Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet63/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Тилинмаган ѐғоч. Бутоқлари кесилган, пўстлоғи шилинган бўлиб, қурилишда конструкция сифатида ва ѐғоч материаллар тайѐрлашда ишлатилади. Хари игнабаргли ва баргли дарахтлардан диаметри 14 см дан кам бўлмаган, узунлиги 4-6,5 м ѐғочлардир. Хари 3 навга бўлинади. Биринчи навга юқори сифатли, иккинчи навга баъзи бир нуқсонли ва учинчи навга озгина миқдорда турли нуқсонлари бўлган (чиримаган) харилар киради. Биринчи навли харилар ѐғоч конструкциялар (тўсин, ферма, сарров, қозиқ), иккинчи навли харилар тўсинлар, ховонлар ва дурадгорлик буюмлари тайѐрлашда, учинчи навли харилар эса, иккинчи даражали ахамиятга эга бўлган конструкциялар тайѐрлашда ишлатилади. Хода учининг диаметри 8- 11 см, ходача учининг диаметри эса 3-7 см бўлиб, узунлиги 3-9 м бўлади. Хода ва ходачалар синчли уйларни қуришда, қисмлар тайѐрлашда ишлатилади.
Тилинган ѐғоч. Хариларни бўйлама арралаб тилинган ѐғоч тайѐрланади. Кўндаланг кесим юзасига нисбатан тилинган ѐғоч пластина, чорак ғўла (четвертина), пуштахта, тахта, брус ва брусча турларига бўлинади. Харини бўйламасига иккига бўлиб пластина, тўртта тенг бўлакланиб чорак ғўла ҳосил қилинади. Харини брус ва тахталарга тилишдан қолган энг четки тахталарга пуштахта дейилади. Эни қалинлигидан икки баравар катта бўлган ѐғоч тахта, эни икки қалинликдан ошмайдиган тахта эса, брусча дейилади. Тахта қалинлиги 13-100 мм, эни 80-250 мм бўлади. Тахта игнабаргли дарахтдан 6,5 м гача, баргли дарахтдан 5,5 м гача, 0,25 м қадам билан тайѐрланади. Тахта ѐн четлари арраланган (тўғри қиррали) ва ѐн четлари арраланмаган турларга бўлинади (3.12-расм).

3.12-расм. Ёғоч материаллар


а-пластиналар; б-четвертиналар; в-пуштахта; г-ѐн чети арраланмаган тахта; д-бир ѐн чети арраланган тахта; е-икки ѐн чети арраланган тахта; ж-тўрт бурчаги олинмаган брус; з-брус.

Хари тўрт томонидан арраланса, брус ҳосил бўлади. Брусларнинг кўндаланг кесим юзаси ўлчами 110х110 мм дан 220х260мм гача. Брус қаватлараро тўсинлар, ѐғоч конструкциялар тайѐрлашда, брусчалар эса ѐғоч конструкциялар элементлари ва дурадгорлик буюмлари олишда ишлатилади. Рандаланган ѐғоч тахта ва бруслар шпунтланган буюмлар, плинтуслар,


галтеллар, дурадгорлик маҳсулотлари тайѐрлашда ишлатилади.
Обидалар эшик ва деразалари асосан зич смолали ѐғочдан тайѐрланади. Ёғоч пардеворлар бевосита бино ичида йиғилади, плинтус ва карнизлар ѐрдамида маҳкамланади. Шчитли эшиклар ички қатлами рейкалардан йиғилган бўлиб, икки томонига бир ѐки икки қатлам қаттиқ ѐғочлардан тайѐрланган шпон ѐки рейкалар ѐпиштирилади. Дурадгорлик плиталари узунлиги 2500 мм гача, эни ва қалинлиги 30мм бўлади.
Паркет пол буюмларига донали, йиғма ва шчитли паркетлар ҳамда паркет тахталар киради. Донали паркет рандаланган четлари ва кўндаланг қисмлари профилланган турли ўлчамлардаги тахтачалардир. Паркет одатда қаттиқ жинсли ѐғочлардан (эман, бук, ясен, оқ қайин ва ш.к.) тайѐрланади.
Тахтачалар узунлиги 150,200,250,300,400 мм, эни 30 дан 60 мм гача 5мм қадам билан, қалинлиги 15 ва 18мм бўлади.
Йиғма паркет 400х400 ва 600х600 мм ўлчамларда тахтачаларни қоғозга елимлаб ҳосил қилинади. Паркет ѐтқизилгач қоғоз кўчириб олинади. Шчитли паркет ѐғоч ва брусчали асосга паркет тахтачаларини елимлаб тайѐрланади. Тахтачалар ранги, текстурасига қараб танланиб чиройли расмли паркет поли ҳосил қилинади. Паркет тахтаси рейкалар устига сувга чидамли елимлар билан елимлаб олинади. Унинг узунлиги 1200,1800, 2400,3000, эни 160, қалинлиги 25 мм. Паркет тахтачаларининг намлиги 8±2% бўлиши керак.
Фанер. Фанер уч ва ундан ортиқ шпонларни (ѐғоч тасмалар) устма-уст елимлаб ҳосил қилинган материалдир. Шпонларни устма-уст елимлаганда бир қатламдаги шпонларнинг толалари кейинги қатлам шпонларининг толаларига нисбатан перпендикуляр ҳолатда жойлашиши керак. Одатда кўзли шпонлар ўрта қисмларга жойлаштирилади.
Шпон 2м узунликгача бўлган тўсинларни буғлаб ѐки иссиқ сувда юмшатиб станокда юпқа узлуксиз қиринди сифатида олинади.
Фанер қайин, бук, ясен, эман, қарағай, арча, писта қарағай, тилоғоч кабилардан тайѐрланади. Шпонлар зарур схемада елимлаб тахланиб 120- 1600С ҳароратда 1,4-2,0 МПа босимда 20-30 мин давомида прессланади. Шпонлар сонига қараб уч, беш ва кўп қатламли фанерлар 1,5-18мм қалинликда ва 2400х1525 мм гача ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Елим сифатида фенолформалдегид, карбамидформалдегид полимерлари ва казеинлар ишлатилади. Безак фанери бир томони эман, ясен, нок каби текстураси чиройли ѐғочлар шпони ѐки сунъий полимер плѐнкалар ѐпиштирилиб олинади. Фанер тахталари шпонларни полимер елимлар асосида елимлаб олинади. Уларнинг қалинлиги 8-30мм ва 35-78 мм.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish