бўлди. Европа Ҳамжамиятининг 1992 йилдаги иқтисодий интегратсияси
ахборот имкониятларини яхшиланишига олиб келди. Олдин компаниялар ҳар
йилги мавсўмда фақат бир мамлакат ҳақидаги маълумотларни йиғиб ўз
ахборотлар эҳтиёжларини чеклаган эдилар. Энди компаниялар ўз
эътиборларини Ғарбий Европадаги бозорлардан бирига қаратганда, улар бир
қанча мамлакатларга мўлжалланган интегратсиялаган ахборот тизимларини
ишлаб чиқишлари керак. Умумевропа ахборот тизимлари талаблари
МАТнинг ҳар уччала қуйи тузилмаларини ривожланишига олиб келди.
Биринчидан кўпгина давлатлар дўконларида маълумотларни сканерлашга
асосланган ҳолда ички ахборот тизими ривожланяпти. Бир тадқиқот фирмаси
Германия, Англия, Франсиядаги компания маълумотларини сканерлаш
хизматларини таклиф этмоқда. Бунинг натижасида сканерлаш тизимини
қамров даражасига қараб Европа Ҳамжамиятининг бошқа давлатларида ҳам
ишлатиш мумкин. Иккинчидан давлатларда ваъда қилинаётган аҳолини
рўйхатдан ўтказишни стандартлаштириш туфайли фирма ўрта қатламни
кузатишдаги имкониятларини яхшилаш
мумкин. Хозирча
давлат
манбаларидан олинаётган ахборотлар сифати кескин фарқ қилади: Франсия,
Германия ва Скандинавия давлатларида аъло даражада, Италия, Испания ва
Португалияда қониқарсиз. Бутун Ғарбий Европада маълумотлар йиғиш
принсипларини бир хил стандартлашган ўлчовда қўлланиши бу фарқларни
келажакда тугатади. Балки умумевропа бўйича рўйхатга олиш ўтказилар.
Мукаммаллашиш МАТнинг учинчи қуйи тузилмаси-маркетинг
тадқиқотларида ҳам кузатилмоқда. Ғарбий Европадаги турли марка ва
гуруҳдаги товарларга ҳаридорлар муносабатини билишда ўтказилаётган
сўровларда бу тизимни стандартлаштириш учун бир хил саволлардан
фойдаланиляпти. Олдинги ҳар бир давлатдаги турлича сўров техникаси
бутун ҳудуд бўйича маълумотларни жамлашга халақит берган.
МАТнинг тадқиқот элементларини стандартлаштиришдаги асосий
кийинчиликлардан бири тилдир. Турли давлатлардан стандартлаштирилган
ахборот йиғиш учун энди тадқиқот фирмалари турли хил тилда лекин бир
хил шаклда сўров ўтказадиган интервюверлар гуруҳи ва марказлашган
телефон тармоқларига эга бўлишяпти. Шунинг учун кўп компаниялар олдин
инглиз франсуз тилларидаги сўровномаларни тузишади. Бу эса маҳаллий
мутахассислар томонидан ўз давлат тилларига таржима қилинади, сўнг
таржималардаги фарқни топиш мақсадида яна қайта франсуз, инглиз
тилларига
таржима
қилинади.
Европа
Ҳамжамиятида
МАТни
стандартлаштириш анча қийин масала бўлади. Лекин бу жараён хозирда
содир бўлмоқда ва Европа компаниялари имкониятларини яхшиламоқда.
Саволлар:
1. Ғарбий Европадаги стандартлашган маркетинг тадқиқот тизимларини
ишлаб чиқишга нима туртки бўлди?
2. Қандай яхши ўзгаришлар содир бўлди?
Do'stlaringiz bilan baham: