Pistillate gul - faqat pistils ega bo'lgan gul.
166
4. FOYDALANILGAN
ADABIYOTLARNING ELEKTRON
SHAKLI
167
5.
MAVZULAR BO’YICHA
TAQDIMOTLAR, MUSTAQIL TA’LIM
UCHUN MATERIALLAR (ILMIY
MAQOLALAR VA BOSHQA MANBALAR)
КОРМОВЫЕ ОСОБЕННОСТИ CYNARA SCOLYMUS L. В УСЛОВИЯХ
САМАРКАНДСКОЙ ОБЛАСТИ
Номозовой Зебуннисо Бахроновны
Самаркандский Государственный Университет, E-mail. znomozova@mail.ru
Ключевые слова: химический состав, кормовые растения, рост, развитие,
урожайность.
Введение. Ҳар қандай янги ем-хашак ўсимлигини излаш ва интродукциялаш учун
аввало, унинг озуқалик хусусиятига батафсил баҳо бериш керак. Бунинг учун эса, дастлаб
бу ўсимлик ҳўл вазнининг кимёвий таркибини ўрганиш, органик моддаларнинг
озуқалилик имкониятлари ҳисобга олинади. Cynara scolymus нинг гул ўрни таркибида
86,5% сув, 2,5% азотли моддалар, 1% қанд, 2% декстрин, 1,3% клетчатка ва 1,3% кул
моддаси мавжуд. Саватча ўрама баргчаларининг этли қисмида 2,2% қанд моддаси
тўпланади (Синьковский, Родионенко, Агалина., 1974). Бундан ташқари артишок
Ўзбекистон учун ноанъанавий бўлган истиқболли, қимматбаҳо доривор, озиқ-овқат ва ем-
хашак ўсимлик сифатида фойдаланилади. Артишокнинг саватчалари, ширалари, гуллари,
барглари, илдизлари ва унинг бошқа қисмларидан олинган суюқликлар буйрак, қорин ва
ичак сурункали касалликлари, хусусан, ич қотиши, жигар патологияларида (сариқ
касаллиги, холецистит ва бошқ.) сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилган
(Лавренов, Лавренова., 2006).
Материалы и методы исследования. Cynara scolymus L. нинг ҳўл вазни ҳамда
пичанининг кимёвий таркиби вегетациянинг бошланиши, ғунчалаш, гуллаш ва мевалаш
фазаларида аниқланди. Азот, протеин, каротин, инулин, клетчатка, ёғ, қуруқ моддалар,
кул моддаларининг миқдори В.А. Аликаев ва бошқ. (1982), усули ёрдамида аниқланди.
Фосфор ва микро ва макроэлементлар миқдорини ўрганиш бўйича кимёвий таҳлилларни
Н.А. Лукашик, В.А. Тащилинлар (1976) таклиф этган усулда ўтказилди.
Полученные результаты и обсуждение. Cynara scolymus ни ем-хашак сифатида
ўстиришда унинг озуқалик қимматини белгилайдиган органик таркиби тўғрисида
маълумотга эга бўлиш жуда муҳим ҳисобланади. Тажриба натижаларининг кўрсатишича,
суғорилмайдиган майдондаги ўсимликларда ҳам гуллаш фазасида хом протеин (16,0%), ёғ
эса ғунчалаш ва мевалаш фазаларида (3,20-4,14%) кўп миқдорда бўлади. Аксинча,
вегетациянинг бошланиши ва мевалаш фазаларида хом протеин (12,10-11,3%), гуллаш
фазасида ёғ (2,11%) кам тўпланиши аниқланди (1-жадвал).
1– жадвал
Cynara scolymus нинг ривожланиш фазасига кўра кимёвий таркиби
(суғорилмайдиган майдон, абсолют қуруқ масса, % ҳисобида)*
Ўсиш фазалари
Хом протеин
Ёғ
Клетчатка
АЭМ
Кул
Вегетациянинг
бошланиши
12,10
2,18
18,15
55,62
11,95
Ғунчалаш
13,50
3,20
23,18
44,20
15,89
Гуллаш
16,00
2,11
27,80
38,20
15,80
Мевалаш
11,30
4,14
29,60
40,12
14,83
Уруғ
20,15
28,10
5,22
41,13
5,40
168
* Учта такрорликдан ўртача кўрсаткичи келтирилган.
Cynara scolymus нинг қимматли ем-хашак ўсимлиги эканлигига ишонч ҳосил қилиш
учун алоҳида ўстирилган бир нечта ўсимликларнинг кимёвий таркиби билан таққослаб
кўрилди (Амирханов, (1986)). Келтирилган маълумотлар таҳлилининг кўрсатишича,
протеин, оқсил, ёғ миқдори жиҳатидан Cynara scolymus да бошқа ўсимликларга нисбатан
юқори, клетчатка эса кам миқдорда бўлар экан (2-жадвал). Бундан ташқари баргларининг
таркибида фруктоза ва инулин моддасининг тўпланиши аниқланди. Тажриба
натижаларига кўра суғорилмайдиган майдонда 14,8-17,4 мг фруктоза, 5,40-7,20% инулин
моддаси бўлади. Бу олинган натижалар Cynara scolymus нинг хўжалик аҳамияти катта
эканлигидан далолат беради.
2–жадвал
Cynara scolymus ва бошқа ўтлоқ ўсимликлар кимёвий таркибининг қиёсий таҳлили
(абсолют қуруқ масса, % ҳисобида)*
Ўсимликлар
номи
Намуна
вақти
Клетчатка
Кул
Ёғ
Протеин
Оқсил
Ранг ёки
қорабош
10.05
32,30
9,00
4,35
8,35
3,70
Қўнғирбош
18.06
29,70
12,78
2,62
5,95
3,68
Шувоқ
16.06
35,60
5,95
3,10
10,35
6,55
Катран
26.05
23,0
18,0
3,17
14,20
10,86
Артишок
12.05
23,77
16,18
4,63
16,45
11,77
* Учта такрорликдан ўртача кўрсаткичи келтирилган.
Провитамин А – каротин ҳам асосан ўсимликларнинг баргида бўлиб, миқдори
турлича. Каротиннинг тўпланиш миқдори хлоропластларда хлорофилл миқдорига боғлиқ
ҳолда ўзгариб туради ва у фотосинтез жараёнида фаол қатнашади. Тожикистонда ўтказган
тажрибаларида артишокнинг қуритилган ер устки қисмида 115,47 мг/кг каротин
тўпланганлиги қайд этилган (Синьковский, Родионенко, Агалина., 1974).
Cynara scolymus да ҳам каротин миқдори ривожланиш фазаларига кўра ўзгариб
туриши аниқланди. Тажриба натижаларига кўра, суғорилмайдиган майдонда ҳам гуллаш
фазасида каротин энг кўп (378,1 мг/кг), лекин вегетациясининг бошланиш фазасида кам
(136,7 мг/кг) миқдорда тўпланади. Қанд моддасининг миқдори ҳам ривожланиш
фазаларига кўра ўзгарувчан бўлиб, суғорилмайдиган майдонда ҳам (11,5%) кўп бўлади.
Вегетациясининг бошланиш фазасида қанд миқдори суғорилмайдиган майдонда (6,01%)
кам тўпланиши аниқланди. Cynara scolymus совуққа чидамли ўсимлик, унинг қор тагида
ҳам барглари яшил ҳолатда сақланиб қолади. Шу сабабли бу жараённи, яъни кузда ҳосил
бўлган баргларда каротин ва қанд моддасининг миқдори юқори бўлиши ўсимликларнинг
совуққа чидамлилигини оширади.
Cynara scolymus ҳўл вазнида минерал моддаларнинг қай миқдорда бўлиши катта
қизиқиш уйғотади, чунки ҳайвонлар организмида бўлиб, ўтадиган ҳаётий жараёнларнинг
қулай кечиши учун уларнинг озуқаси таркибидаги минерал моддаларнинг миқдори муҳим
аҳамиятга эга. Шу сабабли Cynara scolymus нинг ер устки органларида минерал
элементлар тўпланишини ривожланиш фазаларига кўра ўрганилди.
Тажрибага кўра, суғорилмайдиган майдонда ғунчалаш ва гуллаш фазаларида калций
(14,60-17,2 г/кг), фосфор (1,29-1,12 г/кг) энг кўп миқдорда, лекин вегетациянинг
бошланиши фазасида (10,32 г/кг), фосфор (0,62 г/кг) кам миқдорда бўлади. Магнийда ҳам
энг кўп миқдорда мевалаш фазасида (10,1 г/кг) бўлса, кам миқдорда вегетациясининг
бошланиши ва ғунчалаш фазаларида (5,51-4,32 г/кг) тўпланади. Калий эса гуллаш
фазасида (21,4 г/кг) кўп миқдорда, вегетациясининг бошланиши ва мевалаш фазаларида
(12,20-15,4 г/кг) кам бўлади. Натрий ғунчалаш ва гуллаш фазаларида (4,20-6,15 г/кг) кўп
миқдорда, мевалаш фазасида (1,55 г/кг) кам миқдорда тўпланади.
169
Ўсимликнинг озуқалик хусусияти юқори бўлиши унинг таркибидаги юқорида
келтирилган минерал моддаларнинг миқдорига ҳам боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан
таққослаганда, Cynara scolymus да калций (17,36 г/кг) бошқа озуқабоп ўсимликлардан,
масалан бедадаги калций миқдори (20 г/кг) дан камроқ. Бу маълумотлар асосида Cynara
scolymus ўсимлигини чорва молларининг элементларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун
озуқа сифатида ишлатишни тавсия қилиш мумкин.
Cynara scolymus нинг таркибида учрайдиган чорва моллари организми учун муҳим
бўлган (Cu, Fе, Мn, Zn) микроэлементларнинг тўпланиш миқдорини ўсимлик
ривожланишининг турли фазаларида ўрганилди. Суғорилмайдиган майдонда миснинг
миқдори гуллаш ва мевалаш фазаларида (16,20-16,50 мг/кг) кўп, вегетациясининг
бошланиш фазаларида (8,25 мг/кг) кам бўлади. Марганец ҳам гуллаш фазасида (73,5
мг/кг) кўп миқдорда, вегетациясининг бошланиш фазасида (51,9 мг/кг) кам бўлиши,
шунингдек рухнинг миқдори гуллаш ва мевалаш фазаларида (46,6-51,7 мг/кг) кўп,
вегетациясининг бошланиш фазаларида (30,9 мг/кг) кам тўпланиши аниқланди.
Выводы. Юқорида келтирилган маълумотларга кўра, Cynara scolymus кимёвий
таркиби жиҳатидан анъанавий ем-хашак ўсимликлари билан рақобатлашадиган
қимматбаҳо озуқабоп ўсимликдир. Шу боис Cynara scolymus ни бизнинг шароитимизда
етиштириш жуда катта амалий аҳамиятга эга ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |