга доимий яшайдиган
фуқаролар умумий келишувга биноан ва Ижарага берувчини
олдиндан
хабардор
қилган
ҳолда
вақтинча
яшовчиларга
(фойдаланувчиларга) уй-жойда бепул яшаб туришлари учун рухсат
этишга ҳақлидирлар. Башарти, қонун ҳужжатларининг
жон бошига
тўғри келадиган уй-жой майдони нормаси ҳақидаги талабларига риоя
этилмаса, Ижарага берувчи вақтинча яшовчиларнинг яшаб
227
туришларини тақиқлаб қўйиши мумкин. Вақтинча яшовчиларнинг
яшаб туриш муддати олти ойдан ошмаслиги керак.
6.3. Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли
ҳуқуққа эга. Агар Ижарага берувчи уй-жойни бир йилдан кам
бўлмаган муддатда ижарага бермасликка қарор қилган бўлса, у янги
муддатга шартнома тузишни рад қилишга ҳақли.
6.4. Ижарага олувчи Ижарага берувчининг розилиги билан ўзи
ижарага олган уй-жойнинг бир қисмини ёки ҳаммасини
муайян
муддатга иккиламчи ижарага олувчига бериши мумкин. Бунда
иккиламчи ижарага олувчи уй-жойдан мустақил фойдаланиш
ҳуқуқига эга бўлмайди. Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш
шартномаси қонун ҳужжатларининг жон бошига тўғри келадиган уй-
жой майдони нормаси ҳақидаги
талабларига риоя этилган
тақдирдагина тузилиши мумкин. Уй-жойни иккиламчи ижарага
бериш шартномаси ҳақ эвазига амалга оширилади. Уй-жойни
иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати мазкур
шартноманинг муддатидан кўп бўлиши мумкин эмас.
Мазкур
шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда бир вақтнинг
ўзида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳам бекор
қилинади. Янги муддатга шартнома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ
тўғрисидаги
қоида
уй-жойни
иккиламчи
ижарага
бериш
шартномасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: