Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Инсон меҳнат фаолиятининг турлари



Download 10,11 Mb.
bet49/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Инсон меҳнат фаолиятининг турлари:
1. Жисмоний фаолликни талаб қилувчи меҳнат тури.
Меҳнат фаолияти турлари ичида энг кўп учрайдиган меҳнат тури бўлиб, махсус меҳнат воситалари етарли бўлмаган вазиятларда кўпроқ қўлланилади. Бунда катта энергетик куч талаб қилинади, яъни суткасига 4000-6000 ккал ва ундан ортиқ энергия сарфланади. Ушбу меҳнат тури кўп ҳолларда қўлланилиши билан бир вақтда, бир қанча камчиликларга эга. Ҳусусан, иш унумдорлигининг паст бўлиши, маҳсулотнинг оз миқдорда ишлаб чиқарилиши, тез толиқиш оқибатида иш кунининг кўп вақтини дам олишга сарфланиши (50%га яқин) ва бошқалар.
2. Механизациялашган меҳнат тури.
Бу меҳнат фаолияти турида ишчиларнинг меҳнатга сарф қиладиган энергияси 3000-4000 ккал атрофида бўлади. Механизациялашган меҳнат турида асосан ишчи кучи энергияси тежалади ва асосий иш техника ва техник воситалар ёрдамида бажарилади. Бундай меҳнат турида махсус билим ва малака талаб этилади. Механизациялашган меҳнат турида ишчи кучининг самарадорлиги пасаяди, аммо масофадан туриб қўл ҳаракатидан фойдаланиш оқибатида юқори иш унумдорлигига эришилади. Демак, бу меҳнат турида, кичик қисмда қабул қилинган маълумотлар асосида муайян ишларнинг такрорланиши меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади.
3. Ярим автоматлашган ишлаб чиқариш тури.
Бу меҳнат турида инсоннинг узлуксиз ишлашига чек қўйилади ва иш фаолиятини автоматлаштирилган механизмлар бошқаради. Инсоннинг вазифаси автоматлашган линияларга хизмат кўрсатиш ва электрон техникаларни бошқариш билан чекланади. Ушбу меҳнат фаолиятида – иш қисмининг катталиги, иш унумдорлигининг юқорилиги, лекин инсон асабининг турли даражадаги таранглиги билан характерланади.
4. Автоматлашган меҳнат тури.
Физиологик жиҳатдан ишчининг ишга доимий тайёргарлиги ва юзага келиши мумкин бўлган нохушликларни дарҳол бартараф этишни тақозо этади. Бундай функционал ҳолат “оператив кутиш” дейилади. Иш унумдорлиги ишчининг ишга бўлган муносабати унинг тезлик билан иш кўриши, вазифасига масулият билан ёндашиши ва бошқа ҳолатларга боғлиқ.
5. Конвеер меҳнат тури.
Ушбу меҳнат турининг эътиборли жиҳати - умумий иш жараёнининг алоҳида иш турларига, кетма-кетликда иш бажарилиши, конвеер тасмаси орқали бирон-бир деталнинг ҳар бир иш жойига автоматик тарзда етказиб берилишидан иборат. Бундай меҳнат шакли ишчилардан бир маромда ва берилган иш суъратида ишлашни талаб қилади. Бунда ишчи бошқарадиган иш операциясига қанча кам вақт сарфланса, унинг меҳнат унумдорлиги шунча юқори бўлади.
Монотония - бу конвеер меҳнат шаклидан келиб чиққан салбий оқибатлардан бири бўлиб, ўз навбатида тез-тез толиқишга ва асабийлашишга олиб келади. Бунинг оқибатида иш жараёнида орқага кетиш кузатилади, ҳар кунги асабийлашишларнинг қайтарилиши оқибатида паришонхотирлик, меҳнат фаолиятининг секинлашиши юзага келиб, оқибатда ишчи ишлаш қобилиятининг пасайишига олиб келади.
6. Ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш билан боғлиқ меҳнат тури
Инсон автоматлашган меҳнат жараёнида қанча кам иштирок этса, унинг ҳиссаси шунча кўп бўлади. Бунга физиологик нуқтаи назардан қаралса, ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш иккита асосий шаклга бўлинади: биринчисида масофадан туриб бошқариш, яъни ишчидан тез ва фаол ҳаракатланишни талаб қилса, иккинчиси эса кам ҳолларда ҳаракатланишни тақозо этади. Бошқаришнинг биринчи шаклида ишчи фақат бир операцияга эмас, балки бошқа жараёнларга ҳам эътиборини қаратиши талаб этилади, иккинчи шаклда эса ишчи ҳаракат қилишга тайёр бўлиб туради, лекин унинг тезлиги камроқ бўлади.
7. Ақлий меҳнат тури
Бу меҳнат шакли алоҳида бир касб бўлиб, унга ҳам моддий ишлаб чиқаришга алоқадор сифатида қаралмоқда. Масалан, муҳандислар, диспетчерлар, конструкторлар, олимлар, врачлар, ўқитувчилар, артистлар, рассомлар, ёзувчилар ва бошқалар.
Ақлий меҳнатда турли хил маълумотларнинг таҳлил қилиниши инсон хотираси ва эътиборининг сусайишига олиб келади. Бундай меҳнат шаклида жисмоний ҳаракат жуда катта аҳамият касб этмайди ва бир кунлик энергия сарфи 2000-2400 ккал бўлади. Ақлий меҳнат учун “гипокензия характерли хисобланиб, бу нафақат инсон фаолиятининг салмоқли даражада пасайишига, ўз навбатида, инсон организмининг бузилишига ва ҳаддан зиёд ҳис-ҳаяжонга берилишига олиб келади.
Гипокенезия - ишлаб чиқаришдаги нохуш омиллардан хисобланади. Шунинг учун ақлий меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи кишиларда юрак хасталиги келиб чиқиши эҳтимоли юқори бўлади.
Ақлий меҳнат шаклининг бир неча турлари мавжуд:
Оператор иши - замонавий ишлаб чиқариш асослари шароитида жараённи бошқариш вазифасини, ҳар бир операция ишини назорат қилиш, маҳсулотнинг линиядаги ҳаракатланишини ва уни харидорларга етказиш жараёнларини ўз ичига олади.
Бошқарув меҳнати - корхона ва ташкилот раҳбарларининг меҳнати бўлиб, катта ҳажмдаги муаммоларни, маълумотларни таҳлил қилиш, тезкор қарор қабул қилиш, шахсий жавобгарликни ҳис этиш, юзага келадиган салбий муаммолар ечимини топишни ўз ичига олади.
Ижодий меҳнат - анчагина мураккаб меҳнат шаклларидан бири бўлиб, бунда хотира ва эътибор кучли бўлиши талаб этилади, бу асабий ҳаяжонланишнинг ошишига олиб келади. Бу турдаги меҳнат фаолиятига педагоглар, дастур тузувчилар, дизайнерлар, архитекторлар, илмий ходимлар, ёзувчилар, бастакорлар, артистлар, рассомлар, конструктор ва бошқалар киради. Бундай меҳнат турлари жуда катта эмоционал ва асабий зўриқишларни талаб қилади. Бундай меҳнат фаолиятидагиларда қон босими, тана хароратининг ошиши, организнинг кислородга бўлган танқислиги ошиши каби функционал ўзгаришлар кузатилади.
Ўқитувчилар, савдо ва тиббиёт ходимлари меҳнати - улар ҳар доим одамлар билан ўзаро муносабатда бўлишлари сабабли, уларда жавобгарликнинг ошиши, вақт етишмаслиги, маълумотларни тўғри қабул қилмаслиги натижасида асабий ҳаяжоннинг ошишига олиб келади.
Ўқувчилар ва талабалар меҳнати – билим ва кўникмаларни эгаллаш, ўз устида мустақил ишлаш психологик функцияларни: хотира, эътибор, қабул қилиш сусайишига, асабий ҳолатларга тушиб қолишга, зўриқишларга олиб келади.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish