Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Аҳолини ФВларда ҳаракат қилишга маънавий-руҳий тайёрлаш



Download 10,11 Mb.
bet104/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Аҳолини ФВларда ҳаракат қилишга маънавий-руҳий тайёрлаш
Фуқаро муҳофазаси фаолиятининг барча томонлари, жумладан ФВДТ тизимларининг шахсий таркиби ва аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлиги такомиллашган тақдирдагина самарали бўлади. Ушбу тайёргарликнинг муҳим йўналишларидан бири маънавий-руҳий тайёргарлик ҳисобланади.
Маънавий тайёргарлик - фуқаро муҳофазасига оид вазифаларни бажариш мамлакат, халқ олдидаги бурч эканлигига ишончни тарбиялаш, ўз вазифаларини виждонан бажаришга, шундай вазиятлардаги қийинчиликларни енгиб ўтишга ўзини тайёрлаш зарурлигини тушуниш, руҳий қийинчиликларга чидаш руҳида тарбиялашдир.
Руҳий тайёргарлик - бу одамларда руҳан чидамлиликни шакллантириш ёки қўйилган вазифаларни бажариш, хавфли вазиятларда фидокорона ҳаракат қилиш қобилиятини кучайтиришдаги хислатларини ҳосил қилиш демакдир.
Маънавий-руҳий тайёргарликнинг асосий вазифалари:
1. Аҳолининг турли тоифаларида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш чоғида юқори руҳий барқарорликни ишлаб чиқиш.
2. Ҳар бир фуқарода фавқулодда вазиятлар юз берган дамда жабрланганларга ёрдамга келишга шайликни тарбиялаш.
3. Аҳолининг содир бўлиши эҳтимол бўлган барча фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш малакасига эга бўлишига эришиш.
4. Қутқарувчиларда жабрланувчиларга кўмаклашишга, уларни қутқариб олишга доимий шайлик, инсонпарварликни шакллантириш.
5. Раҳбарлар таркибида юқори маънавий-руҳий сифатларни шакллантириш ва аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга шайлик ва ўзига бўлган ишончни тарбиялаш.
Инсонни руҳияти зўриққан шароитларда фаолият юритишга тайёрлаш учун психологлар фаолият шиддатини ошириш; ахборот танг бўлган, халақит берилаётган вақтда вазифаларни ҳал этиш, хавф-хатар элементлари мавжуд вазиятларни юзага келтириш; машғулот давомида кутилмаган тўсиқлар ва қийинчиликларни киритиш; фаолиятнинг айрим мақсадларини уларнинг муҳимлиги, бажариш муддати оғирлигидан келиб чиқиб солиштириш ва таснифлашга доир машқлар ўтказиш; қарор қабул қилишнинг битта ёки бир нечта эҳтимолий усулларини мустақил танлашни талаб этувчи масалаларни қўйиш; қисман муваффақиятсизликка олиб келувчи ва бундан сўнг фаолликни оширишни талаб этувчи вазиятларни юзага келтириш; зудлик билан қатъий, мустақил ҳаракат қилишни талаб этувчи шароитларни юзага келтириш ва вазифалар қўйиш; ташқи ва ички шароитлар ўзгаришидан келиб чиқиб бўлажак фаолият моделларини яратиш каби усулларни тавсия этадилар.
Оловдан қўрқиш”ни енгиш. Одам сакраб ўта оладиган кенгликда узун зовур қазилади. Унга ишлатиб бўлинган солярка ёки бошқа ёнадиган суюқлик тўлдирилиб, ёқиб юборилади. Олов девор ҳосил бўлиб, таълим олаётганлар муҳофаза кийими кийиб ёки муҳофаза ниқобида сакраб, шу олов девор устидан ўтадилар. Бунда, ҳар эҳтимолга қарши, олов деворининг икки томонидан сув шланглари ушлаган одамлар турадилар.
Баландликдан қўрқиш”ни енгиш. Ходалардан тўрт қаватли уй макети қурилади. Баландликда хода устида машқ қилинади. Машқ қилаётганлар хавфсизлигини таъминлаш учун улар белига хавфсизлик камарлари боғлаб қўйилади. Албатта, хода устида юраётганларнинг туйғулари дастлаб унчалик ёқимли бўлмайди. Ёки таълим олувчилар баланд минорага чиқиб, ундан қутқариш арқони ёрдамида пастга тушадилар.
Сувдан қўрқиш”ни енгиш. Сувли тўсиқ устига узунлиги 100 м ли тебранма кўприк қурилади. Таълим олувчилар шу кўприк устидан юриб, сув тўсиқдан ўтадилар.
Стресс омилларига доир руҳий барқарорлик йўлагини моделлаштириш:
Баландлик. Бинонинг камида 5-қавати деразасидан орқа билан пастга тушиш учун ташқарига чиқиш. Ёки камида 20 м баландликда тор карниздан юриб ўтиш. Ёки шундай баландликдаги темир бетон тўсинда ҳаракат қилиш.
Қоронғулик. Қоронғида (ёритишсиз) текисликдаги оддий лабиринтдан ўтиш. Ёки уч ўлчамли тўсиқли (пастга 0,5 м; юқорига – 1,5 метргача) лабиринтдан ўтиш.
Ёпиқ фазо. Ички диаметри 500 мм бўлган тўғри қувур ёки худди шундай диаметрли 90-1200 бурчак остида уланган қувур ичидан ўтиш (қувур уланиш жойидан очиладиган бўлиши керак). Ёки худди шунинг ўзи, фақат нишаблик 300 гача.
Қаттиқ товуш. Йўлакни босиб ўтиш давомида стандарт портлаш пакетларини портлатиш (ҳажми камида 25 м3, қатнашчидан камида 2 м нарида). Ёки ёритувчи-овоз берувчи “Заря-2”, “Пламя” ёки “Факел” гранаталарини портлатиш (ҳажми камида 150 м3, қатнашчидан камида 10 м нарида).
Ёрқин ёруғлик. Ёритувчи магний аралашмасини (кўпи билан 3 г) йўлакни босиб ўтиш давомида портлатиш (қатнашчидан камида 5 м нарида).
Нафас олиш юкламалари. “Бир томони билан осилган ғўла” тўсиғини енгиб ўтиш. Ёки лойқаланган сувга 5-6 м чуқурликка тушиб, у ерда технологик операцияни бажариш (масалан, болтни бураш).
Нафас олишни қийинлаштириш. Газ (хлорпикрин, “Черемуха”) билан зарарланган майдонни АВХ-2 ёки “Дрегер” аппаратларида тез иш бажарган ҳолда баллонларда ҳаво кам қолганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан босиб ўтиш.
Нохуш ёқимсиз сезгилар. Йўлакнинг қоронғи қисмида ҳайвоннинг хўл терисига тегиб кетиш. Ёки худди шундай жойда диаметри 10-20 мм бўлган ПВХ изоляцияли ёпишқоқ нам нарса - путанка (глицерин).
Булар стресс омилларини моделлаштиришнинг вариантлари холос. Бошқалари ҳам бўлиши мумкин. Булар ҳаммаси интенсивлик ва таъсир давомийлигига қараб осонгина стандартлаштирилади. Мос равишда руҳий барқарорлик йўлагининг қийинчилик формуласи (рейтинги) келтириб чиқарилади.
Сўзсиз бундай тренировкалар одамларда аҳоли муҳофазаси тўғрисидаги масала амалий заруриятга айланган дамларда хаяжонланиш ва саросимага берилиш хиссини камайтиради.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish