2.5. - Ж а д в а л Оддий аннуитет коэффициентини аниқлаш ҳисоб-китоби
Йиллар
|
Дисконтлашти риш коэффициенти
|
Ҳисоблаш усули
|
Аннуитет коэффициент и
|
1
|
0,870
|
0,870
|
0,870
|
2
|
0,756
|
0,870 + 0,756
|
1,626
|
3
|
0,657
|
1,626 + 0,657
|
2,283
|
4
|
0,572
|
2,283 - 0,572
|
2,855
|
5
|
0,497
|
2,855 + 0,497
|
3,352
|
6
|
0,433
|
3,352 + 0,433
|
3,785
|
7
|
0,377
|
3,785 + 0,377
|
4,162
|
Ушбу усул билан аниқланган аннуитетлар коэффициентларининг миқдори 3-иловада келтирилган.
Ажқ = Ас х Коа
Бунда Ажқ - аннуитетнинг жорий қиймати; Ас - аннуитет сўммаси;
Коа - оддий аннуитет коэффициенти.
«Жамшид» фирмаси ҳокимиятга 2 та хонадон фойдалангарлиги туфайли ҳар йили 40,0 минг сўмдан тўлаб туриши учун 15 % лик двиденд ставкаси билан бу йил 134,1 минг сўм инвестиция қўйиши лозим экан:
40,0 х 3,352 = 134,1 минг сўм
Мазкур ҳисоб-китобдан шундай хулоса чиқариш мумкинки
«Жамшид» фирмаси ҳар йили 40,0 минг сўм ижара ҳақи тўлаб туриши учун бу йил 15 % лик ставка билан 134,1 минг сўм инвестиция қўйиш кифоя экан. Агар шу фирма инвестицияга пул қўймаса шу беш йил мобайнида 200,0 минг сўм (40,0 х 5) маблағ тўлаши керак эди. У инвестиция қўйиш эвазига 65,9 минг сўм (200,0 - 134,1) фойда қилди.
88
Бу ерда 40,0 минг сўм оддий аннуитет сўммаси, 3,352 рақам оддий аннуитетнинг жорий қийматини аниқловчи коэффициент, 134,1 минг сўм асосий сўмма ёки инвестициянинг бошланғич қўйилиши лозим бўлган қиймати.
Таъкидланганидек, оддий аннуитет йил охирида тўланса, қопланадиган аннуитет эса давр бошида тўланади. Агар олдинги
«Жамшид» фирмасининг мисолига мурожаат қиладиган бўлсак, у ҳокимиятга беш йил давомида 40,0 минг сўмдан ижара ҳақи тўлашга тўғри келади. Қопланадиган аннуитет усули қўлланилса қўйиладиган инвестиция 4 йилга ҳисобланади. Чунки йил бошида тўланса бешинчи йил учун тўртинчи йилнинг охирида тўлаш кифоя. У ҳолда ҳисоб-китоб ва аннуитет миқдори бироз ўзгаради. Бу эса қуйидаги формуладан фойдаланишни тақозо қилади:
Ажқ = Ас х (Коаi + 1)
Агар ўтган мисолимиздаги маълумотлардан фойдаланадиган бўлсак, ушбу формула маълумотлари қуйидагича бўлади:
Ажқ = 40,0 х (2,855 + 1) = 154,2 минг сўм
Ушбу сўмма шуни кўрсатадики, «Жамшид» фирмаси ҳокимиятга ижара ҳақини қопланадиган аннуитет усули билан тўлайдиган бўлса шу йилда 154,2 минг сўм 15 % лик ставка билан инвестиция қўйиши лозим экан. Бу ҳолда фирманинг фойдаси 45,8 минг сўмни (200,0 - 154,2) ташкил қилади. Чунки бу ҳолатда 40,0 минг сўм йил бошида тўланиб кетилди. Бу учун бир йиллик двиденд ставкаси ҳисобланади. Шу ва шу каби омиллар натижада оддий аннуитет усулига нисбатан 20,1 минг сўм (154,2 - 134,1) кўп инвестиция қўйиш лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |