Самарқанд иқтисодиёт ва



Download 324,6 Kb.
bet45/115
Sana29.03.2022
Hajmi324,6 Kb.
#516779
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   115
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

Рента қиймати


Инвестиция лойиҳаларини баҳолаш жараёнида, баъзида, энг кўп қанча миқдорда маблағ сарфлаш мумкин, деган саволга жавоб беришга тўғри келади. Бу саволга жавоб топиш учун муаммога рента типидаги қўйилмалардан олиш мумкин бўлган муқобил даромад нуқгаи назаридан ёндашиш фойдали. Рента типидаги қўйилмаларга банклардаги муддатсиз депозитлар мисол бўла олади.


Бу турдаги инвестициялар аннуитетга қарама-қарши ўлароқ перпетуитет (ингл.реrреtuity-абадийлик) деб аталади.
Перпетуитет кўринишидаги инвестицияларнинг муддати чекламагани ҳолда, ҳисобланган фоиз даромадини бирданига олиш имконияти мавжуд бўлади ҳамда асосий сумма даромад келтиришда давом этаверади.
Бундай ҳолатда йиллик даромад қуйидаги формула ёрдамида аниқланади (10- формула):

РМТ = РV * k


Бу ерда: РV- банкка қўйилган муддатсиз депозитнинг асосий суммаси;
k- бу турдаги депозитлар учун банк томонидан тўланадиган даромаднинг фоиз ставкаси;
РМТ- депозит бўйича йиллик даромад.
Агар формулани бошқа кўринишда ёзсак, унда худди шу миқдордаги пул тушумини вужудга келтираётган инвестицияларнинг қийматини англаб етамиз (11-формула).


РV = РМТ / k


Бу формулани қўллаш бизни инвестиция таҳлилининг жуда оддий мантиғини англаб етишга олиб келади. Унинг моҳиятини қуйидаги мисол ёрдамида кўриб чиқамиз:


Айтайлик, банк депозитида бизнинг 1 млн. сўм омонатимиз бор ва банк бу депозит учун йиллик 60% даромад тўлайди. Демак,
92
ҳар йили январь ойининг бошларида ўтган йил учун ҳисобланган 600 минг сўм даромадни банкдан олишимиз мумкин. 11- формуладан фойдаланиб, даромад ставкаси йилига 60 % бўлганда 600 минг сўм даромад олиш учун қанча миқдорда инвестиция қилишимиз зарурлигини топамиз:
РV = 600000 / 0,60 = 1000000 сўм.

Кўрилган мисол асосида қуйидаги хулосага келишимиз мумкин: агар банк депозитига қўйилган 1 миллион сўм йилига 600 минг сўм даромад келтирса, кейинги йилнинг бошида 600 минг сўмга тенг (ёки ундан кам) даромад келтирадиган инвестиция лойиҳасига 1 миллион сўмдан кўп маблағ ажратиш мақсадга мувофиқ эмас.


Перпетуитетнинг яна бир кўриниши инвестиция даврининг чекланмаганлиги ва доимо ўсиб борувчи йиллик даромад билан характерланади. Агар бу ўсиш q га тенг суръатда рўй берса ва РМТ, биринчи йилнинг охирида кутилаётган пул тушумлари суммасини акс эттирса, даври чекланмаган инвестицияларнинг жорий қиймати қуйидаги формула ёрдамида аниқланади (12- формула):

Download 324,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish