V Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар) Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:
1-модул бўйича
- умумий психология фанининг асосий тушунча ва терминларини билиши, фарқлаши ва тушунтира олиши лозим. Жумладан, психик жараёнлар, психик ҳолатлар, психологик хусусиятлар ҳақидаги билимларни эгаллаши уларни тавсифлай олиши шарт;
- умумий психология фанининг мазмуни, моҳияти, психик тараққиёт жараёни, психик ривожланишга таъсир кўрсатиш механизмлари ва қонуниятларини, психик ривожланишнинг асосий хусусиятларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- талаба шахсдаги билиш жараёнлар ва руҳий ҳолатларнинг юзага келиш механизмларини, қонуниятларини билиши, шахснинг ташқи омиллар таъсирига берилишига доир билим ва кўникмаларига эга бўлиши керак.
- ахборотлар тезлигини англаши, ўз-ўзини бошқара олиши, ўзаро таъсир этиш ва ҳамкорликда ишлашни билиши ва улардан фойдалана олиши психология фанига оид адабиётлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |