Самиси ўқув услубий



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

Назорат учун саволлар 
1.Кузатиш услуби қандай шароитларда қўлланиши самарали 
ҳисобланади? 
2.Танланма ва ёппасига кузатиш услублари ўртасидаги фарқ нимадан 
иборат? 
3.Эксперимент услуби қандай тадқиқотларда қўлланилади ва унинг 
бошқа усулларидан афзаллиги нимадан иборат? 
4.Сўроқ услубидан фойдаланиш ҳусусиятлари ва қўлланилишини 
мисоллар асосида изоҳланг. 
5.Анкета (сўров варақаси) воситасида ташкил этиладиган тадқиқотлар 
танланма кузатиш ва эксперимент услубларидан қандай жиҳатларига кўра 
фарқланади? 
6.Бирон мавзу бўйича анкета саволларини турли шаклда тузиб чиқинг 
ва асосланг. 
7.Эксперимент услубини қўллаш доиралари қайсилар? 
8. Эксперимент услубининг қандай турлари мавжуд? 
9.Ахборотга бўлган эҳтиёж қандай аниқланади? 
10.Маркетинг тадқиқотлари ўтказишда қайси иқтисодий-математик 
усуллардан фойдаланилади? 
4-МАВЗУ: БОЗОРДАГИ РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ
(6 соат) 
Режа: 
1.Рақобат муҳити, унинг аҳамияти ва уни тадқиқ этишнинг зарурияти 
2.Маркетинг муҳитининг моҳиятлари ва хусусиятлари 
3. Маркетинг муҳитининг макро ва микро муҳитларга туркумланиши 
 
1.Рақобат муҳити, унинг аҳамияти ва уни тадқиқ этишнинг зарурияти 
 
Рақобат бозор иқтисодиётининг ва умуман товар хўжалигининг энг 
муҳим белгиси, ривожлантириш усули ҳисобланади. И.А.Каримов 
рақобатнинг бозор иқтисодиётидаги аҳамиятини кўрсатиб: «Рақобат бўлмаса, 
бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат — бозорнинг асосий 
шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир», деб ёзадилар_. 


Бозор иқтисодиёти рақобат шароитидагина энг яхши фаолият 
кўрсатади. Бу ҳол кўпгина илмий рисолаларда етарли даражада исботланган, 
шунинг учун аксиома сифатида қабул қилинади. Рақобат сиёсати фани 
рақобат кураши шароитида корхонанинг хатти-ҳаракатини тадқиқ қилади, 
рақобат курашининг моҳияти ва шаклларини ўрганади, рақобат шароитида 
бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини, жумладан, корхона 
ривожланиши турли стратегияларини шакллантириш ва амалга ошириш 
хусусиятларини таҳлил қилишни ўргатади. Бозор иқтисодиёти шароитида 
барча тармоқларнинг ривожланиш стратегиясини рақобат курашидан 
алоҳида кўриб чиқиш мумкин эмас. 
Рақобат 
– 
бу 
бозор 
иқтисодиёти 
иштирокчиларининг 
ўз 
манфаатларини юзага чиқариш учун бир-бири билан кураши, уларнинг ўзаро 
беллашувидир. Одамларни бир-бири билан кураши эмас, балки, манфаатлар 
тўқнашган жойда вужудга келган курашиши рақобат дейилади.
Рақобат - бозорнинг асосий шарти ва қонунидир. Рақобатнинг 
иқтисодий мазмунини тушуниб олиш унга турли томондан ёндошишни талаб 
қилади. Муцақил товар ишлаб чиқарувчилар (корхоналар) ўртасидаги 
рақобат товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда 
келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини муцаҳкамлаш 
учун курашдан иборат. 
Бунда улар керакли ишлаб чиқариш воситалари, хомашё ва 
материаллар сотиб олиш, ишчи кучини ёъллаш учун ҳам курашади. Тармоқ 
сотувчиларининг рақиблари билан бозордаги энг яхши ўрин ва рақобат 
уцунлигига эришиш учун курашда сарфлаётган куч-ғайрати рақобатнинг энг 
яхши ва яққол индикатори ҳисобланади. 
Фирманинг рақобат стратегияси бозорда муваффақиятга эришиш ва 
имкон борича рақиб фирмалар уцидан рақобат уцунлигига эришиш бўйича 
фаолият дацуридан иборат. Ишлаб чиқарувчилар ыртасидаги рақобат охир-
оқибатда истеъмолчилар учун курашдир. Ресурсларни етказиб берувчилар 
ўзларининг иқтисодий ресурсларини (капитал, ер-сув, ишчи кучи) юқори 
баҳоларда сотиш учун рақобат қиладилар. Ишлаб чиқарувчилар ва 
ресурсларни етказиб берувчилар ўртасидаги рақобат бозор муносабатлари 
ривожланган, иқтисодиёт тўлиқ эркинлашган шароитда ёрқин намоён 
былади. 
Рақобат истеъмолчилар ўртасида ҳам юз беради; улар товарларни 
қулай ва арзон баҳоларда сотиб олишга ҳаракат қиладилар, яъни харидор ҳар 
бир сарфланган пул бирлиги эвазига кўпроқ нафлиликка эга бўлишга ҳаракат 
қилади. Арзон ва сифатли товарни тезроқ сотиб олиш учун курашади. 
Шундай қилиб, рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у 
бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни 
ифодалайди. Ютуқли рақобат стратегиясини ишлаб чиқишда рақибларнинг 
фойдага интилиши қуйидаги хусусиятларга эга ўзаро рақобат таъсирини 
шакллантиради. Рақобатлашувчи фирмалар бозордаги ўз нуфузларини доимо 
яхшилашга ҳаракат қиладилар. Ўз ўрнини яхшилаш учун кураш кўпроқ 
мижозларни забт этишга ҳаракатда намоён бўлади, бунинг учун рақиблар 


ўзларининг бошқадан ўзиш ва бозорнинг даромадлироқ улушини ўзи учун 
таъминлашга ёъналтирилган рақобат стратегияларини тузадилар ва қайтадан 
шакллантирадилар. 
Рақиб 
корхоналар 
томонидан 
ишлаб 
чиқиладиган 
рақобат 
стратегиялари ва улар томонидан белгиланадиган янги рақобат 
имкониятларини қидириш ёъналишлари бозорда нима фойда беришини 
(масалан, 
истеъмолчиларнинг 
чекланишлари 
ва 
хаттиҳаракатлари), 
шунингдек қонун томонидан нимага рухсат берилганини (антитрец 
қонунчилигини ҳисобга олиб ва виждонли рақобат таърифидан келиб чиқиб) 
баҳолашдаги 
хилма-хиллиги 
билан 
ажралиб 
туради, 
фақатгина 
корхоналарнинг тасаввури билан чекланиши мумкин. 
Битта ёки ундан кўп рақиблар ўз аҳволларини яхшилаш мақсадида янги 
стратегик ҳужум бошласалар ёки эгаллаган мавқеини сақлаб қолиш учун 
ҳимояни янгича ташкил қилганларида рақобатнинг янги ёъналишлари 
вужудга келади. 
Фирманинг ўз стратегиясини тўғрламасдан ёки қайта кўриб чиқмасдан 
фаолият кўрсатиш муддати бозордаги унинг муваффақияти (ёки 
муваффақиятсизлигига), шунингдек рақиблар томонидан қилинган стратегик 
қаршиликларга жавобан хатти-ҳаракатларига боғлиқ. Фирма рақобат 
стратегиясининг рақиблар стратегиясига нисбатан пац келганини 
аниқлаганда, у бунчалик тез мағлуб бўлмайдиган янги стратегияни топиши 
зарур, ёки ўзининг ҳолатига қаноат қилиши керак. 
Фаолиятнинг мумкин бўлган ёъналишларини кўриб чиқишда, фирма 
осонликча такрорлаш ҳам, барбод қилиш ҳам мумкин бўлмаган рақобат 
стратегиясини танлаши мумкин. Истеъмолчиларга рақобатчилар осонликча 
ёки кам харажатлар билан ишлаб чиқариши мумкин бўлмаган маҳсулотни 
таклиф қила бориб, фирма бозорда яхши мавқени эгаллабгина қолмай, 
уникал, ҳеч кимда йўқ рақобат имкониятига эга бўлиши мумкинки, бу ўз 
навбатида, юқори даромадларга айланиши мумкин. 
Бевосита рақиблар билан рақобат ё стратегик жиҳатдан муваффақият 
келтириши, ёки стратегик мағлубиятга олиб келиши мумкин. Агар стратегик 
муваффақият етарли даражада бўлса, у бозор кучларининг фаолият 
ёъналишига ва рақобат босимига таъсир қилиши ва ҳаттоки уларни 
«бошқариши» мумкин. 
Рақобат сўзи лотинча «cонcуррере» сўзидан олинган бўлиб, «тўқнашув, 
қарама-қарши, мусобақалашмоқ деган маънони билдиради. Рақобат товар 
олди-соттиси ва энг яхши ишлаб чиқариш учун бозор тизими қатнашчилари 
орасидаги ўзаро кураш демакдир. 
Лекин иқтисодий ва ҳуқуқий адабиётларда рақобат тўғрисида ҳар хил 
ва қарама-қарши фикрлар мавжуд. Уни ишлаб чиқарувчилар орасидаги 
асосий механизм, бозорнинг сифати, чегараси, белгиси, хўжалик 
механизмининг элементи, жамиятни олга интилтирувчи куч сифатида ҳам 
таърифлашади. 
Бироқ рақобат курашининг кескинлашуви натижасида ишлаб чиқариш 
харажатларининг пац бўлишига эришган корхоналар ўз яшовчанлигини 


сақлаб қолиб, ишлаб чиқариш ҳаражатлари юқори бўлган корхоналар 
инқирозга учрай бошлади. Рақобат эса кичик корхоналардан йирик 
корхоналар ўсиб чиқишини таъминлайди. Рақобат курашида енгиб чиқиш 
учун ҳамфикр бўлиб, техник янгиликлар уцида якдиллик билан ишлаган кам 
сонли тадбиркорлар жамоасининг кейинчалик молиявий жиҳатдан улкан 
муваффақиятларга эришган йирик фирмаларга айланиб кетганлигига кўплаб 
мисоллар келтириш мумкин. Бугунги кунда бутун дунёга машҳур «Хонда», 
«Форд», «Миcрософт» фирмалари бунга яққол мисолдир. Рақобатнинг 
асосий соҳаси бозор, чунки унда эркин иқтисодий субъектларнинг 
алоҳидалашган манфаатлари тўқнашади. 
Рақобат курашининг мазмуни тўғрисида тўлароқ тушунчага эга бўлиш 
учун унинг асосий шакллари ва белгиларини кўриб чиқиш зарур. Ўз 
миқёсига кўра рақобат энг аввало икки турга: тармоқ ичидаги рақобатга ва 
тармоқлараро рақобатга бўлинади. 
Иқтисодий адабиётларда бир тармоқ ичидаги рақобатнинг тўртта 
шакли алоҳида ажратилиб кўрсатилади. Булар эркин рақобат, монополицик 
рақобат, монополия ва олигополиядир. Эркин рақобат икки даражада намоён 
бўлади: тармоқ ичида, яъни бир ҳил товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар 
ўртасидаги рақобат ва тармоқлараро, яъни турли тармоқлардаги корхоналар 
ўртасидаги рақобат. Тармоқлар ичидаги рақобат ишлаб чиқариш ва 
сотишнинг қулайроқ шароитига эга бўлиш, қўшимча фойда олиш учун бир 
тармоқ корхоналари ўртасида боради. Ҳар бир тармоқда техника билан 
таъминланиш даражаси ва меҳнат унумдорлиги даражаси турлича бўлган 
корхоналар борлиги сабабли шу корхоналарда ишлаб чиқарилган 
товарларнинг индивидуал (алоҳида) қиймати бир хил бўлмайди. 
Тармоқ ичидаги рақобат товарларнинг ижтимоий қийматини, бошқача 
айтганда, бозор қийматини аниқлайди ва белгилайди. Бу қиймат, одатда, 
ўртача шароитда ишлаб чиқарилган ва муайян тармоқ товарларининг 
анчагина қисмини ташкил этадиган товарларнинг қийматига мос келади. 
Тармоқлар ичидаги рақобат натижасида техникавий даражаси ва 
меҳнат унумдорлиги юқори бўлган корхоналар қўшимча фойда оладилар ва 
аксинча, техник жиҳатдан ночор корхоналар эса, ўзларида ишлаб чиқарилган 
товар қийматининг бир қисмини йўқотадилар ва зарар кўрадилар. 
Тармоқлараро рақобат турли тармоқлар корхоналари ўртасида энг 
юқори фойда нормаси олиш учун олиб бориладиган курашдан иборат. 
Бундай рақобат фойда нормаси кам бўлган тармоқлардан фойда нормаси 
юқори тармоқларга капиталларнинг оқиб ўтишига сабаб бўлади. Янги 
капиталлар кўпроқ фойда келтирувчи соҳаларга интилиб, ишлаб 
чиқаришнинг кенгайишига, таклиф кўпайишига олиб келади. Шу асосда, 
нархлар пасая бошлайди. Шунингдек, фойда нормаси ҳам пасаяди, кам фойда 
келтирувчи тармоқлардан капиталнинг чиқиб кетиши тескари натижага олиб 
келади: бу ерда ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаради, товарларга бўлган талаб 
улар таклиф қилишидан ошиб кетади, бунинг оқибатида нархлар кўтарилади, 
шу билан бирга фойда нормаси ошади. Натижада тармоқлараро рақобат 
объектив равишда қандайдир динамик мувозанатни келтириб чиқаради. Бу 


мувозанат капитал қаерга сарфланганлигидан қатъий назар, тенг капитал 
учун тенг фойда олинишига интилишни таъминлайди. Эркин рақобат 
шароитида бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқда жуда кўп сонли 
корхоналар мавжуд бўлади. Юқори даражада ташкил қилинган бозорда 
кыплаб сотувчилар ўзларининг маҳсулотларини таклиф қиладилар. 
Эркин рақобатли бозорда алоҳида корхоналар маҳсулот нархи уцидан 
сезиларсиз назоратни амалга оширади. Чунки ҳар бир корхонада умумий 
ишлаб чиқариш ҳажми унча катта бўлмайди. Шу сабабли алоҳида корхонада 
ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ёки камайиши умумий таклифга, демак 
маҳсулот баҳосига сезиларли таъсир кўрсатмайди. 
Эркин рақобат шароитида янги корхоналар тармоққа эркин кириши, 
тармоқда мавжуд бўлган корхоналар эса уни эркин ташлаб чиқиши мумкин. 
Хусусан янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ва уларнинг рақобатли бозорда 
маҳсулотларини сотишга ҳуқуқий, технологик, молиявий ва бошқа жиддий 
иқтисодий тўсиқлар бўлмайди.
Монополия юнон тилидан олинган бўлиб, моно - «танҳо» ва полео - 
«сотаман» деган маънони билдириб, якка ҳокимлик ёки ҳукмронликни 
англатади, яъни монополияда тармоқ битта фирмадан иборат бўлиши 
сабабли, у мавжуд маҳсулот (хизмат) нинг ягона ишлаб чиқарувчиси 
ҳисобланади ва якка ҳукмронлик шаклланади. 
Монополия шароитида фирма нарх уцидан сезиларли назоратни амалга 
оширади. Бунинг сабаби оддий. У маҳсулот (хизмат) нинг ягона ишлаб 
чиқарувчиси ҳисобланади ва демак, таклифнинг умумий ҳажми уцидан 
назорат қилади. 
Монополиянинг мавжуд бўлиш тармоққа кириш учун тўсиқларнинг 
мавжуд бўлишига сабаб бўлади. Иқтисодий, техник, ҳуқуқий ёки бошқа 
тўсиқлар янги рақобатчиларнинг тармоққа киришига ёъл қўймайди. 
Тармоққа кириш учун тўсиқлар ҳар хил кўринишларни олади. Буларнинг 
асосийлари қуйидагилар: 
а) Ишлаб чиқариш миқёси келтириб чиқарадиган тўсиқлар, шу 
жумладан, молиявий тўсиқлар кўп ҳолатларда шунчалик катта бўладики бу 
тармоққа киришни тақиқлаш билан баробар. Масалан, йирик ишлаб 
чиқарувчи ҳисобланган автомобил саноатига кириш, янги технологияга 
асосланган зарур ускуналарни сотиб олишга жуда катта пул-капитали талаб 
қилади. 
б) Табиий монополиялар вужудга келтирадиган тўсиқлар. Бунинг 
мазмуни шундан иборатки, бир қанча тармоқларда рақобат мавжуд 
бўлмайди, уни амалга ошириш мумкин эмас. Ижтимоий фойдаланишдаги 
бундай тармоқ корхоналари табиий монополиялар дейилади. Табиий 
монополияларга электр, газ, сув таъминоти ва алоқа солишда ўз ҳуқуқини 
сақлаб қолади. Агар тармоқлар давлат мулкчилигига асосланган бўлса, 
бундай ижтимоий фойдаланишдаги корхоналар тартибга солинадиган ёки 
давлат томонидан тузилган монополиялар дейилади. 
c) Патент ва литсензиялар каби қонуний тўсиқлар. Давлат патент ва 
литсензиялар бериб тармоққа кириш учун қонуний тўсиқлар ҳам яратади. 


Патентлар тадқиқотчига маҳсулотини тўлиқ назорат қилиш ҳуқуқини беради. 
Тармоққа кириш ёки фаолият тури билан шуғулланиш давлат томонидан 
литсензия бериш ёъли билан чекланиши мумкин. Масалан, давлат миқёсида 
радио ва телевизион эшиттиришларга тегишли вазирлик (маҳкама) литсензия 
беради. 
д) хом ашёнинг муҳим турларига, хусусий мулкчилик монополиялар 
томонидан потенсиал рақобатчилар учун самарали тўсиқ яратиш воситаси 
сифатида фойдаланиши мумкин. 
е) Ғирром рақобат. Фирмалар ўз рақибларининг тармоққа кириб 
келишини тажовузкорона ва шафқатсиз бартараф қилиши мумкин. Банк ва 
ресурсларни етказиб берувчиларни материал ва кредит беришдан воз 
кечириш, етакчи мутахассисларни оғдириб олиш, баҳони кескин тушириш 
ғирром рақобатнинг оддий усулларидир. 
Монополицик рақобат эркин рақобат ва олигополия ўртасида 
жойлашиши сабабли, уларнинг белгиларини ифода этади. Монополицик 
фаолият деганда, хўжалик юритувчи субъектларнинг, давлат бошқарув 
органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг монополияга қарши 
кураш ҳақидаги қонун ҳужжатларига хилоф бўлган, рақобатчи ёъл 
қўймасликка, уни чеклаш ёки бартараф этишга қаратилган ҳаракатлари ёки 
ҳаракатсизлигидир. 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish