Samarqand davlat arxitektura-qurilish instituti


ХАЛҚАРО КРЕДИТ. ТРАНСМИЛЛИЙ БАНКЛАРНИНГ ЎРНИ



Download 0,97 Mb.
bet67/109
Sana21.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#24850
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   109
Bog'liq
3 курс ИҚ 1111

ХАЛҚАРО КРЕДИТ. ТРАНСМИЛЛИЙ БАНКЛАРНИНГ ЎРНИ.
Халқаро кредит умумжаҳон иқтисодий муносабатларининг махсус шаклини ташкил этади. У дунё миқёсидаги қарз бериш ва уни олиш муносабати бўлиб, унда турли давлатлар, ТМКлар ва халқаро ташкилотлар қатнашади. Халқаро ссуда фонди вақтинча бўш пул маблағлари сифатида йирик банклар ва ТМКлар қўлида, молия компаниялари ихтиёрида тўпланади. Бу фонд харажатларни қоплаш ва капитал қўйиш учун кредит сифатида ажратилади. Жаҳон бозорининг кенгайиб бориши, капитал экспорти ва импортининг кучайиши, давлатлараро ишлаб чиқариш, кооператсия ва интегратсион алоқалар халқаро кредитга талабни оширади, унга умумжаҳон тус бахш этади. Умумжаҳон кредити икки йўналишда боради. Биринчиси, одатдаги кредит бўлиб, у халқаро пул бозоридаги талаб-таклиф таъсири остида бўлади ва бозорда ташкил топган протсент асосида берилади. Бундай кредитни банклар, ТМКлар ва молия корпоратсиялари беради. Иккинчиси, имтиёзли ва текин кредит бўлиб унга мутлақо протсент тўланмайди ёки ўта паст протсент берилади. Бундай кредитни бой давлатлар, ўта йирик компаниялар ва халқаро ташкилотлар махсус халқаро дастурларни амалга ошириш учун беради. Бундай кредитлар жумласига собиқ сотсиалистик мамлакатларни бозор иқтисодиётига ўтказиш учун халқаро банклар ва эвропа банки берадиган кредитлар киради. Масалан, 1993 йили эвропа реконструксия ва тараққиёт банки Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб туриш учун 60 млн. доллар кредит очди.имтиёзли кредитнинг икки томони бор. Биринчидан, у пул бозорининг маҳсули, бозор муносабатига алоқаси бор. Иккинчидан, бепул ёки имтиёзли бўлганидан унда нобозор муносабати ҳам мавжуд, уни беришдан мақсад пулдан пул чиқариб олиш эмас. У бозор механизми орқали юз берса-да, маълум даражада инсонийлик ва ёрдам муносабатини билдиради.
Халқаро кредит қарздор муаммосини келтириб чиқаради. Қарздорлик табиий ҳодиса, унинг иқтисодий оқибатини қарз миқдорининг ўзи эмас, балки уни ўзиш имкони белгилайди. Ривожланган мамлакатлар ҳам қарздор бўлиб қолади, лекин уларнинг иқтисодиёти учун бу хатарли эмас. Уларнинг олган қарзидан қура берган қарзи кўп бўлади. Масалан, 1985 йили ривожланган мамлакатлар (АҚШ, пония, Буюк Британия, Франсия, Италия ва Канада)нинг қарзи 2,2 триллион долларга тенг эди, лекин буни тўлаш имкони ҳам этарли бўлган. Агар Японияни олсак, унинг 1985 йили берган қарзи олган қарзидан 132 млрд.доллар, Буюк Британияники – 114 млрд.доллар, ГФРники 48 млрд.доллар зиёд бўлган. Қарзни тўлай олмаслик иқтисодиёти заиф ривожланаётган давлатларга хос бўлади. Уларни қўллаш учун қарзнинг бир қисмини ёки бутун қарз суммаси кечиб юборилиши ҳам мумкин, бу ҳам нобозор муносабатга хос ҳодисадир.
Халқаро кредит миллий иқтисодиётни жаҳон хўжалиги билан боғлаш ҳам ҳисобланади ва умумжаҳон миқёсидаги иқтисодий фаолиятнинг яхлитлигини таъминлайди.
Бутун жаҳон хўжалик ҳаётининг айналминаллашуви давлатлараро хўжалик алоқаларни тартибга солишнинг механизмини яратиш зарурлигига олиб келди. Ҳозирги даврда қандайдир тартибга солувчи тузилма амал қилмайдиган халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасини топиш қийин. Жумладан, молия, валюта ва кредит соҳаларида халқаро валюта фонди (ХВФ-МВФ), халқаро таъмирлаш ва ривожланиш банки (ХТРБ-МБРР), жаҳон савдоси соҳасида-тарифлар ва савдо бўйича бож келишув (ТСБК-ГАТТ)ни кўрсатиш мумкин. Аммо, бутун жаҳон хўжалигида иқтисодий алоқаларнинг ривожланган шакли бўлиб, жаҳон бозори чиқади. Ҳозирги шароитда миллий ва жаҳон миқёсида бозор учун тартибсиз ва тартибга солувчи жараёнларнинг қўшилиб кетиши хос.
Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солиш миллий ташкилий шакллардан бошланади. Хўжалик ҳаётининг байналминаллашув жараёни дастлаб миллий давлатлар фаолиятини халқаро уйғунлаштиришга, кейин эса давлараро ва халқаро ташкилотлар тузилишига олиб келди.
Хуқуқий маънода тартибга солиш халқаро тартибларни ўрнатишга, яъни меъёрий нормалар ва қоидаларни аниқловчи келишувларни ишлаб чиқаришни ёки халқаро алоқаларнинг қандайдир соҳасини ҳал қилишда томонларга мажбуриятларга амал қилишни юклайди. Умумқабул килинган стандартлар ва қоидаларни ўз ичига олувчи халқаро тартиблар ўз навбатида миллий тартибга солишга таъсир кўрсатиши мумкин.
Биринчи халқаро ташкилотлар 20-йилларда тузилган бўлсада (Миллатлар лигаси – 1919 й, Халқаро ҳисоб-китоблар банки 1929 й). Ҳозирги даврда амал қилувчи, халқаро даражада жаҳон хўжалик алоқаларини кўп томонлама тартибга солувчи тизимлар иккинчи жаҳон урушидан кейин шакллана бошлади.
1945 йил махсус халқаро уйғунлаштирувчи муассасалар – Халқаро валюта фонди (ХВФ-МВФ) ва Халқаро таъмирлаш ва ривожлантириш банки (ХТРБ-МБРР) тузилди. Ҳозирги даврда ҳам уларнинг иккаласи муҳим халқаро ташкилот ҳисобланади: жаҳон савдоси, халқаро кредит ва валюта муносабатлари, соҳаларини давлатлараро тартибга солишнинг тартиб-қоидаларини аниқлаб беради. Ўрушдан кейинги даврда тузилган тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК-ГАТТ) эвропа иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти (ЕИХТ-ОЕЕС), НАТОнинг иқтисодий масалаларни уйғунлаштирувчи комитети (ИМУК-КОКОМ) халқаро иқтисодий муносабатларни либераллаштириш даврига тўғри келади.
Жаҳон савдосини либераллаштириш кўп томонлама шартнома асосида ҳаракат қилувчи, халқаро савдо тартиб қоидаларини қайд қилувчи халқаро ташкилот (ТСБК-ГАТТ) доирасидаги фаолият билан боғлиқ. Ҳозирги даврда ТСБК жаҳон савдо оборотининг 4/5 қисмидан кўпроғини тартибга солади. ТСБК миллий ва регионал даражада вақти-вақти билан кучайиб борувчи протексионизмга қарши туради, миллий манфаатларни эса келтиришга ёрдам беради. Унинг фаолияти савдо камситмаслик, савдода тарифли ва тарифсиз чеклашларни аниқлашда ўзаро ён бериш, тенг асосда маслаҳатлашиш каби принсипларга асосланади. ТСБК фаолиятининг асосий шакли қатнашувчи томонларининг кўп томонлама савдо музокаралдарини ўтказиш ҳисобланади.
Аммо жаҳон савдоси рақобат кураши асосида боради, шу сабабли ўзаро мақбул қарорларни қидириб топишга ва савдони халқаро тартибга олишга кўплаб қийинчиликлар билан эришилади.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг яна бир аҳамиятга молик соҳаси – бу валюта-молия соҳасидир. Халқаро молиявий муносабатларни уйғунлаштириш ХВФ (МВФ), ХТРБ (МБРР), иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИХРО-ОЕСР), халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ-МАР), Халқаро молиявий корпоратсия (ХМК-МФК) ва шу кабилар доирасида амалга оширилди. Ғарбдаги этти этакчи мамлакатларнинг ҳар йиллик кенгаши бу соҳада муҳим рол ўйнайди.
Валюта молиявий соҳани халқаро уйғунлаштиришнинг кучайиши кўп жиҳатдан ХВФнинг фаолияти билан боғлиқ. У ўзининг низомига мувофиқ валюта курслари ва аъзо мамлакатлар тўлов балансларини тартибга солади, кўп томонлама тўлов тизимлари ва ривожланаётган мамлакатлар ташқи қарзларини назорат қилади, аъзо мамлакатлар уларнинг валюта молия муаммоларини ҳал қилиш учун кредит берилади.
Ривожланаётган мамлакатларда таркибий қайта қуришларни молиялаштириш билан ХТРБ фаол шуғулланади. ХТРБ ва у билан бирга жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро ривожланиш Уюшмаси (ХРУ-МАР), Халқаро молиявий корпоратсия (ХМК-МФК) ҳар хил инвеститсион объектларни ўрта ва узоқ муддатли кредитлаш билан шуғулланади, лойихаларнинг молиявий-иқтисодий асосларини тайёрлайди, ривожланаётган мамлакатлардаги таркибий қайта ўзгартиришга ёрдам беради.
Давлатлараро ташкилотлар ичида барча саноато жиҳатдан ривожланган мамлакатларни бирлаштирувчи ИХРТ муҳим рол ўйнайди. Унинг доирасида ички иқтисодий тадбирларнинг бошқа мамлакатлар миллий иқтисоди самарадорлигига таъсирини, уларнинг тўлов баланси ҳолатини ўрганиш амалга оширилади, миллий иқтисоднинг жаҳон хўжалиги тамойиллари тез мослашишини таъминлаш мақсадида макроиқтисодий тартибга солиш бўйича тавсияномалар берилади. ИҲРТ жаҳон хўжалиги доирасида кўп омилли функсионал алоқаларни ўрганишни амалга оширади, валюта ва бюджет сиёсати, нархлар, савдо ва бошқа соҳалар бўйича илмий асосланган иқтисодий прогнозлар тавсия этади.
Шарқий-Европа минтақасида таркибий қайта қуришга молиявий таъсир қурсатиш ва ёрдам ташкил қилиш мақсадида 1991 йил эвропа тиклаш ва ривожланиш банки (ТРЕВБ-ЕВВРР) тузилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон иқтисодий муносабатларини халқаро тартибга солиш тизимида доимий ўзгаришлар рўй бериб туради.
80 йилларда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий сабаблар тақозо қилган дунё сиёсий вазиятдаги ўзгаришлар, жаҳон хўжалик алоқалари тизимини кўп томонлама тартибга солиш шаклларини эволюсиясига олиб келди. Эволюсияни тезлаштирувчи шароитлар ичида собиқ сотсиалистик мамлакатларда вазиятнинг ўзгариши, ташқи сиёсий фаолиятида мустақил субъектларни ташкил қилувчи давлатларсонининг кўпайиши ҳамда дунё мамлакатлари ичида рўй берадиган ўзгаришлар муҳим ўрин тутади.
80 йилларнинг ўрталарида АҚШнинг иқтисодий мавқеи камайди. Япония капитал экспорт қилишда, ГФР товарларнинг жаҳон экспортида биринчи ўринга чиқиб олди. Дунёда АҚШ, Ғарбий эвропа ва апониядан иборат анча қудратли рақобатлашув марказ вужудга келди ва улар ўртасидаги муносабатлар қаттиқ рақобат асосида амалга оширилади.
Жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга солишга олиб келган ўзгаришларга халқаро ташкилотлар аъзолар таркибидаги ўзгаришларни таъкидлаб кўрсатиш мумкин. ХВФ, ХТРБ, ТСБКга Осиё, Африка, Лотин Америкасидаги озод бўлган мамлакатлар ва кейинги қатор собиқ сотсиалистик мамлакатлар фаол кира бошладики, бу ҳам жаҳон хўжалиги алоқаларини тартибга солишда маълум ўзгаришларга олиб келади.
Европа Иттифоқи (ЕИ) доирасида ягона бозорни банёд этишга ҳаракат туфайли ягона умумевропа фуқаролиги, иқтисодий, валюта ва сиёсий иттифоқ таъсис этилади. Бу Иттифоқнинг Шартномада белгиланган вазифаларини бажариш учун бир қатор эвропа муассасалари тузилди.
Европа Иттифоқининг ижроия органи:
Европа ҳамжамияти Комиссияси (ЕҲК)дир. Унинг аъзолари миллий ҳукуматлар тайинлайди, лекин улар ўз фаолиятларида мутлақо мустақилдир.
Иттифоқнинг қарорлар қабул қилиш органи:
Вазирлар Кенгаши ҳисобланади. Унинг таркибида ички ишлар, молия, таъмин, қишлоқ хўжалиги каби Вазирлар Кенгаши мажуд бўлади.
Европа ҳамжамияти Комиссияси фаолиятини назорат қилиш, ҳамжамияти бюджети ва қонунларини маъқуллаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи эвропарламент зиммасига юклатилади.
Европа Иттифоқи 1999 йилдан бошлаб ягона пул-кредит сиёсати ўтказила бошлайди. Шу муносабат билан ягона валюта эвро жорий этилади ва янги муассаса – эвропа Марказий банки тузилиб, у миллий банклар билан бирга эвропа банклар тизимининг асосини ташкил қилади.



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish