Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet98/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Коррозиянинг учинчи тури. Бу турдаги коррозия сулфат тузлари мавжуд қоришмалар таъсирида юз беради:


3СаО.Al2O3.6H2O+3CaSO4+25H2O=3CaO.Al2O3.3CaSO4.32H2O.
Бу реакция жуда кўп миқдорда сувни бириктириши билан характерлидир. Уч калцийли гидросулфоалюминат (эттрингит минерали) ҳосил бўлишида унинг ҳажми 2 марта кенгаяди. Цемент тоши микроғовакларида эттрингитнинг кристалланишидан ҳосил бўлган ички босим микроѐриқлар пайдо бўлишига олиб келади. Буни цемент бацилласи коррозияси деб юритилади.
Бу турдаги коррозия айниқса шўрланган ерларда муфассал кузатилади. Коррозиядан сақланиш учун сулфат муҳитига чидамли цементлар ишлатилади. Хусусий холларда цемент тошида ишқорий коррозиялар ҳам кузатилади. Цемент тошига биринчи ҳолатда кучли ўювчи натрий ѐки ўювчи калийнинг таъсири, иккинчи ҳолатда эса цемент тоши ичидаги Са(ОН)2 таъсири кузатилади. Биринчи ҳолатдаги ишқорий коррозия цемент тошида сода ва поташ ҳосил бўлиши билан характерланади ва коррозия шиддатли кечади. Иккинчи ҳолатда эса ишқорий коррозия бир неча ўн йиллар давом этиши мумкин.
      1. Портландцементнинг асосий хоссалари ва хусусиятлари


Цемент хоссаларига майдалик даражаси, нормал қуюқлиги, қотиш даври, маркаси ва ш.к. киради. Цементнинг кимѐвий ва минерал таркиблари юқорида баѐн этилган бўлиб, улар хом ашѐнинг таркибига қараб бироз ўзгариши мумкин. Цементнинг минерал таркибига (масса бўйича, %) клинкер, гипс, минерал қўшимчалар, пластифицирловчи ва гидрофобловчи қўшилмалар киради. Бундай қўшилмалар цемент массасига нисбатан 0,1- 0,3% миқдорда цемент туйиш пайтида киритилади.
Майдалик даражаси қуруқ ҳолатдаги цементнинг №008 элакдаги (тешик ўлчамлари 0,08 мм) қолдиғи билан аниқланади. Цемент ушбу элакдан камида 85% ўтиши керак.
Бу усулдан ташқари цементнинг майдалик даражаси унинг дисперслигини аниқлаш усули билан ҳам амалга оширилади. Оддий 400 маркадаги цементнинг дисперслиги, яъни солиштирма юзаси 2500-3000 см2г бўлиши мумкин.
Зичлиги. Цемент зичлиги 3,05-3,15 гсм3. Минерал қўшимчалар цемент зичлигига таъсир этиши мумкин. Тўкилган ҳолатдаги зичлиги 1100 кгм3 атрофида, ўртача зичлаштирилганда 1300 кгм3.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish