Агросаноат интеграцияси (аграрно-промышленный интеграция, agrarian and industrial integration) – Қишлоқ хўжалиги билан унга хизмат қилувчи ва маҳсулотни истеьмолчига етказиб берувчи туташ тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёни.
Агросаноат мажмуаси (аграрно-промышленный комплекс, agribusiness) – Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш (етиштириш), тақсимлаш, қайта ишлаш ва истеъмол қилиш бўйича ўзаро иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ халқ хўжалиги тармоқларнинг йиғиндиси. Қишлоқ хўжалиги, саноат, қайта ишлаш саноатини ҳамда инфратузилмани ўз ичига олади.
Аддендум (аддендум, addendum) – Шартномага қўшимчалар, тўлдиришлар киритиш мумкинлигини билдирадиган сўз.
Ажио (ажио, agio) – Вексель, пул, қимматли қоғозларнинг номинал нархларидан кўтарилиши томонга ўзгариши.
Ажиотаж талаб (ажиотажный спрос, excessive demand) – Бозордаги шов-шув таъсирида сунъий жойда бўладиган ва тез суръатлар билан ортиб борадиган талаб.
Айиқлар (медведья, bears) – Иқтисодиётдаги ҳўжалик фаоллиги пасайишини пойлаб турадиган чайқовчилик қатнашчилари.
Айланиш тезлиги (скорость, velocity) – Пул массасининг йил давомида айланиш миқдори, пулнинг харакат тезлиги.
Айланма капитал (оборотный капитал, back capital) – Ишлаб чиқариш жараёнида бир доиравий айланиш давомида тўлиқ истеъмол қилиниб, ишлаб чиқариш натижаларига тўлиқ ўтиши.
Айирбошлаш (обмен, exchange) – Алмашиш, айирбошлаш, бирор товарни бошқа товарга ёки маҳсулотга алмаштириш.
Аккредитив (аккредитив, bill of credit) – Аккредитив хатда кўрсатилган шартларни бажаришда жисмоний ёки юридик шахсларга маълум тўлов тўлаш ҳақида банк тўловномаси.
Акселератор (акселератор, accelerator) – Иқтисодиётда, истеъмол сарф харажатларининг ҳажми ўзгариши билан юзага келадиган капитал қуйилмалари ҳажмининг ўзгаришини тавсиф этувчи кўрсаткич. Акселерация принципининг моҳияти шундан иборатки, иқтисодиётда истеъмол харажатлари динамикаси инвестициялар ҳажми динамикасига ўз таъсирини кўрсатади: истеъмол харажатларининг сезиларли ўсиши инвестиция фаоллигини юзага келтиради, рағбатлантиради ва аксинча.
Актив (актив, assets) – 1) Компанияга тегишли бўлган, пул маблағлари, бино ва ускуналар (асосий капитал), қимматли қоғозлар ҳамда патентлар ва “фирма қиймати” (ёлланма активлар); 2) корхонанинг моддий ва номоддий қийматларини акс эттирадиган бухгалтерлик баланс қисми.
Do'stlaringiz bilan baham: |