Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Хабар бериш сигналлари ва уларга биноан аҳолининг ҳаракати



Download 10,11 Mb.
bet100/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Хабар бериш сигналлари ва уларга биноан аҳолининг ҳаракати. Аҳоли муҳофазаси бирор хавф-хатар таҳдиди туғилгани ёки юзага келганлиги тўғрисида хабар бериш ва ахборот тарқатишни ўз вақтида амалга оширишдан бошланади.
Хабар бериш шартлашиб олинган, олдиндан белгилаб қўйилган ва аҳолига аниқ тушунарли бўлган сигналлар (сирена овози, овоз чиқарувчи буюмларни уриш ва ҳ.к.) орқали амалга оширилади.
Хавф сигналини аҳолига етказишнинг асосий воситаси бўлиб электр сиреналари ҳисобланади. Қандай хавф туғилмасин, электр сиреналари ишга туширилади. Уларнинг ҳайқириғига корхоналарнинг узуқ-узуқ гудоклари жўр бўлади. Бу фуқаро муҳофазасининг ягона «Диққат, барчага!» сигналидир.
Сирена овози эшитилган заҳоти телевизор, радиоприёмник, радиокарнайларни ишлатиб қўйиб, маҳаллий ҳокимият органларининг ёки фавқулодда вазиятлар бошқарма (бўлим)ларининг юзага келган таҳдиднинг характери, кўлами, шунингдек бундай шароитларда аҳолининг тўғри ҳаракатлари тўғрисидаги тавсияларни тинглаш керак.
Ишончли ва барқарор алоқа, шунингдек ҳаққоний ахборот - аҳоли муҳофазасини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тадбирлари занжиридаги асосий бўғинлардан биридир.
Хабар бериш - суст муҳофаза усули бўлиб, унинг ўрни беқиёсдир. Бекорга огоҳлантирилган инсон ярим қутқарилган инсон деб айтишмайди.
Эвакуация - бу табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазият юз берган ёки фавқулодда вазият юзага келиш эҳтимоли бўлган ҳудудлардан аҳолини ташкилий тарзда транспортда ёки пиёда олиб чиқиш ҳамда уни вақтинча жойлаштириш тадбирлари мажмуидир.
Эвакуация турлари:
I. Ўтказиш вақтига кўра:
1. Олдиндан ўтказиладиган.
2. Шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган).
II. ФВ кўлами ва эвакуация қилинадигаи аҳоли сонига кўра:
1. Локал (чекланган).
2. Маҳаллий.
3. Минтақавий.
Чекланган эвакуация фавқулодда вазият манбаининг эҳтимолий шикастловчи омилларининг таъсир майдони алоҳида шаҳар мавзелари ёки қишлоқ аҳоли пунктлари чегарасидан чиқмай, кўчириладиган аҳоли сони бир неча минг кишидан ошмаган тақдирда ўтказилади. Бундай ҳолда кўчирилган аҳоли, одатда фавқулодда вазият ҳудудига туташ аҳоли яшаш жойларига ёки шаҳарнинг шикаст етмаган туманларига (фавқулодда вазият манбаининг шикастловчи омиллари таъсир доирасидан ташқарига) жойлаштирилади.
Маҳаллий эвакуация фавқулодда вазият ҳудудига ўртача катталикдаги шаҳарлар, йирик шаҳарларнинг алоҳида туманлари, қишлоқ туманлари тушиб қолган ҳолларда ўтказилади. Бунда кўчириладиган аҳоли сони бир неча мингдан ўн минглаб кишигача етиши мумкин. Улар, одатда, фавқулодда вазият ҳудуди билан ёндош хавфсиз жойларга жойлаштирилади.
Минтақавий эвакуация шикастловчи омиллар анчагина кенг майдонга ёйилиб, йирик шаҳарларни ҳам ўз ичига олган, аҳолиси жуда зич жойлашган битта ёки бир неча минтақа ҳудудини қамраб олган ҳолларда амалга оширилади. Минтақавий эвакуацияда фавқулодда вазият юз берган ҳудуддан транспортда, пиёда олиб чиқиладиган аҳоли ўзларининг доимий яшаб турган жойларидан анчагина узоққа кўчирилишлари мумкин.
III. Аҳолини қамраб олишига кўра:
1. Умумий.
2. Қисман.
Умумий эвакуация фавқулодда вазият ҳудудидан аҳолининг барча тоифаси олиб чиқилишини назарда тутади.
Қисман эвакуация фавқулодда вазият ҳудудидан меҳнатга лаёқатсиз аҳоли, мактабгача ёшдаги болалар, мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари ўқувчилари ва талабаларини олиб чиқилиши зарур бўлганда ўтказилади.
Одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавф мавжуд эканлиги аҳолини эвакуация қилиш ҳақида қарорга келиш учун асос ҳисобланади.
Эвакуацияни ўтказиш ҳақида қарорга келиш ҳуқуқига ҳудудида фавқулодда вазият юз берган ёки прогноз қилинаётган ҳокимликлар, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари (ФМ бошлиқлари) эга бўлади.
Аҳоли эвакуациясини таъминлаш режалари тегишли доимий фаолият юритувчи бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқилади.
Аҳоли эвакуацияси ҳудудий, ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш-ҳудудий тамойилга (принципга) мувофиқ режалаштирилади, ташкил этилади ви амалга оширилади.
Ҳудудий тамойил барча аҳоли яшаш жойларидан эвакуация эълон қилинганда олиб чиқиб кетилади. Бундай усул ҳалокатли сув босишларида, зилзила, кимёвий зарарланиш ва бошқа турдаги ФВлар содир бўлганда амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш тамойилида корхона, муассасалар ишчи ва хизматчилари оила аъзоларисиз ишлаб чиқариш тамойилига асосан амалга оширилади. Бу тамойил асосан мухим корхоналар, болалар боғчалари ва бошқа ташкилотларга тааллуқлидир.
Ишлаб чиқариш-ҳудудий тамойил корхона ва муассаса ишчи-хизматчилар эвакуацияси корхона, муассасалар орқали оила аъзолари билан биргаликда, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолини эса яшаш жойидан олиб чиқишни назарда тутади.
Ишчи-хизматчи ва уларнинг оила аъзолари ишлаб чиқариш – ҳудудий тамойилга асосан эвакуация қилинади. Таълим муассасалари эса алоҳида шароитлар юзага келганда тўлиқлигича кўчирилиши мумкин.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish