Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet119/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш - реестрда идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари тўғрисидаги тегишли маълумотларни расмий қайд этиш.
Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати - идоравий ёнғин назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, идоравий мансуб объектларда ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғинлар содир бўлганда одамлар ва мол-мулкни қутқариш, ёнғинларни ўчиришни ташкил этиш ва амалга ошириш учун тегишли ташкилотларнинг мулкдорлари қарори бўйича ташкил этиладиган бошқарув органлари ва бўлинмалар мажмуи.
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати - фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ташкилотларда, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини таъминлашда, ёнғинларни ўчиришда иштирок этиш шакли.
ДЁХХнинг ҳудудий органи - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг, объектнинг ёнғин хавфсизлиги бошқармалари.
ДЁХХнинг маҳаллий органи - туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари), бевосита ёнғин хавфсизлиги бошқармаларига бўйсунувчи объектларнинг ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари), туманлар (шаҳарлар) ва объектларни қўриқлаш бўйича ДЁХХнинг ҳарбийлаштирилган ва касбий отрядлари (қисмлари).
Ташкилотларда ва аҳоли пунктларида ташкил этилган идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ҳисоб рўйхатидан ўтиши шарт.
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати - фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ташкилотлар, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини таъминлаш, ёнғинларни ўчиришда иштирок этиши шакли.
Кўнгилли ёнғин ўчирувчи - ёнғинларнинг олдини олиш ва (ёки) ўчириш бўйича ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари фаолиятида кўнгилли равишда (меҳнат шартномаси тузмасдан) бевосита иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружинаси - ўз фаолиятини ёнғинни ўчириш техникасидан ва транспорт воситаларидан фойдаланмаган ҳолда амалга оширувчи кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг бўлинмаси.
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш командаси - ўз фаолиятини ёнғинни ўчириш техникасидан ва транспорт воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширувчи кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг бўлинмаси.
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружиналари ва (ёки) кўнгилли ёнғиндан сақлаш командалари тарзида ихтиёрий асосда ташкил этилади ҳамда тегишли маъмурий-ҳудудий бирликнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимига киради.
Республикамизда давлат ёнғин назоратини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сонли қарорига асосан “Давлат ёнғин назорати тўғрисида” Низом тасдиқланди.
Ушбу Низом давлат ёнғин назорати органлари ва мансабдор шахсларининг рўйхатини, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Давлат ёнғин назорати давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга оширилади.
Ҳукуматимиз ва мутасадди ташкилотлар томонидан турли кўнгилочар тадбирлар, айниқса Янги йил байрами арафасида жойларда ҳаракат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, пиротехника буюмларининг ноқонуний савдосига йўл қўймаслик ишларига алоҳида эътибор қаратилаётир.
2010 йил 22 сентябрь куни 261-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Аслида бу ҳуқуқий ҳужжат пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилишини, шунингдек, пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи юзасидан маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Пиротехника буюмлари мақсади ва қўлланиш шароитларига кўра, икки гуруҳга - маиший мақсаддаги буюмлар ҳамда ­махсус ва техник мақсаддаги ­буюмларга бўлинади.
Дарҳақиқат, кейинги йилларда пиротехника буюмларининг, асосан, маиший мақсадлардаги пиротехника воситаларининг муомаласи кескин кўпайди.
Халқаро ҳамда миллий таснифга мувофиқ, пиротехника ­буюмлари биринчи классга мансуб портловчи материаллар ва буюмларнинг алоҳида тоифаларига киритилган ҳамда улар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва мол-мулкни асраш манфаатларига бевосита таъсир этади.
Пиротехника буюмларининг юқори даражада хавфлилигига қарамай, уларнинг асосий қисми муомаласига доир масалалар қонунчилик билан етарли даражада тартибга солинмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Портловчи ва заҳарли моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2004 йил 5 мартдаги қарори билан яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият лицензияланиши керак бўлган портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари рўйхати тасдиқланган эди. Пиротехника буюмларининг ўзига хос фарқланувчи хусусиятларга эгалиги ҳисобга олиниб, улар ушбу рўйхатга киритилмаган эди.
Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасидаги ҳаракатларнинг, лицензиялардан ташқари, бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар ёхуд давлат томонидан тартибга солишнинг бошқача шакллари асосида амалга оширилиши ҳам назарда тутилмаган.
Халқаро тажрибани ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, қатор мамлакатларда, жумладан, Европа иттифоқига аъзо давлатлар, Канада, АҚШ (айрим штатларида), Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Молдова, Латвия ва Эстонияда пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш амалга оширилмоқда.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, бу соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида тўрт моддадан иборат бўлган мазкур Қонун қабул қилинган. Ушбу Қонуннинг биринчи моддаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси “Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи” деб номланган, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликни назарда тутувчи 2501 -модда билан тўлдирилди.
Мазкур Қонуннинг иккинчи моддасига биноан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси “Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи” деб номланган 1851 -модда билан тўлдирилди.
Бу моддадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилади. Негаки, ушбу модда санкцияси ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилишни назарда тутади.
Мазкур Қонуннинг учинчи моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг Рўйхати тўғрисида”ги Қарорининг биринчи иловаси “Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш” мазмунидаги 74-хатбоши билан тўлдирилди.
Тўртинчи модда эса мазкур Қонуннинг кучга кириши тартиб-таомилини белгилайди.
Қисқа қилиб айтганда, янги Қонун пиротехника буюмларининг муомаласи соҳасида давлат томонидан самарали назорат ўрнатилишига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг соғлиғини муҳофаза этишга ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга, шубҳасиз, ижобий таъсир кўрсатади.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида», «Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2010 йил 25 октябрдаги 234-сонли қарори қабул қилинди.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish