1-ж а д в а л
Муқобил лойиҳалар таҳлили
Инвести- циялар турлари
|
Йиллик пул тушумлари суммаси, йиллар бўйича млн. сўмда
|
Соф жорий қиймат, NPV,
млн. сўм
|
Инвести- циялар рента беллиги РI
|
Фойда- нинг ички меъёри, IRR,%
|
0-й
|
1-й
|
2-й
|
3-й
|
4-й
|
Кўмир
|
-1000
|
750
|
500
|
0
|
0
|
95,04
|
1,095
|
18
|
Газ
|
-1000
|
350
|
350
|
350
|
350
|
109,45
|
1,109
|
15
|
Мазут
|
-500
|
180
|
180
|
180
|
180
|
70,58
|
1,141
|
16
|
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, кўмир сарфи схемасининг паст самарадорликка эга бўлишига сабаб (РI = 1,095) иситиш тизимининг ишга туширилишидан бошлаб учинчи йилга келиб ва ундан кейинги йилларда ҳеч қандай пул тушумларининг
111
умуман келиб тушмаслигидир. Лекин аҳоли уйларига иссиқлик узатишни тўхтатиш имконининг йўқлигигина уни ишлатишни давом эттиришни оқлайди, холос. Шу билан бирга 10% лик дисконт ставкасида бу вариант ижобий NPV га ва у мазут схемасидагига нисбатан катта миқдорга эга. Агар муқобил вариантларни IRR миқдори бўйича таққосласак, кўмир схемаси бир мунча афзалроқ ҳисобланади. NPV миқдори бўйича муқобил лойиҳаларнинг таққосланиши натижасида газ схемаси энг катта миқдорга эгалиги маълум бўлади. Ўз навбатида, мазут схемаси инвестицияларнинг рентабеллиги кўрсаткичи бўйича энг юқори миқдорга эгалиги маълум.
Амалиётда ушбу мисолдаги каби муқобил лойиҳаларнинг ўзаро зиддиятли таҳлилига, одатда, қуйидагилар:
Келгуси пул тушумлари жадвалидаги фарқларнинг мавжудлиги.
Инвестицияларнинг талаб қилинган суммасидан фарқларнинг мавжудлиги сабаб бўлади. Бу ҳолатни юқорида келтирилган мисол жадвалидан яққол кўришимиз мумкин. Бу ерда IRR кўрсаткичи бўйича кўмир схемаси газ схемасидан юқори туради (яъни тегишлича 18% ва 15%). Агар энергия таъминоти сифатида кўмирдан фойдаланиш асосида олинган пул тушумлари қисқа давр ичида юз бериши ва кейинги йиллардаги тушумнинг бутунлай тўхташига эътибор қаратсак, ушбу лойиҳанинг газ схемаси бўйича муқобил вариантга нисбатан қисқароқ давр ичида фойда ички меъёрининг юқорироқ даражаси таъминланишини кўрамиз.
Бошқа томондан олганда, мазут схемаси инвестицияланган ҳар бир сўмга нисбатан энг юқори фойда келтирувчи лойиҳа ҳисобланади. Бироқ бу лойиҳа бўйича талаб этиладиган инвестициялар газ схемасига нисбатан кичик ва улар бўйича соф жорий қиймат (NPV) ҳам кичик ҳисобланади. РI ва IRR бўйича эса газ схемасидан юқоридир. Умуман олганда, муқобил лойиҳаларнинг самарадорлигини таққослама аниқлашда белгиланган дисконт ставкасида қайси лойиҳа юқори соф жорий қийматга эга бўлса (турли вариантлардаги инвестициялар ҳажми бир хил бўлган ҳолларда) ёки ҳосил қилинган соф жорий қиймат ҳисобига бошланғич капиталнинг энг юқори ўсишига эриша олса, ўша лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги юқори ҳисобланади. Бунда лойиҳаларнинг РI кўрсаткичи ҳам сўзсиз энг катта
112
миқдорга эга бўлади. Лекин унинг IRR кўрсаткичи бошқа лойиҳанинг IRR кўрсаткичидан кичик бўлса, у ҳолда қандай қарор қабул қилиш мумкин. Бундай ҳолларда лойиҳаларнинг NPV бўйича дисконтлаш ставкаси к га боғлиқлигини акс эттирувчи графикдан фойдаланиш мумкин.
Юқоридаги мисол бўйича қуйидаги кўринишга эга бўлган графикни ҳосил қиламиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |