Шу туфайли лойиҳанинг турли элементлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни аниқлаш биринчи навбатдаги вазифа ҳисобланади. Мактаблар, клублар ва тиббиёт муассасалари бир вазиятда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан чамбарчас боғланган бўлса, бошқа вазиятда ҳеч қандай алоқага эга бўлмаслиги мумкин. Агар лойиҳа компонентлари ўзаро чамбарчас боғланган бўлса, у ҳолда иқтисодий таҳлилда даромадлар ва харажатларни компонентлар бўйича тақсимлаш ҳеч қандай мазмунга эга бўлмайди. Шу туфайли турли компонентлар бўйича даромад ставкасини аниқлаш керак эмас. Бундай ҳолда дастлаб бутун лойиҳа учун СКҚ ва даромаднинг ички ставкасини аниқлаш, сўнгра лойиҳанинг бир ёки бир неча компонентини ўзгартириб, айтилган кўрсаткичларни ошириш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаш керак.
Агар лойиҳанинг алоҳида компонентлари бир-бири билан деярли боғланмаган бўлса, улар алоҳида-алоҳида таҳлил қилиниши керак.
Лойиҳа алоҳида компонентларининг иқтисодий таҳлили.
Лойиҳанинг турли компонентлари ўзаро бир-бирининг ўрнини босадиган, бир-бирини тўлдирадиган ёки мустақил компонентлар бўлиши мумкин.
Агар лойиҳа компонентларини биргаликда амалга оширишдан олинадиган манфаат уларнинг ҳар бири алоҳида амалга оширилганда олинадиган манфаатлар йиғиидисидан кам бўлса, бундай компонентлар ўзаро бир-бирининг ўрнини босадиган компонентлар ҳисобланади.
Агар лойиҳанинг алоҳида компонентларидан манфаат кўрилса, улар ўзаро бир-бирини тўлдирувчи компонентлар дейилади. Агар бутун лойиҳадан кўрилган манфаат алоҳида компонентлардан кўрилган манфаатлар йиғиндисига тенг бўлса, бу компонентлар мустақил компонентлар дейилади.
130
Лойиҳаларнинг компонентлари бўйича турланиши
Лойиҳа компонентлари
|
Харажаталрга кўра мустақил
|
Харажатларга кўра бир-бирини тўлдирувчи
|
Харажатларга кўра бир- бирининг
ўрнини босувчи
|
Даромадларга кўра мустақил
|
Умумий СКҚ мустақил СКҚлар йиғиндисига
тенг
|
Умумий СКҚ мус-тақил СКҚлар йи- ғиндисидан
катта
|
Умумий СКҚ мус-тақил СКҚлар йи- ғиндисидан
кичик
|
Даромадларга кўра бир-бирини тўлдирувчи
|
Умумий СКҚ мустақил СКҚлар
йиғиндисидан катта
|
Умумий СКҚ алоҳида СКҚлар йиғиндисидан катта
|
Аниқланмаган натижа. Бирма- бир солиштириб
кў-риш талаб этилади
|
Даромадларга кўра бир-
бирининг ўрнини босувчи
|
Умумий СКҚ алоҳида СКҚлар йиғиндисидан кичик
|
Аниқланмаган натижа. Бирма- бир солиштириб кў-риш талаб
этилади
|
Умумий СКҚ алоҳида СКҚлар йиғиндисидан кичик
|
Лойиҳа компонентлари, шунингдек, харажатларга кўра ҳам ўзаро бир-бирининг ўрнини босадиган, ўрнини тўлдирадиган ва мустақил компонентлар бўлиши мумкин. Бир-бирининг ўрнини босувчи компонентлар учун умумий харажатлар уларни алоҳида- алоҳида амалга ошириш харажатлари йиғиндисидан катта бўлади. Бир-бирини тўлдирувчи компонентлар учун эса умумий харажатлар уларни алоҳида-алоҳида амалга ошириш харажатлари йиғиндисидан кичик бўлади. Мустақил компонентлар учун харажатлар миқдори бошқа компонентлар бор-йўқлигига боғлиқ бўлмайди. Кўпгана кўп мақсадли лойиҳалар харажатларга кўра, бир-бирини тўлдирувчи, даромадларга кўра эса, бир-бирининг ўрнини босувчи ҳисобланади. Масалан, суғориш ва гидроэлектростанция учун умумий тўғон қуриш алоҳида-алоҳида тўғон қуришга нисбатан кам харажат талаб этади. Лекин электр энергияси олиш учун қишда оқизилган сув суғориш учун фойдасиз бўлса, ёзда суғориш учун электр энергияси олиш эҳтиёжларидан кўпроқ сув оқизилади. Сув оқизиш миқдори ГЭС талаблари учун ҳам, қишлоқ хўжалиги талаби учун ҳам зарур бўлган оптимал миқдордан кўп бўлади. Оқибатда алоҳида лойиҳадагига
131
нисбатан калфоқ қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳамда электр энергияси ишлаб чиқарилиши мумкин. Бундай ҳолатда иқтисодий таҳлил чоғида «лойиҳасиз» вазият сифатида тегишли иншоотларни алоҳида қуриш варианти кўриб чиқилиши керак.
Алоҳида лойиҳаларни иқтисодий баҳолаш асоси сифатида қўлланилиши лойиҳанинг алоҳида компонентларнинг турли комбинациялари учун қуйидаги натижаларга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |