республикачилар партиясида 1936 йилда пайдо бўлди. Айнан шу даврда ПР
менежментнинг функсияси сифатида шаклланди.
1945–1965 йиллар – АҚШда ПР бошқарувнинг алоҳида фаолият тури
сифатида шаклланди. Университетларда ПР бўйича бакалаврлар тайёрланиб
бошланди. Бугунги кунга келиб АҚШнинг ўзида бундай мутахассислар сони
200 мингдан ошади.
Замонавий ПРга оид назарий ёндашувлар ва консепсиялар ХХ аср
давомида замонавий жамиятдаги ижтимоий коммуникатсиялар моделлари
тушунчаси ва ахборот назарияси доирасида
фаол ривож топди ва
мураккаблашди. ПР консепсиялари ривожланиш жараёнида, шартли равишда
бир неча асосий давр (босқич)ларни босиб ўтди.
1. ПРнинг “ибтидоий” даври (20 асрнинг 40 йиллари) – бунда асосий
эътибор матбуот билан фирмаларнинг ўзаро муносабатларига қаратилган,
ОАВларга йўналтирилган “ахборотга оид” номалар, журналистларни
фирмалар хизматларига ёллаш, ПР-агентликларнинг пайдо бўлишига олиб
келган. Ушбу даврга “ПР – ошкоралик сифатида” модели мос келади. Бу
босқичда ПРнинг вазифаси – тарғибот ва билвосита рекламадан иборат
бўлган. Алоқа бир томонлама ва унинг мазмунининг нарсаларнинг ҳақиқий
ҳолатига мос келиши юқори даражада бўлмаган.
2. ПР ривожланишнинг иккинчи босқичи (20 асрнинг 50-йиллари
ўрталаридан бошлаб) – ПР мутахассислар томонидан, фақатгина матбуот
билан алоқаларни таъминлашнинг ўзигина етарли эмаслигини, ўз
ҳаракатларини, мақсадларини, ташкил этиш
вазифаси ва фалсафасини
яхшилаб асослаш ва тушунтириб бериш лозим эканлигини англаш; мақсадли
аудиторияларни сегментлаш, мақсадли гуруҳлар билан табақалаштирилган
тартибда иш олиб бориш услублари ривожлантирила бошлаган. ОАВлари
билан ишлашга катта эътибор қаратган ҳолда, фирманинг ҳаётига тўғридан-
тўғри ёки билвосита таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлган
маълумотларни жамиятнинг маълум гуруҳларига йўналтириш зарурияти
таъкидлаб ўтилади. Фирманинг имижини яратиш ва “бренд” (“ном”, савдо
белгиси)ни бошқариш стратегиялари фаол ривожлантирила бошлади. ПРнинг
мақсади, одатда, аниқ йўналтирилмаган маълумотни тарқатишдан иборат
бўлади. ПР билан боғлиқ тадқиқотларнинг ўрни ҳали ҳам унча аҳамиятга эга
эмас, фақатгина маълумотларнинг “кўп ўқилиши” ва мулоқот каналларининг
самарадорлиги ўрганилган.
3. ПР ривожланишининг учинчи босқичи (20 аср 70-йилларининг
ўрталаридан бошлаб) – бозорларни кенгайтириш ва парчалаб юбориш,
маркетинг технологияларнинг жамиятнинг барча соҳаларига ёйилиши
натижасида манфаатдор бўлган жамоатчилик
доирасини кенгайиши ва
фирмаларининг халқаро сиёсатининг шаклланиши, мултимиллий ва
мултимаданий стратегияларнинг шаклланиши юз берди. Бу даврда ПР нинг
икки тарафлама коммуникатсия, қатъий ишонч, ПРнинг асосий стратегиясига
айланди. Алоқа икки томонлама, бироқ мувозанатлаштирилмаган
(ташкилотлар ўзлари ўзгармаган ҳолда, жамоатнинг улар ҳақидаги
фикрларини ўзгартиришга ҳаракат қиладилар). ПР билан боғлиқ
тадқиқотларнинг аҳамияти сезиларли даражада ортди. Бунда асосан,
жамоатнинг қарашлари, қизиқишлари ва эҳтиёжлари ўрганила бошланди.
4.
ПРнинг тўртинчи даври (20 аср 80 йилларининг охирлари) – оммавий
ахборотнинг
электрон воситалари, Интернет ва мултимедиаларнинг
технологик ривожланиши билан боғлиқ, очиқ ахборот майдонида ПР
стратегиялар шаклланди. Ушбу даврга ПРнинг “икки томонлама симметрик”
модели мос келади: ташкилот нафақат жамоатчилик қарашларини
шакллантириш, қўллаб-қувватлаш ёки ўзгартиришга ҳаракат қилади, балки
ўзи ҳам ўзгара бошлайди. Бу босқичда ПРнинг асосий мақсади “ўзаро
ҳамфикрлик”ни таъминлашдан иборатдир. Алоқа жараёни икки томонлама,
ўзаро таъсир субъектлари сифатида турли гуруҳлар қатнашиши мумкин,
асосан тушуниш ва мулоқот қилиш муаммолари ўрганилади.
Бу даврда ПРнинг таъсир кўрсатиш объекти бўлиб кенг жамоатчилик
(мақсадли аудитория) хизмат қилади. ПР ҳар доим, маълум каналлардан
келиб тушадиган маълумотлар ёрдамида амалга оширилади. Барча жараёнлар
маълум шароитда амалга оширилади, жамоатнинг таъсирланиши эса тескари
алоқа ёрдамида ўрганилади.
Фирмалар томонидан тайёрланган маълумот
жамоатчиликка етказиб
бериш учун қулай бўлган кўринишда етказилади (шахслараро мулоқот,
оммавий ахборот воситаларида орқали етказиладиган маълумот, пресс-
анжуманлар, брифинглар, “давра суҳбатлари”, очиқ жамоат муҳокамалари,
презентатсиялар ва шу кабиларни ташкил қилиш). Маълумот, объект
(жамоат)га тегишли равишда таъсир кўрсатган ҳолда, унга таъсир ўтказади,
унинг ҳолатини ўзгартиради. Бу ҳақидаги маълумотлар қайтувчи алоқа
каналлари орқали етказилади ва асосий ғояга ва кейинги ҳаракатларга
тузатишлар киритиш учун фойдаланилади.
Маркетингга келсак, ПР маркетинг стратегиясининг ҳар қандай
босқичи (маҳсулот номи, ўрам, тадқиқот, нархни белгилаш, савдо, тарқатиш
ва савдодан кейинги хизматлар)да қўлланилади. ПР шунингдек, тарғиботдан
шуниси билан фарқ қиладики, тарғибот ҳукуматни давлат тепасида ушлаб
туришга йўналтирилган бўлса, ПР эса ҳукуматга эмас, аҳолига ҳукуматдан
нимани қандай олишни яхшироқ тушуниши ва билишига кўмаклашади.
Баъзи ПР дастурларда катта ҳажмдаги реклама мавжудлигини таъкидланади.
Масалан, истеъмолчиларни бензиннинг аниқ
бир туридан фойдаланишга
ишонтирувчи реклама ПРга тааллуқли, чунки корхона атроф–муҳит
муҳофазаси, илмий тадқиқотлар, таълим билан банд бўлади. Баъзи
корхоналарда ПР бўлимлар ўз ичига реклама бўлинмаларини ҳам олади.
ПР коммуникатсиянинг барча воситаларини ҳам қамраб олиши
мумкин. Шунингдек, ПР тарғибот, ташвиқот ҳамдир.
Ижтимоий фанлар ташвиқотни “турли символлар (сўз, байроқ,
ёдгорликлар, мусиқа ва шу кабилар) билан бошқа кишилар онгига таъсир
қилиш ва уларни манипулятсия қилиш деб изоҳланади.
ПР интеграциялашган маркетинг коммуникатсияларининг ажралмас
қисми
сифатида
маълум
функсияларга
эга.
ПРнинг
маркетинг
коммуникатсиясидаги қуйидаги функсияларини мавжуд:.
–
ахборот функсияси мақсадли аудиторияларга фирма ҳақида унинг
ҳолати тўғрисида
ахборот бериш;
–
имиж яратиш функсияси кенг жамоатчилик фикрида фирманинг
мавжуд ва ўзгариб турадиган қиёфасини шакллантириш;
–
бошқарув функсия – жамоатчилик фикри асосида фирманинг
бозордаги мавқеини тартибга солиш;
–
коммуникатив функсия фирманинг бошқа фирмалар, жамоат
ташкилотлари, ҳудудий тузилмалар, турли ташкилотлар билан алоқаси ва
ҳамкорлигини таъминлашни кўзда тутади;
–
яшовчанликни таъминлаш функсияси фирманинг жамият учун наф
келтиришини асослаш ва ишонтириш мақсадида турли тадбирлар, тантанали
саналарни ўтказиб туриш.
–
таҳлилий–прогноз функсияси – бўлаётган воқеа ҳодисаларни
динамикасини ўрганиш мақсадида ахборот сиёсати(стратегияси ва
тактикаси)ни ишлаб чиқиш;
–
ижтимоий–инсоний функсияси ташқи ҳамкорлар, ҳаридорлар ва
истеъмолчилар ўртасида ишонч, келишув ва ҳамжиҳатлик муҳитини
шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: