Лойиҳалардаги харажатлар таҳлили 3.Лойиҳани амалга ошириш таҳлили
Лойиҳаларни жойлаштириш таҳлили
Лойиҳанинг жойлашиш ўрнини белгиловчи омиллар турли- туман бўлиб, бу омилларни ҳам таҳлил қилиш мумкин. Лойиҳа учун СКҚни максималлаштирадиган жой энг яхши ҳисобланади. Кўп ҳолларда жойлашиш ўрнини танлаш ҳам лойиҳа кўламини белгилашдаги каби бир қатор жиҳатларни ҳисобга олишни талаб этади. Масалан, саноат корхонаси хом ашё базаси яқинига ёки бошланғич энергия манбаи яқинига ёхуд маҳсулот бозори ёнига ё бўлмаса тегишли инфратузилмага яқин жойда қурилиши мумкин. Ҳар бир вариант ўз афзалликлари ва камчиликларига эга. Максимал СКҚни таъминлайдиган жойлашиш ўрни танланиши учун бу афзалликлар ва камчиликлар баҳоланиши ҳамда таққосланиши мумкин.
Лойиҳага капитал қўйилмалар муддатлари масаласи ҳам лойиҳани тайёрлаш босқичида алоҳида кўриб чиқилиши лозим. Капитал қўйилмалар муддатлари билан боғлиқ муаммоларнинг аҳамияти лойиҳа кўлами, жойлашиш ўрни билан боғлиқ муаммоларга нисбатан кам бўлиб кўриниши мумкин. Лойиҳалар баъзида инвестициялаш муддатларининг мақбул (оптимал) эканлиги тўлиқ асосланмасдан қабул қилинади. Лойиҳа иқтисодий ва молиявий жиҳатдан самарали бўлишини таъминлаш учун, унинг маҳсулотига бўлган талаб, технологиялар ҳолати, қўшимча капитал киритиш имкониятлари етарлича ривожланмаганлиги туфайли вақтидан эрта бўлиши мумкин.
Бошқа томондан лойиҳанинг иқтисодиётга ҳиссаси ва ундан келган манфаат анча юқори бўлиши, муддатидан кечикиши ҳам мумкин. Эксплуатациянинг биринчи йилидаги даромад даражаси, лойиҳанинг алоҳида компонентларидан олинадиган чекланган даромад сингари, лойиҳаларни амалга оширишнинг мақбул муддатларини баҳолаш мезони ҳисобланади. Агар шу йилги даромад ставкаси дисконт ставкасидан паст бўлса, у ҳолда лойиҳа муддатини кечиктириш соф келтирилган қийматнинг (СКҚ) кўпайишига олиб
133 келади. Оптимал (максимал СКҚни таъминловчи) муддатда эксплуатациянинг биринчи йили учун даромад ставкаси дисконт ставкасига тенг бўлади.
Эксплуатациянинг биринчи йилида олинган даромад мезони Эксплуатациянинг биринчи йилида олинган даромад мезони биринчи йилда олинган манфаат етарли даромадлилик даражасини таъминлай олиш-олмаслигини аниқлаш орқали лойиҳа муддатлари тўғри танланганлигини текшириш имконини беради. Бунда эксплуатациянинг биринчи йилида олинган соф даромад лойиҳага қилинган (қурилиш даврида йўқотилган % даромадини қўшган ҳолда) капитал харажатлар билан солиштирилади.
Агар даромадларнинг харажатларга нисбати капитал қўйилмаларнинг муқобил қийматидан юқори бўлса, лойиҳа муддатидан кечиккан ҳисобланади. Бу мезонни қўллаш СКҚни максималлаштириш лойиҳа режаси билан таъминланганлигини аниқлаш учун кенг кўламли текширув бошлашда биринчи қадам ҳисобланади. Соф даромад (манфаат) биринчи бор капитал қўйилмалар рентабеллилиги таъминланган йил СКҚ кўрсатиш биринчи бор мусбат бўлган йилга мос келади.