Самарқанд иқтисодиёт ва



Download 324,6 Kb.
bet53/115
Sana29.03.2022
Hajmi324,6 Kb.
#516779
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   115
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

1-ж а д в а л


Муқобил лойиҳалар таҳлили

Инвести- циялар турлари

Йиллик пул тушумлари суммаси, йиллар бўйича млн. сўмда

Соф жорий қиймат, NPV,
млн. сўм

Инвести- циялар рента беллиги РI

Фойда- нинг ички меъёри, IRR,%

0-й

1-й

2-й

3-й

4-й

Кўмир

-1000

750

500

0

0

95,04

1,095

18

Газ

-1000

350

350

350

350

109,45

1,109

15

Мазут

-500

180

180

180

180

70,58

1,141

16

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, кўмир сарфи схемасининг паст самарадорликка эга бўлишига сабаб (РI = 1,095) иситиш тизимининг ишга туширилишидан бошлаб учинчи йилга келиб ва ундан кейинги йилларда ҳеч қандай пул тушумларининг


111
умуман келиб тушмаслигидир. Лекин аҳоли уйларига иссиқлик узатишни тўхтатиш имконининг йўқлигигина уни ишлатишни давом эттиришни оқлайди, холос. Шу билан бирга 10% лик дисконт ставкасида бу вариант ижобий NPV га ва у мазут схемасидагига нисбатан катта миқдорга эга. Агар муқобил вариантларни IRR миқдори бўйича таққосласак, кўмир схемаси бир мунча афзалроқ ҳисобланади. NPV миқдори бўйича муқобил лойиҳаларнинг таққосланиши натижасида газ схемаси энг катта миқдорга эгалиги маълум бўлади. Ўз навбатида, мазут схемаси инвестицияларнинг рентабеллиги кўрсаткичи бўйича энг юқори миқдорга эгалиги маълум.
Амалиётда ушбу мисолдаги каби муқобил лойиҳаларнинг ўзаро зиддиятли таҳлилига, одатда, қуйидагилар:

  1. Келгуси пул тушумлари жадвалидаги фарқларнинг мавжудлиги.

  2. Инвестицияларнинг талаб қилинган суммасидан фарқларнинг мавжудлиги сабаб бўлади. Бу ҳолатни юқорида келтирилган мисол жадвалидан яққол кўришимиз мумкин. Бу ерда IRR кўрсаткичи бўйича кўмир схемаси газ схемасидан юқори туради (яъни тегишлича 18% ва 15%). Агар энергия таъминоти сифатида кўмирдан фойдаланиш асосида олинган пул тушумлари қисқа давр ичида юз бериши ва кейинги йиллардаги тушумнинг бутунлай тўхташига эътибор қаратсак, ушбу лойиҳанинг газ схемаси бўйича муқобил вариантга нисбатан қисқароқ давр ичида фойда ички меъёрининг юқорироқ даражаси таъминланишини кўрамиз.

Бошқа томондан олганда, мазут схемаси инвестицияланган ҳар бир сўмга нисбатан энг юқори фойда келтирувчи лойиҳа ҳисобланади. Бироқ бу лойиҳа бўйича талаб этиладиган инвестициялар газ схемасига нисбатан кичик ва улар бўйича соф жорий қиймат (NPV) ҳам кичик ҳисобланади. РI ва IRR бўйича эса газ схемасидан юқоридир. Умуман олганда, муқобил лойиҳаларнинг самарадорлигини таққослама аниқлашда белгиланган дисконт ставкасида қайси лойиҳа юқори соф жорий қийматга эга бўлса (турли вариантлардаги инвестициялар ҳажми бир хил бўлган ҳолларда) ёки ҳосил қилинган соф жорий қиймат ҳисобига бошланғич капиталнинг энг юқори ўсишига эриша олса, ўша лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги юқори ҳисобланади. Бунда лойиҳаларнинг РI кўрсаткичи ҳам сўзсиз энг катта
112
миқдорга эга бўлади. Лекин унинг IRR кўрсаткичи бошқа лойиҳанинг IRR кўрсаткичидан кичик бўлса, у ҳолда қандай қарор қабул қилиш мумкин. Бундай ҳолларда лойиҳаларнинг NPV бўйича дисконтлаш ставкаси к га боғлиқлигини акс эттирувчи графикдан фойдаланиш мумкин.
Юқоридаги мисол бўйича қуйидаги кўринишга эга бўлган графикни ҳосил қиламиз:

Download 324,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish