Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Махсус кимёвий воситалар ёрдамида ўчириш



Download 10,11 Mb.
bet123/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Махсус кимёвий воситалар ёрдамида ўчириш
Ёнувчи металларни ўчириш жуда мушкул иш. Бундай ёнувчи металлар қаторига калий, натрий, литий, сирконий, магний ва бошқаларни киритиш мумкин. СО2 магнийнинг ёнишини тезлаштириб юборади. Ёнаётган металлга сув сепиб ўчирмоқчи бўлсангиз, унда портлаш рўй бериб, металл парчалари анча узоқ масофаларга тарқалиб, ёниш зонасини кенгайтириб юборади. Ҳаттоки, қуруқ қум ҳам ёнаётган металл таъсирига тушиб қолиши ва қумнинг парчаланиши кузатилади. Бунда соф кремний бирикмалари ҳосил бўлади. Кремний намликни ўзига тортиб, реаксияга киришади, натижада ёнувчи ва заҳарли кремний оксиди ҳосил бўлади. Шунинг учун бундай металларни ўчиришда махсус кимёвий кукунлардан фойдаланилади. Асосан кукунсимон графит, натрий карбонат Na2CO3, магний карбонат MgCO3, магний пероксиди MgO2 ва уларнинг аралашмалари, шунингдек, суюлтирилган инерт газлардан фойдаланиш мумкин.
Автоматик ўт ўчириш воситалари
Автоматик ўт ўчириш тизимига спринклер қурилмалари киради. Спринклерлар асосан ёнғин хавфи юқори бўлган корхоналарда ўрнатилади.
Спринклер қурилмалари ўрнатиладиган хоналарга ёки цехларга босим остида сув ўтказувчи қувурлар ўтказилади ва бу қувурларга спринклер бошчалари ўрнатилади. Мабодо ёнғин содир бўлса, иссиқлик таъсирида спринклер ишга тушади, яъни сув чиқиш тешиги очилиб, сув сепа бошлайди. Унинг сув чиқариш тешигидан маълум масофада ўрнатилган доира шаклидаги тўсиқ сувни кенг кўламда сачрашини таъминлайди; Ҳар бир спринклер бошчаси 6-9 м2 майдонга сув сачратиб, ўт ўчиришни таъминлайди. Бундай қурилмалар ўрнатилган корхоналарда содир бўлган ёнғинларнинг 90 фоизи шу қурилмалар ўт ўчириш командалари келгунда қадар ўчиришга улгургани аниқланган.
Спринклер қурилмасининг асосий ишчи қисми спринклер бошчаси ҳисобланади. Унинг бир томони резбали қилиб тайёрланган. Шу томонини сув ўтказувчи қувурга бураб ўрнатиб қўйилади. Унинг иккинчи томонига бронзадан қилинган ҳалқа, ҳалқа тутқичи охирига эса дефлектор ўрнатилган. У спринклер бошчаси тешигидан чиқадиган сувга тўсиқ вазифасини бажаради. Сув дефлекторга урилиб ҳар томонга ёйилиб сочилади. Бронза ҳалқа спринклер бошчасига юпқа металлдан қилинган диафрагмани қисиб туради. Диафрагма ўртасида тешик қолиб, у шиша клапан билан беркитилган. Бу клапанни юпқа пластинка ушлаб туради. Пластинка асоси ҳалқа билан енгил эрувчан модда ёрдамида ёпиштириб қўйилган. Енгил эрувчан модданинг эрувчанлиги шароитга мослаб танланиши мумкин. Агар бино ичидаги ҳаво ҳарорати кўтарилса, унда енгил эрувчан модда эриб кетади ва бу диафрагма тешигини беркитиб турган шиша клапаннинг тушиб кетишига сабабчи бўлади. Шундан кейин спринклер бошчаси маълум майдон бўйлаб сув сепа бошлайди.
Спринклер тизимига келтирилган сув маълум қурилмалар орқали ўтганлиги сабабли, бу қурилмалар ёнғин чиққанини билдирувчи сирена билан сигнал беради.
Спринклер қурилмалари билан бир қаторда дренчер қурилмаларидан ҳам кенг фойдаланилади. Дренчер қурилмаларининг спринклердан асосий фарқи шуки, унда енгил эрувчан қулфли қурилма ўрнатилмайди. Уларни ишлатиш асосан сув ўтказиш кранларини очиш йўли билан амалга оширилади.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish