Самиси ўқув услубий


 Анкетанинг тузилиши буйича асосий қоидалар. Панель сўровлар



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

 
8. Анкетанинг тузилиши буйича асосий қоидалар. Панель сўровлар, 
Фокус гуруҳ услуби 
Анкета (сўров варақаси) бу – тадқиқот объекти ёки предмети 
тавсифномаларини аниқлашга йўналтирилган саволлар тизимидир. Анкета 
саволларини тайёрлашда сўровни сифатли ўтказишга хизмат қилувчи асосий 
тамойилларга риоя қилиш зарур. Анкета саволлари содда, тушунарли, бир 
маъноли ва нейтрал бўлиши лозим. Анкетада саволлар оддийдан мураккабга 
қараб ўзгариб бориши талаб этилади. Анкетадаги саволлар сони жуда катта 
бўлмаслиги лозим, чунки анкета қанчалик катта бўлса,унга жавоб қайтарши 
эҳтимоли шунчалик пасаяди. Анкетани тўлдириш вақти 20-30 дақиқани 
ташкил этиши мақсадга мувофиқ.
Ўрганилаётганм 
муаммолар 
бўйича 
панеллар 
умумий 
ва 
ихтисослашган турларга тақсимланади. Ихтисослашган панеллар айрим 
товар ёки товарлар гуруҳини ўрганиш учун тузилиши мумкин. Масалан, улар 
ёрдамида товарлар ва янги товар концепциялари синаб кўрилади; бозор 
тенденциялари кузатиб борилади; истеъмолчилар янги товар ҳақида 
маълумот олувчи манбалар аниқланади. 
Ахборот олиш усули бўйича тўрт хил панелни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 
1) панель аъзолари талаб қилинувчи ахборотни (тўлдирилган кундаликлар, 
сўров варақалари) почта орқали жўнатади; 
2) панель аъзоларидан интервью олинади; 
3) панель аъзолари кундалик ёки сўров варақаларини тўлдиради, лекин 
ахборотни махсус ходимлар тўплайди; 
4) панель аъзоларидан маълум вақт оралиғидан сўнг интервью олинади, бу 
вақт ичида ахборот почта орқали жўнатилади. 
Сўров ўтказишда ахборот респондентлардан уч усулда олинади: 


1) респондентларга интервьюер томонидан савол бериш йўли билан, 
жавобларни интервьюер қайд этиб боради; 
2) компьютер ёрдамида саволлар бериш йўли билан; 
3) респондентларнинг анкеталарни мустақил тўлдириш йўли билан. 
Биринчи усул қуйидаги афзалликларга эга: 
1. Респондентлар билан қайтувчан алоқанинг мавжудлиги сўров жараёнини 
бошқаришга имкон беради. 
2. Респондентлар ва интервьюер ўртасида сўровнинг бошидаёқ ишончли 
муносабат ўрнатиш имконияти. 
3. Сўралаётганлар маълумот даражаси ёки хусусиятларини ҳисобга олиш 
имконияти — масалан, респондентга қўлланувчи шкалалар градациясида 
ёрдам бериш. 
Мазкур усулнинг камчиликлари худди иккинчи усулники каби бўлиб, 
кейинроқ кўриб чиқилади. 
Иккинчи усулнинг афзалликлари қаторига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
1. Мазкур ёндашувни шахсий интервьюга нисбатан тезроқ амалга ошириш. 
Компьютер олдинги саволларга мослаштирилган саволларни жуда тез 
бериши, тасодифан танланган телефон рақамларини тез териши, ҳар бир 
сўралувчининг хусусиятларини ҳисобга олиши мумкин. 
2. Интервьюернинг хатога йўл қўймаслиги, компьютер чарчамайди, уни 
«сотиб олиб» бўлмайди. 
3. Расмлар, графиклар, видеоматериаллардан фойдаланиш. 
4. Маълумотлар билан реал вақт режимида ишлаш. Олинган ахборот 
бевосита маълумотлар тўпламига жўнатилади ҳамда исталган пайт таҳлил 
қилиш учун очиқ бўлади. 
5. Интервьюернинг субъектив хислатлари олинадиган жавобларга таъсир
кўрсатмайди. Респондентлар интервьюерга ёқмайдиган жавобларни 
бермасликка ҳаракат қилмайди. 
Компьютер усулининг камчиликлари компьютер ва дастурий 
воситаларни харид қилиш ва ундан фойдаланиш, ҳар бир текширувдан сўнг 
компьютерни вируслардан тозалаш харажатларининг нисбатан катталигидан 
иборат. 
Учинчи усулнинг ўзига хос бўлган асосий жиҳати шундаки, респондент 
унга берилган саволларга мустақил, интервьюер ёки компьютер иштирокисиз 
жавоб беради. 
Ушбу усулнинг афзалликлари: 
1. Интервьюер ва компьютер техникасидан фойдаланилмаслик сабабли 
нисбатан арзонлик. 
2. Респондентлар томонидан саволларга жавобларнинг мустақил берилиши
улар саволга жавоббериш тезлиги ва вақтини ўзлари белгилайди.
3. Интервьюер ёки компьютер томонидан кўрсатилувчи бирон-бир 
таъсирнинг йўқлиги респондентлар учун саволларга жавоб беришда янада 
қулайлик яратади.
Бу усулнинг камчилиги биринчи навбатда респондентнинг ўзи анкета 


саволларига жавобни назорат қилиши, унинг жавобларида хатолар бўлиши 
мумкинлиги, сўров муддати бузилиши ёки анкеталарнинг умуман қайтариб 
берилмаслигидан иборат. 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish