Самиси ўқув услубий



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

Иккинчидан, реклама агентликлари мустақил ташкилот сифатида 
рекламанинг алоҳида раҳбарлар дидига боғлиқлиги, истеъмолчиларнинг 
кутилаётган жавоблари борасида нотўғри кўрсатмалар каби объектив 
омилларнинг рекламага салбий таъсирини истисно қилади.
Учинчидан, реклама агентликлари ОАВ билан барқарор алоқаларга эга 
бўлиб, улардан реклама жойлаштириш учун вақт ва жойни мунтазам ва ўз 
вақтида харид қилади. Реклама агентликлари билан ҳамкорлик реклама 
берувчига ўз муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилишга имкон беради, 
унинг вақт ва маблағ тежашига ёрдам беради.


Тўртинчидан, реклама агентликлари хизматларидан фойдаланиш 
рекламага тизимли ёндашувни таъминлайди, бу эса унинг самарадорлиги 
ўсишига хизмат қилади.
Реклама жараёни қатнашчилари сифатида реклама агентликлари 
қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
• ОАВда буюртмалар жойлаштириб, уларнинг бажарилишини назорат қилган 
ҳолда ОАВ билан ўзаро муносабатларни амалга оширади;
• реклама берувчилардан олинган буюртмалар асосида реклама маҳсулоти 
яратади, ижодий ва техник мутахассислар салоҳиятидан фойдаланиб 
комплексли реклама кампаниялари ва бошқа реклама тадбирлари 
режаларини ишлаб чиқади;
• реклама берувчилар ва ОАВ билан ҳисоб-китобларни амалга оширади;
• босмахона, студия, реклама комбинатлари, штатдан ташқари мутахассислар 
билан ҳамкорлик қилади.
Кенг доирадаги реклама хизматларини бажарувчи йирик реклама 
агентликлари 
турли 
мутахассисларни 
маълум 
бир 
бўлимларга 
бирлаштиришга эҳтиёж сезади. Улар ўзининг ижодий-ишлаб чиқариш 
базасига эга бўлиши ҳам, штатдан ташқари юқори малакали ижодий 
ходимлардан фойдаланиши ҳам мумкин. Буларнинг иккинчиси кўп сонли 
бўлинмалар структурасига эга бўлган кичикроқ реклама агентликлари учун 
мақсадга мувофиқдир. Одатда бўлим фаолияти белгиланган функцияни 
бажаришга қаратилади.
Тўлиқ хизматлар циклини бажарадиган йирик реклама агентлигининг 
намунавий ташкилий схемаси қуйидаги бўлимларга эга бўлади:
1. Ижодий бўлим, у матнчилар, рассомлар, мутахассис-графиклар, 
режиссерлар, муҳаррилар ва бошқаларни бирлаштиради. Улар реклама 
мурожаати ғоясини ишлаб чиқади, бу ғояларни амалга оширишнинг тўғри 
воситаларини топади. Бундай бўлимнинг роли жуда катта бўлиб, бу ерда 
психологик омил, шунингдек, маълум бир санъат йўналишлари ҳам ҳисобга 
олинади.
Мазкур бўлим турли реклама воситалари яратиш ва уларни 
буюртмачилар билан мувофиқлаштириш бўйича функцияларни бажаради.
2. Буюртмани ижро этиш бўлими (буюртмачилар билан алоқалар бўйича 
бўлим), унинг таркибига лойиҳанинг масъул ижрочиси деб номланадиган 
ишчи гуруҳ раҳбарлари ҳуқуқлари билан ходимлар ва раҳбар киради. Улар ўз 
агентлигида буюртмачилар манфаатларини ифодалайди ва аксинча – 
агентлик буюртмачи билан ўзаро муносабатларда лойиҳа ижрочилари 
тимсолида ифодаланади. Ишчи гуруҳ (лойиҳа) раҳбари агентликда 
буюртмани бажариш бўйича барча ишларни мувофиқлаштиради. 
Ижрочиларни муайян буюртмачилар тоифаси бўйича бириктириб қўйиш 
тавсия этилади (улгуржи ва чакана савдо корхоналари, саноат корхоналари, 
суғурта компаниялари, банклар ва ҳ.к.).
Буюртмачилар билан алоқалар бўйича бўлим ходимлари меҳнатига ҳақ 
тўлаш улар олган ва тўғри бажарган буюртмалар ҳажмига тўғридан-тўғри 
боғлиқ бўлиши лозим, чунки агентликнинг молиявий ҳолати кўп жиҳатдан 


потенциал реклама берувчилар билан алоқаларнинг йўлга қўйиланлиги ва 
уддабуронлик билан белгиланади.
3. Тадқиқотлар ва тараққиёт бўлими маҳаллий реклама берувчиларнинг 
эҳтиёжлари ва ресурсларини, коммуникация каналларини аниқлаш ва 
тизимлаштириш, 
шунингдек, 
реклама 
воситаларини 
қўллаш 
самарадорлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш мақсадида ташкил 
этилади. Бундан ташқари, ушбу бўлим савдони ташкил қилиш ва товарлар 
сотиш усуллари, реклама ва сотувни рағбатлантириш соҳасида жорий сиёсат 
ҳолати бўйича зарур ахборотларни тўплайди.
Кўп ҳолларда мавжуд жорий ахборот ҳажми ва характери самарали 
қарор қабул қилиш учун етарли бўлмайди. Агар у тезкор, фирма миқёсида 
принципиал бўлмаган характерга эга бўлса, ишга бевосита реклама билан 
шуғулланувчи ходимлар ва бошқарувчининг шахсий тажрибаси, интуицияси 
ёрдам бериши мумкин. Риск даражаси юқори, сарфланадиган маблағлар 
ҳажми эса катта бўлган ҳолларда самарали қарор қабул қилиш учун интуиция 
етарли бўлмайди. Шу сабабли реклама агентликлари маркетинг тадқиқотлари 
воситасида қўшимча ахборот олиш ёрдамида риск даражасини пасайтиришни 
афзал кўради. Бу тадқиқотлар реклама соҳасида асосланган қарорлар қабул 
қилиш учун ўтказиладиган махсус тадқиқотлар натижасида олинган 
белгиланган доирадаги маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш ва таҳлил 
қилишга йўналтирилади. Реклама тадқиқотлари маркетинг тадқиқотларининг 
бир тури ҳисобланади. Улар реклама стратегиясини шакллантириш ва 
баҳолаш, реклама кампаниялари ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш 
самарадорлигини назорат қилиш учун мўлжалланади.
Бозор муносабатлари шароитларида агентлик фаолияти шундай ташкил 
қилиниши керакки, у реклама берувчи билан маҳсулот сотиш дастлабки 
режасини ишлаб чиқиш босқичидаёқ ҳамкорлик қилишни бошласин.
4. Ишлаб чиқариш бўлими реклама воситалари тайёрлаш билан шуғулланади 
ва айрим ҳолатларда босмахона, телестудия, реклама воситалари ишлаб 
чиқариш бўйича устахоналар ва ҳ.к. бўлинмаларни бирлаштиради.
5. Ўзига хос реклама функцияларидан ташқари, реклама агентлиги ўзининг 
хўжалик-молиявий фаолиятини самарали олиб бориши, самарали 
бошқарувни таъминлаши, шунингдек, мос келувчи ёрдамчи хизматларга эга 
бўлиши лозим. Бу функцияларни бажариш билан хўжалик-молия бўлими ва 
бухгалтерия шуғулланади 
6. Агентликда доимий фаолият юритадиган таҳририят-бадиий Кенгаш 
бўлиши лозим, унинг таркибига агентликнинг бош мутахассисларидан 
ташқари реклама ва санъат соҳаси мутахассислари, рассомлар, агентлик 
ходими саналмаган илмий-тадқиқот институтлари ходимлари ҳам киради.
Кенгаш буюртмачи вакилининг фикрларини ҳисобга олган ҳолда 
чиқарилаётган реклама материалларига баҳо бериши ва тасдиқлаши кўзда 
тутилади.
Таклиф этилган агентлик структураси универсал ҳисобланмайди, шу 
сабабли бошқа агентликлар улар фаолият кўрсатадиган муайян шароитларга 
қараб, бошқача структурага эга бўлиши мумкин. 



Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish