Мадраса баланд пештоқлидир. Унинг ён томон деворлари, йирик ҳандасавий нақшлар билан безатилган.
Мадраса баланд пештоқлидир. Унинг ён томон деворлари, йирик ҳандасавий нақшлар билан безатилган.
Умуман олганда, мадраса нақшларга бой, ажойиб ўзига хос кўринишга эга. Оддий ғишт билан безакли ғиштларнинг бирга қўшиб ишлатилиши, кошинбуриш ва мармар ўймакорлиги намуналари яхлит бадиийликни ташкил қилади. Нақшлардаги ранг-баранг, юлдузсимон тасвирлар ва сулс хатида битилган муқаддас Қуръондан келтирилган оятларнинг ўзи ҳам Мирзо Улуғбекнинг буюк донишманд олим эканлигига ишорадир. Мадрасанинг тўрт бурчагидаги баланд миноралар бинони яна ҳам кўркам ва салобатли қилиб кўрсатиб турибди.
Улуғбек мадрасасининг иккинчи қаватидаги хоналарда катта кутубхонаси мавжуд бўлган. Буюк Амир Темур ва фарзандлари томонидан жамланган китобларнинг кўпи ана шу ерда сақланган.
Улуғбек мадрасасининг иккинчи қаватидаги хоналарда катта кутубхонаси мавжуд бўлган. Буюк Амир Темур ва фарзандлари томонидан жамланган китобларнинг кўпи ана шу ерда сақланган.
«Бу илм биносининг асосчиси улуғ султон, султоннинг ўғли, дунёнинг ва асрларнинг мутаффаккири Улуғбек Кўрагоний, ...баландлиги осмонга қадар икки ўлчам, оғирлигидан йер юзининг чўққиси титрайди», деган сўзлар мадраса пештоғида ёзилган. Талабаларининг сони юзтага йетган ва улар мадраса ичидаги 48 та ҳужраларда яшашган. Улуғбек мадрасасининг сақланиб қолган қиёфасининг ўзи, ўтмиш меъморчилик санъати нақадар юксак еканлигидан дарак беради. Мадраса тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, сатҳи 56х81 метр. Регистонга қараган томони бош томон бўлиб, у «қўш» услубидаги пештоқ, ён томондан маҳобатли миноралардан иборат. Пештоққа еътиборингизни қаратмоқчиман! Улугбек даврида қурилган бу мадрасанинг асосий орнаментал безаги сифатида биз марказда «юлдузлар»ни кўришимиз мумкин, шунингдек пештоқ «морпеч» (илон товланиши) нақшлари билан хошияланган бўлиб, бу ҳам ўз навбатида шарқ фалсафасининг бир маъносини ўзида мужассамлаштирган.
Улуғбек мадрасаси безаклари орасида геометрик ва гул нақшларидан ташқари хаттотлик намуналари ҳам бор. Хаттотлик нақшлари миноралардаги геометрик чизмалар ичига жойлаштирилган ва қанот айлана бўйлаб ҳаракатланадиган кўп қиррали юлдузлар шаклида геометрик композиция билан безатилган. Геометрик шакллар бир-бирига боғланган. Улуғбек мадрасасининг юқори қисмидаги безакда тортишиш кучи билан галактикаларни бир-бирига боғлайдиган чексиз тортишиш тизими, яъни Олам харитаси тасвирланган.