6.2-жадвал
Баъзи ўсимлик кулларининг кимѐвий таркиби
Кул олинаѐтган ўсимликнинг номи
|
Кулнинг чиқиши,
%
|
Кимѐвий таркиби, % массаси бўйича
|
Изоҳ
|
SiO2
|
Fe2O3
|
Al2O3
|
CaO
|
MgO
|
SO3
|
CO2
|
ишқорлар
|
NaCl
|
б.и.м.
|
|
Эски
қамишнинг кули
|
12,00
|
74,09
|
3,49
|
6,55
|
3,16
|
1,06
|
–
|
1,41
|
–
|
10,24
|
СО2
б.и.м.га киради
|
Эски қамишнинг
кули
|
11,50
|
80,27
|
1,93
|
4,62
|
1,25
|
1,90
|
1,03
|
1,25
|
–
|
7,72
|
|
Ёш қамишнинг
кули
|
9,85
|
63,5
|
–
|
–
|
–
|
–
|
–
|
–
|
17,15
|
–
|
11,60
|
СО2
б.и.м.га киради
|
Шоли
пўстлоғи кули
|
–
|
80,05
|
1,24
|
2,52
|
3,53
|
1,01
|
0,45
|
–
|
1,16
|
–
|
9,66
|
|
Янтоқ кули
|
–
|
9,90
|
2,06
|
3,62
|
10,90
|
4,61
|
7,84
|
9,85
|
13,96
|
–
|
38,27
|
|
Солянка
кули
|
30–49
|
2,11
|
–
|
–
|
3,02
|
4,14
|
14,63
|
–
|
24,05
|
49,5
|
–
|
|
Жадвалдан кўринадики, эски қамиш кули таркибида 80 % гача кремнезем бўлиб, шу жумладан 41 % активдир. Гуруч пўчоғи кули таркибида 80 кремнезем, ундан 40% актив шаклдадир. Солянка кули таркибида 2,11 % (SiO2) бўлиб, деярли актив эмас.
Актив кремнеземга бой қамиш кулини олиш учун жуда кўплаб қамишни ѐқишга тўғри келади. Таъкидлаш зарурки, кулнинг активлиги ѐндириш даражаси ва муддатига боғлиқ, демак тоза таркибли кул актив кремнеземга бой бўлади.
Қир қоришмалари олишда оҳак хамири таркибига ўсимликларнинг актив кули 25-35 % ҳажм бўйича 65-75 % оҳакка нисбатан қўшилади.
Активлиги кам ўсимлик куллари қоришма таркибида 78-80 % бўлади. Сув ва намга чидамли ―Қир‖ қоришмалари қадимда бинолар пойдевори ва гидротехник иншоотлар қурилишида ишлатилган. ―Қир‖ қоришмаларининг қадимги гидротехник иншоотларда ишлатилганига мисоллар 6.3-жадвалда келтирилди.
6.3-жадвал
«Қир» қоришмаларининг қадимги гидротехник иншоотларда ишлатилганига мисоллар
Иншоот номи
|
Қурилиш вақти, асрлар
|
Қурилиш қоришмасининг
таркиби, % массаси бўйича
|
Ганч
|
Оҳак
|
Ўсимлик
кули
|
Қум
|
Хонбанди
|
X
|
–
|
50
|
–
|
50
|
Ғиштбанди
|
XII
|
–
|
80
|
20
|
–
|
Абдуллахонбанди
|
XVI
|
–
|
55
|
45
|
–
|
Қоровулбозор, сардоба (ховуз)
|
XVI
|
–
|
56
|
44
|
–
|
Қоровулбозор, сардоба
(гумбазлар)
|
XVI
|
100
|
–
|
–
|
–
|
―Қир‖ қоришмалари гидротехник иншоотлар қурилишидан ташқари кўприклар, ховузлар, сардобалар, тозарлар (канализация) барпо этишда ҳам ишлатилган.
Бухоро шаҳрида VII асрда пишиқ ғиштдан бино фундаменти қурилишида (Самонийлар мақбараси қарама-қаршисидаги бино қолдиғи) ишлатилган.
Марказий Осиѐ архитектура ѐдгорликлари қурилишида I-XIX асрларда ишлатилган қоришмалар таркиблари ва сифатлари 6.4-жадвалда берилди.
Бухородаги минораи – Калон цокол қисми, ховузлари пишиқ ғишт ва оҳак – кулли ―Қир‖ қоришма асосида қурилган. XI-XIV асрларда ―Қир‖ қоришмалари йирик иншоотлар ва монументал бинолар қурилишида
ишлатилган. Кўхна - Урганч ва Марв, Ал - Тахмалаж роботи (Туркманистон), Туркистонда Ахмад Яссавий мақбараси (Қозоғистон), Бухоро, Самарқанд, Шахрисабз ва бошқа шаҳарлар барпо этилишида қўлланилган.
6.4-жадвал
Марказий Осиѐ архитектура ѐдгорликлари қурилишида I-XIX асрларда ишлатилган қоришмалар таркиблари ва сифатлари
Архитектура
ѐдгорлиги
|
Қоришма тури
|
Сақланиши ва
сифати
|
Қўлланиш жойи
|
Ёши
|
Самарқанд, Бухоро, Хива, Ниса ва Мавр (Туркманистон)
|
Лѐссимон суглиноклар тўлдирувчисиз (баъзан сомонли лѐссимон суглиноклар)
|
Сақланиши юқори эмас (сув тегишига боғлиқ)
|
Шаҳар деворлари ғишт терилишида, девор сувоқлари, гумбаз ва иншоотлар деворларини кўтаришда пишган ғишт билан биргаликда
|
Мелоддан аввалги биринчи асрлар
|
Самарқанд ва Хоразм, Кўхна- Урганч, Ниса ва Мавр (Туркманистон)
|
Цемянкали гипс ва майда баъзан майдаланган галка қўшилиши билан, соф гипс
|
Сақланиши ва сифати юқори, сувга чидамлиги оширилган
|
Устунларни ва яримустунларни кўтаришда, қоплашда ва ѐғоч устунларни
сувашда
|
I–II аа. III–XII аа.
|
Варахша VII а. (Бухоро яқинида), кейинроқ Бухоро, Самарқанд ва бошқа шаҳарларнинг кўпгина
иншоотларида
|
|
Мустаҳкамлиги (намликда) ва сувга чидамлиги пастлашган
|
Декорни йириклаштириш, сувоқ, пишиқ ғишт теришда
|
Хоразм, Мавр ва бошқ. иншоотлари
|
Тўлдирувчисиз лѐссимон суглиноклар,
баъзан сомонли
|
Сақланиши сув тегишига боғлиқ
|
Хом ғишт теришда
|
Бухоро, Ахмад Яссавий мақбараси (Козоғистон), Ниса (Туркманистон)
ва бошқ. иншоотлар
|
Ўсимлик кулили оҳак (―Қир‖ қоришмаларининг аналоглари), баъзан сомонли.
Сувоқда гипс ѐки оҳак
|
Сақланиши кулнинг активлигига ва материалнинг сифатига боғлиқ
|
Пойдеворларни кўтаришда, бино ва иншоотларнинг, шу жумладан гидротехник
иншоотларнинг цоколларида
|
XII–XV аа.
|
Эски Ниса ва Мавр (Туркманистон), Греция, Римнинг антик шаҳарлари ва кейинчалик
Киевда, Псковда
|
Соф оҳак фрескли ѐзувларнинг асосига, баъзан майда қум билан (ва оз миқдордаги кул билан)
|
Сақланиши қониқарли
|
Резервуарлар сувоғининг устки қатламида
|
|
Шохи–Зинда,
мақб. Хакими– Термизий
|
Цемянкали гипс,
цемянкали гипс кул билан
|
Сақланиши қониқарли
|
Девор ва
пойдевор кўтаришда
|
|
Мавр, кейинчалик Шохи–Зинда мақбарасида
|
Майда қумли гипс, баъзан кул билан
|
Сақланиши қониқарли
|
Девор ва пойдеворни меъморий ўйма орнаментли ғишт
билан кўтаришда
|
|
Самарқанд, Варахша, Ўзганд ва Ўш
(Қирғизистон)
|
Қўшимчаларсиз гипс
|
Сақланиши унчалик юқори эмас
|
Сопол ѐзуви харфининг қотириш
орнаментида
|
|
Самарқанддаги Ишратхона, Анаудаги Сардоба (Туркманистон)
|
Оҳак-кулли боғловчи гипс қўшимчаси билан
|
Сифати ва сақланиши жуда юқори
|
Пойдевор ва цоколларга пишиқ ғишт теришда
|
XIV–XVI аа.
|
Қадимги Хоразм ѐдгорликлари
|
Оҳак, лѐсс ва гипсли боғловчи
|
Сифати ва сақланиши юқори
|
Нам шароитларда пишиқ ғишт теришда
|
XIV–XVI аа.
|
Шохи-Зинда мақбараси керамик мозаика деталларини
қотирилиши
|
Йирик майдаликдаги гипс актив кул қўшимчаси билан
|
Сифати ва сақланиши юқори
|
Пишиқ ғишт теришда, сувоқда
|
|
Архитектура ѐдгорликлари материалшунослиги бўйича етук олима Н.С.Гражданкинанинг илмий тадқиқотлари шуни кўрсатадики, бино ва иншоотлар қурилишида ер усти қисмида гилли бир типдаги қоришмалар ишлатилган бўлиб, деворнинг ички қисми гилтупроқ лойи асосида терилган. Цокол ва пойдевор қисмлари гидравлик ―Қир‖ типидаги қоришмалардан барпо этилган. ―Қир‖ қоришмаларнинг қуруқ холатда сиқилишдаги мустаҳкамлиги 72-122 кг/см2 атрофида бўлиб, ғишт асосидаги бинолар ва иншоотлар умрибоқийлиги таъминланган.
Гипс – оҳакли қоришмалар ѐрдамида кўплаб ѐдгорликларда керамик мозаика деталлари маҳкамланган. Ушбу қоришмалар зич, кирланган оқ рангли, баъзи холларда таркибида кул ва цемянка оз миқдорда аралашган. Қоришмада ғоваклар бир текис тарқалган ва асосан микроғоваклардир.
Бевосита ѐғин-сочин остида бўлган қоришмалар мустаҳкамлиги ғишт терими қоришмаси мустаҳкамлигига нисбатан 30-40 % камайган.
Таъкидлаш зарурки, кўрилган чора тадбирларга қарамай Марказий Осиѐнинг кескин иқлим шароитида қоришмаларнинг тўла сақланиши имкони бўлмаган.
Бунда ѐзда узоқ муддат давомида қуриши куз-баҳорда, ўзгарувчан холатда намланиш ва қишда музлаш қоришмаларнинг бузилишини тезлаштиради.
Хулоса сифатида айтганда, қайси монументал бино ѐки иншоот синчиклаб сифатли тайѐрланган қоришма асосида барпо этилган бўлса, ўша обидаларнинг умрибоқийлиги таъминланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |