Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Мавзу: 2.8. Фавқулодда вазиятларда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш



Download 10,11 Mb.
bet106/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Мавзу: 2.8. Фавқулодда вазиятларда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш
Режа:

  1. Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларнинг турлари, уларни олиб бориш усуллари.

  2. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш куч ва воситалари.

  3. Зарарсизлантириш ишлари турлари ва уларни ўтказиш.

Авария-қутқарув ишларининг турлари:
Ҳаракат маршрутлари ва иш участкалари (объектлари) разведкаси.
Ҳаракат маршрутлари ва иш участкалари (объектлари)даги ёнғинларни чеклаш ва бартараф этиш.
Жабрланганларни қидириб топиш ва уларни вайрон бўлган, зарарланган, ёнаётган бинолардан, сув, газ, тутун босган бино ҳамда вайрона уюмлари орасидан олиб чиқиш.
Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ҳамда уларни шифохоналарга жойлаштириш.
Аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш.
Эпидемия юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида зарур санитария-гигиена чоралари ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш.
Аҳолини сув, озиқ-овқат ва энг зарур нарсалар билан таъминлаш.
Кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларнинг турлари:
Вайрона уюмлари орасида ва зарарланган ҳудудларда колонна йўлларни тайёрлаш, яъни пиёдалар ва транспорт воситалари учун йўл очиш.
Қутқарув ишларини олиб бориш учун шароит яратиш мақсадида газ, энергетика, водопровод, маиший чиқинди ва технологик тармоқлардаги аварияларни чеклаш.
Иморат ва иншоотларнинг босиб тушиш хавфи бўлган ҳаракат хавфсизлигига ҳамда авария-қуткарув ишларини олиб боришга ҳалақит берадиган конструкцияларини мустаҳкамлаш ёки бузиб ташлаш.
Қутқарув ишларини ўтказишни таъминлаш мақсадида, зарарланган алоқа йўлларини ва коммунал-энергетика тармоқларини тузатиш ёки қайта тиклаш.
Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни муваффақиятли амалга оширишга қуйидагича эришилади:
- разведка ишларини ўз вақтида ва доимий ташкил этиш;
- бошқарувни доимий ва қатъият билан ташкил этиш;
- фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларидан гуруҳларни тезкорлик билан
ташкил этиш, уларни фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларга олиб келиш;
- бошқарув органлари ва тузилмаларнинг маънавий-руҳий тайёрлиги;
- фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ФМ куч ва воситаларининг ишлашини узвий боғлиқ ҳолда олиб бориш;
- фавқулодда вазиятлар содир бўлган объектда ёки ҳудудларда комендантлик хизматини ташкил этиш;
- фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда, авария-қутқарув ишларини амалга оширишда ФВДТ кучларини моддий ҳамда транспорт воситалари билан таъминлаш;
- фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда техника хавфсизлиги қоидаларини билиш ва уларга амал қилиш.
Зилзиладан сўнг:
- аввало вайрона уюмлари остида қолган, қулаб тушиши эҳтимоли мавжуд бўлган ҳамда ёнаётган бинолар ва иншоотларда одамларни қутқариш ишлари вайрона остида қолиб кетган одамлар чиқараётган товушларни ушлай оладиган махсус электрон геофон ускуналари ёрдамида амалга оширилади;
- икки миллионга яқин ҳидни ажрата оладиган махсус ўргатилган итлардан фойдаланилади. Шу сабабли улар қор, ер қатламлари, вайроналар остида қолиб кетган инсонларни қидириш учун мўлжалланган энг замонавий электрон ускуналардан ҳам самаралироқдир.
Сув тошқинида одамларни қутқариш, сув босган ҳудудларда қолиб кетган одамларни қидириш, уларни сузиш воситалари ёки вертолётларга жойлаштириш ва хавфсиз жойга эвакуация қилишдан иборат бўлади.
Сел оқимлари ёки кўчки ҳодисаси хавфи туғилганида ва вақт етарли бўлганида аҳоли хавфли ҳудудлардан хавфсиз жойларга эвакуация қилинади. Одамлар билан биргаликда моддий бойликлар, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ҳам кўчирилади.
Ишлаб чиқариш ҳалокатлари ва йирик аварияларида зудлик билан хабар бериш, ишчи-хизматчилар, аввало хавф-хатар таҳдид қилаётган яқин атрофда яшовчи аҳоли муҳофазасини ташкил этиш зарур.
Биринчи навбатда одамларни қутқариш бўйича ишларни олиб бориш, уларга 1-тиббий ёрдамни кўрсатиш ва шифохоналарга олиб бориш керак.
Объектнинг зарарланган ҳудудларини ўрганиб чиқиб, ёнғинларни чеклаш ва ўчириш, шикастловчи омилларнинг олдини олиш ва чеклаш лозим.
Авария ва ҳалокатларнинг оқибатларини тезроқ бартараф этиш учун, одатда, анчагина катта куч ва воситалар талаб этилади. Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда тузилмалар, турли мақсадларда тузилган штатдаги бўлинмалар, зарурият туғилса объектнинг ишчи-хизматчилари, шунингдек яқин атрофда яшовчи аҳоли иштирок этади. Қутқарув ишларига жалб этилганларнинг барчаси хавфсизлик қоидалари билан таниш бўлишлари ва ушбу қоидаларга қатъий амал қилишлари зарур.
Авария-қутқарув ишларини ўтказиш ҳақида тезда қарор қабул қилиш билан бирга вазифаларни ижрочиларга ўз вақтида етказилишининг ҳам, улар бажарилишини аниқ ташкил этишнинг ҳам аҳамияти катта.
Тасарруфдаги фуқаро муҳофазаси органларига, тузилмалар командирларига, бириктирилган қисмлар (бўлинмалар)га вазифалар фуқаро муҳофазаси бошлиғининг шахсан ўзи томонидан ёки фуқаро муҳофазаси органлари орқали буйруқлар ёки фармойишлар шаклида берилади.
Фуқаро муҳофазаси бошлиғи тасарруфидаги фуқаро муҳофазаси кучларини бошқариш ва улар томонидан қўйилган вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши учун тўла жавобгардир.
Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг қарорини тўла амалга оширишга имкон берувчи бошқарувнинг тўлиқ, самарали ва мослашувчан тизимисиз фавқулодда вазиятлар шароитида мураккаб вазифаларни бажариш мумкин эмас.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish