Баланс (баланс, balance shut) – Фирманинг актив ва пассивлари ва унинг ўз сармоясини жамлаб ифодаланадиган молиявий ҳужжат.
Балансли қиймат (балансовая стоимость, balance cost) – 1) Узоқ муддатли активнинг йиғилиб қолган эскириш қиймати чегириб ташлангандан кейинги қоладиган дастлабки қиймати; 2) компаниянинг баланс қиймати; мажбуриятлар йиғиндиси чегириб ташлангандан кейин қоладиган соф активлар ва йиғма активлари; хусусий капитал; 3) акциянинг баланс қиймати; компаниянинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида аниқланади; компаниянинг йиғма активлари ва йиғма мажбуриятлари ўртасидаги фарққа имтиёзлаштирилган қимматли қоғозларнинг тугатилиши қиймати, муомалага киритиш учун чиқарилган оддий акциялар сонига тақсимланиб олинган сўмма, у оддий акцияларнинг баланс қийматидан иборат бўлади.
Бандлик (занятость, employment) – Ижтимоий меҳнатга қобилиятли бўлган аҳоли даражаси. Тўла иш билан бандлик - ишга талабгорларни иш жойи билан таъминлаб, уларни самарали меҳнат қилишига эришишини, шу билан биргаликда иқтисодиётнинг ўсиши учун минимал меҳнат резерви қилинишини билдиради. Иқтисоди ривожланган мамлакатларда тўла бандлик ишга талабгорларнинг 94-96 % ишлагани ҳолда 4-6 % меҳнат резервида туришини билдиради.
Банк (банк, bank) – Италъянча “banca” сўзидан олинган бўлиб “пуллик стол” деган маънони англатади. Банк вақтинча буш пул маблағлари (қуйилмалар, омонатлар)ни ўзида сақлайди, иқтисодиёт объектларига кредит (заём, ссуда)лар беради, корхоналар, муассасалар ёки алоҳида шахслар билан ўзаро тўловлар ва ҳисоб-китобларда воситачилик қилади.
Банк билетлари (банковские билеты, circulating notes) – Марказий банк томонидан муомалага чиқариладиган пул белгиларининг бир тури.
Банк гаранитияси (банковская гарантия, bank guarantee) – Ўз мижози учун кафолатчи банкнинг кафолат бериши. Мижоз муддатида қарзини тўлай олмаса, банк тўловни ўз ҳисобидан амалга оширади.
Банк захиралари (банковский резервы, bank reserves) – Банкда сақланаётган нақд пуллар, Марказий банкда сақланаётган фоизсиз депозитлар.
Банк капитали (банковский капитал, banking capital) – 1) Банкларга жалб қилинган ва улар томонидан кредит ҳисоб-китоб ва бошқа операциялар учун фойдаланадиган пулли капиталлар йиғиндиси, яъни банкнинг ресурслари; 2) банк капиталининг оз қисмини ташкил этувчи банкларнинг ўз капитали.
Банк кредити (банковский кредит, the bank credit) – Кредитнинг асосий шакли бўлиб, унда пул маблағлари вақтинча фойдаланиш учун банклар томонидан берилади.
Банк назорати (банковский надзор, bank control) – 1) Резерв тизими (Марказий банк) томонидан банклар фаолиятининг назорат қилиниши; 2) банк кредитининг дебитор томонидан сарфланишини назорат қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |